Тошкент
USD:

--

RUB:

--

EUR:

--

Яхши янгиликлар:

Ўзбекча
  • Ўзбекистон
    • Тошкент ш.
    • Қорақалпоғистон
    • Aндижон
    • Фарғона
    • Наманган
    • Самарқанд
    • Бухоро
    • Хоразм
    • Сурхондарё
    • Қашқадарё
    • Жиззах
    • Сирдарё
    • Тошкент вилояти
    • Навоий
    • Об-ҳаво
    • Меҳридарё
    • Бошқалар
  • Марказий Осиё
    • Қирғизистон
    • Қозоғистон
    • Туркманистон
    • Тожикистон
    • Афгонистон
  • Дунё
  • Пул
  • Маданият
    • Кино
    • Китоб
    • Мусиқа
    • Шоу-бизнес
      • Фарзанд
      • Гўзаллик
      • Карьера
      • Маслаҳатлар
      • Мода
      • Рецептлар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
  • Спорт
    • Футбол
    • UFC
    • Бокс
  • Лайфстайл
    • Аёллар саҳифаси
    • Технологиялар
    • Авто
    • Қўзиқорин
    • Саёҳат
    • Саломатлик
    • Таълим
      • Абитуриент
      • Инглиз тилини ўрганамиз!

Обуна нархи:

25 000 сўм /ой

Кабинет

News cover

АҚШ туристик виза бериш қоидаларини кучайтирди

АҚШ ҳукумати ноиммиграцион визалар, жумладан B1/B2 туристик визаларини бериш қоидаларини кучайтирди. Бу ҳақдаги Давлат департаменти хабар берди.

Янги қоидаларга кўра, бундай турдаги визалар учун ҳужжатларни фақат фуқаролик ёки доимий яшаш мамлакатидаги АҚШ дипломатик ваколатхоналарига топшириш мумкин. АҚШ элчихоналари ва консулликлари виза берилмайдиган давлатлар фуқаролари учун бошқа давлатлардаги ҳужжат топшириш мумкин бўлган шаҳарлар рўйхатини эълон қилди.

Эндиликда россияликлар фақат Варшава ёки Остона шаҳарларидаги АҚШ элчихоналарига, Беларусь фуқаролари Вильнюс ва Варшава, украиналиклар эса Краков ва Варшава ваколатхоналарига ариза топширса бўлади. Бошқа мамлакатлардаги элчихоналарда бундай аризалар қабул қилинмайди. Аввалдан белгиланган суҳбатлар кучида қолади, бироқ виза олиш учун кутиш муддати янада чўзилиши мумкин.

Ушбу қоидалар А, Г, C-2, C-3 турдаги ва дипломатик визаларга амал қилмайди. АҚШ Давлат департаменти таъкидлашича, “Гуманитар ёки тиббий ҳолатларда, шунингдек, ташқи сиёсий сабабларга кўра ҳам камдан-кам ҳолларда истиснолар қилиниши мумкин”.

АҚШнинг Москвадаги элчихонаси 2021 йил май ойидан бери виза ҳужжатларини қабул қилмайапти. Вашингтон буни ходимлар етишмаслиги билан изоҳлаган. Бундан бир оз олдин Россия АҚШни “дўст бўлмаган” давлатлар рўйхатига киритиб, дипломатик ваколатхоналар учун россиялик ходимларни ёллаш имкониятини чеклаб қўйганди.

Россия қўшинларининг Украинага кенг кўламли бостириб кириши бошланганидан сўнг, Шенген ҳудудидаги ўнга яқин давлатлар россияликларга сайёҳлик визаларини беришни тўхтатди. Виза беришни давом эттирган давлатлар керакли ҳужжатларга талабларни кучайтирди. Хусусан, Польша 2022 йилдан бери Россия фуқароларига туристик визалар бермайапти.

11:45 / 08.09.2025

News cover

“Бугунги кунда ҳамкорлигимиз деярли барча соҳаларни қамраб олган” — Хитойнинг Ўзбекистондаги элчиси

Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ҳамкорлик сўнгги йилларда сезиларли даражада ривожланмоқда. 2022 йилдан бошлаб икки давлат ўзаро муносабатларга кенг қамровли стратегик шериклик мақоми берилди.

Шу асосда иқтисодиёт, савдо ва инвестиция соҳаларида қўшма лойиҳалар амалга оширилмоқда. Президентнинг 2024 йил январь ойида бўлиб ўтган давлат ташрифи якунларига кўра, умумий қиймати 53,3 миллиард долларлик йирик келишувлар имзоланди ва амалий режалар белгиланди.

Хитой Халқ республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ю Жун дипломатик алоқаларнинг бугунги ҳолати ҳақида шундай деди:

“Мазкур ташрифни тарихий деб аташ мумкин. Унинг натижасида икки томонлама муносабатларни янги босқичга кўтаришга ҳамда халқаро ҳамкорлигимизни динамик йўналишида янада самаралироқ босқичларга олиб чиқишга имкон яратади”.

Элчи таъкидлашича, бугунги кунда икки томонлама ҳамкорлик деярли барча соҳаларни қамраб олган. Ю Жуннинг сўзларига кўра, Хитой Ўзбекистондан юқори сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини импорт қилмоқда:

“Ҳозир Хитой Ўзбекистондан юқори сифатли маҳсулотларни импорт қилмоқда. Масалан, сизларнинг гилосларингиз ҳозир Хитой бозорида катта талабга эга. Шунингдек, қуруқ меваларингиз, масалан, мош ҳар йили катта ҳажмда Хитойга экспорт қилинмоқда. Албатта, саноат маҳсулотларини ҳам олиб келмоқдамиз. Шу боис, менимча, етакчиларимизнинг оқилона раҳбарлиги, идораларимизнинг саъй-ҳаракатлари ва, албатта, компанияларимизнинг фаол иштироки туфайли мамлакатларимиз ўртасидаги савдо ва амалий ҳамкорлик тобора ортиб бормоқда”.


11:32 / 08.09.2025

News cover

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши кутилмоқда

Иш ҳафтаси давомида Ўзбекистон ҳудуди бўйича асосан қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.

“Ўзгидромет” прогнозларига кўра, ҳаво ҳарорати кечалари 15-20 даража, кундуз кунлари 28-33 даража атрофида, жанубда 35-38 даражагача бўлади.
8—10 сентябрь кунлари Тошкент ва Фарғона вилоятларининг айрим тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. 12-сентябрь, жума куни Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутилмоқда.

Шамол 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши, чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.

Тошкентда 8 сентябрь куни кундузи ҳаво бир оз булутли бўлади, қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат асосан кечаси 18-20 даража, кундузи 30-32 даража бўлади.

11:20 / 08.09.2025

News cover

Янги фирибгарлик схемаси: ИИВ сохта орган ходимларидан огоҳлантирди

Ички ишлар вазирлиги фуқароларга қўнғироқ қилиб, ўзини ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи вакили ёки мансабдор шахс сифатида таништираётган фирибгарлардан огоҳлантирди.

Фирибгарлар фуқароларга телефон орқали уларнинг мол-мулки, банк карталаридаги пуллар, кўчмас мулки хавф остида эканини айтади.

Шундан сўнг, жиноятчи уларни қўлга киритмоқчи экани, бунинг олдини олиш учун эса фуқаро бор мол-мулкини уларнинг “хавфсиз” ҳисобига депозит шаклида қўйиши кераклигини, жиноятчини қўлга олиб, фуқаронинг пулларини ўзига қайтариб беришларини билдириб, психологик босим қилишади.

“Ҳуқуқни муҳофаза қилиш орган вакиллари ҳеч қачон бу тарзда фуқарога қўнғироқ қилиб, бундай талабларни қўймайди”, дейилади вазирлик хабарида.

Шундай вазиятда фирибгардан унинг иш жойи, офис рақами ёки шунга ўхшаш назорат саволларини сўраш орқали сизга қўнғироқ қилаётган шахснинг фирибгар эканини билиб олиш мумкин. Энг тўғри ва осон йўли эса алоқани узишдир.

Аввалроқ фирибгарлар ўзиники бўлмаган машиналар расмларини интернетда тарқатиб, алдов йўли билан пул ишлашга уринаётгани тўғрисида хабар қилинганди.
22:56 / 07.09.2025

News cover

Ангренда юз берган автоҳалокат қурбонлари сони очиқланди

Тошкент вилояти Ангрен шаҳри ҳудудидан ўтган А-373 Тошкент-Ўш халқаро автомобиль йўлида 7 сентябрь куни юз берган автоҳалокат юзасидан Ички ишлар вазирлиги расмий ахборот берди.

Маълум бўлишича, соат 12:20 ларда 1981-й.т., фуқаро А.Р. бошқарувидаги цемент ташувчи юк машинаси бошқарувини йўқотиб, ҳаракат йўналишидаги темирйўл кесишмасида тўхтаб турган 2 та юк автомашинаси ҳамда 5 та енгил автотранспорт воситалари билан тўқнашиб кетган.

Тўқнашув вақтида келиб чиққан ёнғин, воқеа жойига етиб келган махсус куч ва воситалар ёрдамида ўчирилган.
Ҳодиса оқибатида 7 нафар фуқаро воқеа жойида вафот этгани, 5 нафари эса турли тан жароҳатлари билан тиббиёт муассасаларига ётқизилгани ҳамда 4 нафар шахсга тиббий ёрдам кўрсатилиб, уйларига жавоб берилгани аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан бош вазир ўринбосари Очилбой Раматов раҳбарлигида ҳукумат комиссияси тузилиб, вазият тўлиқ назоратга олинган.
19:58 / 07.09.2025

News cover

Uzbekistan Airways Гоага мавсумий авиақатновларни тикламоқда

Реклама
19:30 / 05.09.2025
“Бугунги кунда ҳамкорлигимиз деярли барча соҳаларни қамраб олган” — Хитойнинг Ўзбекистондаги элчиси

“Бугунги кунда ҳамкорлигимиз деярли барча соҳаларни қамраб олган” — Хитойнинг Ўзбекистондаги элчиси

Ўзбекистон
11:32 / 08.09.2025
Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши кутилмоқда

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши кутилмоқда

Ўзбекистон
11:20 / 08.09.2025
News cover

Капиталбанк БМТТДнинг “Умидани чақиринг” ташаббусига қўшилди

Реклама
15:23 / 05.09.2025

Ўзбекистон

News cover

“Бугунги кунда ҳамкорлигимиз деярли барча соҳаларни қамраб олган” — Хитойнинг Ўзбекистондаги элчиси

Унинг сўзларига кўра, Хитой Ўзбекистондан юқори сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини импорт қилмоқда. Масалан, мамлакатда етиштирилган гилослар ҳозир Хитой бозорида катта талабга эга экани таъкидланган

11:32 / 08.09.2025
News cover

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши кутилмоқда

11:20 / 08.09.2025
News cover

Самарқанддаги Булварда уч туп чинор кесилди

10:27 / 08.09.2025
News cover

Ўзбекистон Афғонистонда электр узатиш тармоқлари ва подстанциялар қурилишида иштирок этади

09:14 / 08.09.2025
News cover

Янги фирибгарлик схемаси: ИИВ сохта орган ходимларидан огоҳлантирди

22:56 / 07.09.2025

Индивидуал ёндашув ва эксклюзив материаллар

Рекламаларсиз сайт мутолааси

25 000 сўм / ойига

Обуна сотиб олинг

Дунё

Британия ноқонуний мигрант ва қочқинларни собиқ ҳарбий базаларга жойлаштиради — Telegraph

Британия ноқонуний мигрант ва қочқинларни собиқ ҳарбий базаларга жойлаштиради — Telegraph

19:35 / 07.09.2025
Microsoft Қизил денгиздаги кабеллар узилиши сабабли хизмат носозлиги ҳақида огоҳлантирди

Microsoft Қизил денгиздаги кабеллар узилиши сабабли хизмат носозлиги ҳақида огоҳлантирди

18:55 / 07.09.2025
Французларнинг аксарияти ҳукуматга қарши норозилик намойишларини қўллаб-қувватламоқда

Французларнинг аксарияти ҳукуматга қарши норозилик намойишларини қўллаб-қувватламоқда

18:23 / 07.09.2025
Австралияда 25 йил ишлаган банк ходимаси ишдан бўшатилиб, унинг ўрнига сунъий интеллект тизими жорий этилди

Австралияда 25 йил ишлаган банк ходимаси ишдан бўшатилиб, унинг ўрнига сунъий интеллект тизими жорий этилди

17:55 / 07.09.2025
БМТ Афғонистондаги зилзиладан жабрланганларга ёрдамни кучайтиришга чақирмоқда

БМТ Афғонистондаги зилзиладан жабрланганларга ёрдамни кучайтиришга чақирмоқда

Бутун дунё бўйлаб инсонпарварлик молиялаштиришининг оммавий қисқариши аллақачон миллионлаб одамларга энг муҳим тиббий ва озиқ-овқат хизматларини кўрсатишнинг тўхтатилишига, кўпинча чекка ҳудудлар билан ягона алоқа воситаси бўлган ҳаво қатновларининг тўхтатилишига олиб келган ҳамда гуманитар ташкилотларни ўз фаолияти кўламини қисқартиришга мажбур қилган.

20:30 / 07.09.2025

Дарё+

Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

1946 йил октябрь ойи бошларида Ньюренбергда узоқ вақт давом этган жараёндан сўнг халқаро суд нацистлар Германияси ташқи ишлар вазири Иохим фон Риббентропга ўлим жазоси беради. Орадан икки ҳафта ўтгач, ҳукм ижро этилади ва дипломат қатл этилади. Уни дорга осиб ўлдиришади. Ўшанда у 53 ёшда эди

00:25 / 01.06.2025
Россия президенти бўлишга аҳд қилган генерал Лебед ўлдирилган эдими?

Россия президенти бўлишга аҳд қилган генерал Лебед ўлдирилган эдими?

20:05 / 27.05.2025
Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

00:00 / 27.05.2025
Совет фуқаро авиация саноатининг аламли мағлубияти — Париж осмонида қулаб тушган афсонавий Ту-144

Совет фуқаро авиация саноатининг аламли мағлубияти — Париж осмонида қулаб тушган афсонавий Ту-144

23:26 / 22.05.2025
Дунёдаги энг машҳур мафиячи — Ал Капоненинг аянчли тақдири

Дунёдаги энг машҳур мафиячи — Ал Капоненинг аянчли тақдири

20:00 / 21.05.2025

Жонли

Сўнги янгиликлар

АҚШ туристик виза бериш қоидаларини кучайтирди

11:45 / 08.09.2025

“Бугунги кунда ҳамкорлигимиз деярли барча соҳаларни қамраб олган” — Хитойнинг Ўзбекистондаги элчиси

11:32 / 08.09.2025

Қозоғистон терма жамоаси бош мураббийи истеъфога чиқишини эълон қилди

11:31 / 08.09.2025

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши кутилмоқда

11:20 / 08.09.2025

Исроил Олий суди ҳукуматни фаластинлик маҳбусларга етарли овқат бермаганликда айблади

11:15 / 08.09.2025

Машҳур теглар

ДунёЎзбекистонИқтисодиётСпортПулТехнологияФутболШоу-бизнесКиноСаёҳат

Тавсиялар

Дарё FM

00:00
70%

Дарё Шортс

Лайфстайл ва Маданият

Инглиз тилини смартфонда ўрганамиз: тил ўрганувчилар учун бепул ва фойдали иловалар

Инглиз тилини смартфонда ўрганамиз: тил ўрганувчилар учун бепул ва фойдали иловалар

Иловалардан фойдаланишда мақсад ва даражангиздан келиб чиқинг: янги бошловчиларга ўйин тарзидаги форматлар фойдали бўлса, тажрибали ўқувчиларга чуқур амалиёт ва такрорлаш учун мўлжалланган вариантлар тўғри келади.
18:58 / 05.09.2025
Аёллар рациони: овқатланиш гормонал мувозанат ва кайфиятга қандай таъсир кўрсатади?

Аёллар рациони: овқатланиш гормонал мувозанат ва кайфиятга қандай таъсир кўрсатади?

  • Овқатланиш аёлларнинг гормонал мувозанати ва руҳий ҳолатини бошқаришда ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Омега-3 ёғ кислоталарига бой маҳсулотлар (лосос, ёнғоқ) “бахт гормони” деб аталувчи серотонин ишлаб чиқарилишини рағбатлантиради, бу эса кайфиятни кўтаради ва хавотирни пасайтиради.
17:34 / 05.09.2025
Ўзбекистонликлар визасиз бориши мумкин бўлган Иорданияга саёҳат: мамлакатнинг диққатга сазовор масканлари (фото)

Ўзбекистонликлар визасиз бориши мумкин бўлган Иорданияга саёҳат: мамлакатнинг диққатга сазовор масканлари (фото)

09:00 / 05.09.2025
Қизларга пушти, ўғил болаларга эса кўк рангдаги кийимларни кийдириш қачон ва нима сабабдан бошланган?

Қизларга пушти, ўғил болаларга эса кўк рангдаги кийимларни кийдириш қачон ва нима сабабдан бошланган?

20:30 / 04.09.2025
Дунё бўйлаб смартфонлар нархининг кескин ошиши кутилмоқда

Дунё бўйлаб смартфонлар нархининг кескин ошиши кутилмоқда

18:35 / 04.09.2025
Кузда қайси витаминларни қабул қилиш керак? Мутахассислар тавсияси

Кузда қайси витаминларни қабул қилиш керак? Мутахассислар тавсияси

16:35 / 04.09.2025

Спорт

Қозоғистон терма жамоаси бош мураббийи истеъфога чиқишини эълон қилди

Қозоғистон терма жамоаси бош мураббийи истеъфога чиқишини эълон қилди

11:31 / 08.09.2025
Ўзбекистонлик боксчилар жаҳон чемпионатининг 4-кунида ҳам тўлиқ ғалаба қозонди

Ўзбекистонлик боксчилар жаҳон чемпионатининг 4-кунида ҳам тўлиқ ғалаба қозонди

10:07 / 08.09.2025
“Манчестер Сити” қишки трансфер ойнаси вақтида ҳимоя чизиғини кучайтирмоқчи

“Манчестер Сити” қишки трансфер ойнаси вақтида ҳимоя чизиғини кучайтирмоқчи

09:18 / 08.09.2025
Зидан «Фенербаҳче» устозига айланиши мумкин

Зидан «Фенербаҳче» устозига айланиши мумкин

13:40 / 07.09.2025
Ливерпулдаги бокс бўйича жаҳон чемпионатининг 3-кунида қандай натижалар қайд этилди?

Ливерпулдаги бокс бўйича жаҳон чемпионатининг 3-кунида қандай натижалар қайд этилди?

11:33 / 07.09.2025

Авто

“Мен думалайман”, “Ер кезувчиси”: машҳур автомобиль брендларининг номлари қандай маънони билдиради?

20:05 / 24.08.2025

Tesla олти ўриндиқли янги кроссоверни тақдим этди (фото)

01:30 / 21.08.2025

Аёллар учун машиналар: Қизлар севиб ҳайдайдиган 7 та автомобиль

20:30 / 20.08.2025

Чехия Европа Иттифоқида тезликни 150 км/соатгача чеклайдиган биринчи давлатга айланиши мумкин 

03:35 / 19.08.2025

Видеолар

News cover

Путин 150 ёшгача яшаш мумкинлигига ишонади, Португалияда миллий мотам

News cover

Трамп “жаннатга кирмоқчи”, Зеленский Путин билан Москвада учрашмайди, Афғонистонда яна зилзила

News cover

Башар Асадни ҳибсга олишга ордер берилди, Украинага тинчликка эришиш шартлари қўйилди

News cover

НАТО Россия чегарасига яқинлашди, Афғонистонда зилзила оқибатида 1400 киши ҳалок бўлди

News cover

Байден АҚШ ва Исроил ўртасидаги келишмовчиликларни тан олди

Пул

“Ўзбекистонликлар Россияда ишлаб, юборган пуллар руслар садақаси ёки хайрияси эмас” — иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов

“Ўзбекистонликлар Россияда ишлаб, юборган пуллар руслар садақаси ёки хайрияси эмас” — иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов

Мутахассис муҳожирлар машаққатли меҳнат эвазига ҳалол иш ҳақи олаётганига урғу берди. Бундай вазиятда уларни Россияга қарам дейиш мутлақо нотўғри
22:28 / 06.09.2025

Андижонда кредитини тўламаган фуқаронинг уйи аукционга чиқарилди

20:30 / 05.09.2025

Ўзбекистонда қайси соҳаларда коррупсия кўплиги очиқланди

17:38 / 05.09.2025

Ўзбекистонда доллар курси яна 12 500 сўмдан ошди

16:18 / 05.09.2025

Шоу-бизнес

Instagram: Феруза Юсупова онасига автомобиль совға қилди, Муниса Ризаева оиласида қувончли кун, Ўзбекистондаги энг бой санъаткор ким?

Instagram: Феруза Юсупова онасига автомобиль совға қилди, Муниса Ризаева оиласида қувончли кун, Ўзбекистондаги энг бой санъаткор ким?

Ижтимоий тармоқлардаги қизиқарли фото ва видеолар.

11:04 / 08.09.2025

Тадбиркорликда ҳам муваффақиятга эришган Болливуд юлдузлари

13:22 / 06.09.2025

Мусиқа дунёсининг тиним билмас қироличаси — Бейонсенинг ҳаёти, фаолияти, муваффақият сирлари ва у ҳақдаги фитначилар назарияси ҳақида

16:52 / 05.09.2025

“Қизимнинг бошини тешиб, қон олишди”. Жаҳонгир Хўжаев оталик масъулияти ва АҚШдаги бизнеси ҳақида

16:27 / 05.09.2025

Китоб

Ҳайратда қоласиз: дунёдаги энг чиройли ва бетакрор кутубхоналар

Ҳайратда қоласиз: дунёдаги энг чиройли ва бетакрор кутубхоналар

14:05 / 20.08.2025

Қаҳрамонлари каби ўзи ҳам сирли тарзда ғойиб бўлгач, эрини таниёлмаган Агата Кристи қандай қилиб энг талабгир ёзувчига айланган?

13:51 / 31.07.2025

Ақл бовар қилмас даромад келтирувчи “Гарри Поттер”: Жоан Роулинг миллиардерлик мақомини қандай қайтариб олди?

22:25 / 12.06.2025

Таълим

Инглиз тилини смартфонда ўрганамиз: тил ўрганувчилар учун бепул ва фойдали иловалар

Инглиз тилини смартфонда ўрганамиз: тил ўрганувчилар учун бепул ва фойдали иловалар

18:58 / 05.09.2025

Тошкентда ижара уй нархлари қандай?

23:54 / 04.09.2025

“Менга бунинг кераги йўқ”: болага ҳамма фанни ўрганиш зарурлигини қандай тушунтирса бўлади?

11:14 / 04.09.2025

Сайёҳат

102 ёшли япониялик Фужи тоғини забт этган энг кекса одам бўлди

102 ёшли япониялик Фужи тоғини забт этган энг кекса одам бўлди

14:01 / 06.09.2025

Ўзбекистонликлар визасиз бориши мумкин бўлган Иорданияга саёҳат: мамлакатнинг диққатга сазовор масканлари (фото)

09:00 / 05.09.2025

Ҳайратда қоласиз: дунёдаги энг чиройли ва бетакрор кутубхоналар

14:05 / 20.08.2025
  • Интернет-нашр
  • Алоқа маълумотлари
  • Фойдаланиш шартлари
  • Махфийлик сиёсати
  • Янгиликлар архиви

“Дарё” интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санада 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган. Матнли материалларни тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга “daryo.uz” сайтига гиперхавола мавжуд бўлган ва/ёки “Дарё” интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади.

Хато топдингизми? Ctrl+Enter ни босинг

18+ - Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин.

Электрон манзил: info@daryo.uz

© «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

Ишлаб чиқувчи: Online Service Group

Бош саҳифа

Тавсиялар

Меню

Видеолар

Дарё FM

Меню

Яхши янгиликлар:

  • Ўзбекистон
  • Марказий Осиё
  • Дунё
  • Пул
  • Маданият
  • Спорт
  • Лайфстайл

Теглар

Дарё ҳақида
  • Интернет-нашр
  • Таҳририят
  • Алоқа маълумотлари
  • Фойдаланиш шартлари
  • Махфийлик сиёсати
  • Янгиликлар архиви

Бизнесингизни биз билан ривожлантиринг

Дарё.уз да реклама беринг

Реклама бериш

Индивидуал ёндашув ва эксклюзив материаллар

Рекламаларсиз сайт мутолааси

Обуна бўлиш

25 000 сўм ойига

Ижтимоий тармоқлар:

Тавсиялар