Тошкент
USD:

--

RUB:

--

EUR:

--

Яхши янгиликлар:

Ўзбекча
  • Ўзбекистон
    • Тошкент ш.
    • Қорақалпоғистон
    • Aндижон
    • Фарғона
    • Наманган
    • Самарқанд
    • Бухоро
    • Хоразм
    • Сурхондарё
    • Қашқадарё
    • Жиззах
    • Сирдарё
    • Тошкент вилояти
    • Навоий
    • Об-ҳаво
    • Меҳридарё
    • Бошқалар
  • Марказий Осиё
    • Қирғизистон
    • Қозоғистон
    • Туркманистон
    • Тожикистон
    • Афгонистон
  • Дунё
  • Пул
  • Маданият
    • Кино
    • Китоб
    • Мусиқа
    • Шоу-бизнес
      • Фарзанд
      • Гўзаллик
      • Карьера
      • Маслаҳатлар
      • Мода
      • Рецептлар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
  • Спорт
    • Футбол
    • UFC
    • Бокс
  • Лайфстайл
    • Аёллар саҳифаси
    • Технологиялар
    • Авто
    • Қўзиқорин
    • Саёҳат
    • Саломатлик
    • Таълим
      • Абитуриент
      • Инглиз тилини ўрганамиз!

Обуна нархи:

25 000 сўм /ой

Кабинет

News cover

АҚШдан яна 39 нафар ўзбекистонлик депортация қилинди

АҚШдан яна 39 киши 2025-йил 7-сентябрь куни Ўзбекистонга депортация қилинди. Бу ҳақда АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси хабар берди.
АҚШда қонуний қолиш ҳуқуқига эга бўлмаган Ўзбекистон фуқаролари самолётда ватанга қайтарилди.
“Ушбу парвоз АҚШ ўз чегараларини мустаҳкамлаш бўйича олиб бораётган давомли ҳаракатлар тизимининг навбатдаги қисми ҳисобланади”, дейилади элчихона хабарида.
Қайд этилишича, АҚШ ноқонуний иммиграцияга барҳам бериш, мамлакат чегаралари ва фуқароларини ҳимоя қилишга қатъий бел боғлаган. Мамлакатга ноқонуний кириб келганлар қамалади ва депортация қилинади. АҚШ депортация жараёнларини амалга оширишдаги яқин ҳамкорлиги учун Ўзбекистон ҳукуматига яна бир бор чуқур миннатдорчилк билдирди.
Апрел ойида Нью Йорк—Тошкент йўналиши бўйича махсус рейс АҚШда ноқонуний бўлган 100 дан ортиқ фуқарони Ўзбекистонга қайтарганди.
14:43 / 08.09.2025

News cover

Ўзбекистон Қозоғистонга 900 млн кВт/соат электр энергияси етказиб беради

Ўзбекистон 2026-йил мартдан декабрь ойигача Қозоғистонга 900 миллион кВт/соат электр энергияси етказиб беради. Бу ҳақда Қозоғистон Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Маълум қилинишича, 7-сентябрь куни Қирғизистоннинг Чолпон-Ота шаҳрида Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистоннинг энергетика ва сув хўжалиги вазирликлари ўртасида уч томонлама учрашув ўтказилиб, минтақада сув-энергетика мувозанатини тартибга солувчи қатор протоколлар имзоланди. Асосий ҳужжатга кўра, томонлар Қирғизистонга Қозоғистон ва Ўзбекистондан электр энергияси етказиб бериш эвазига Тўқтағул сув омборидан сув чиқариш бўйича мажбуриятларни ўз зиммасига олди.
Фото: Энергетика вазирлиги
Ташриф давомида икки томонлама музокаралар ҳам ўтказилган бўлиб, Ўзбекистондан Қозоғистонга 2026-йилнинг мартидан декабригача бўлган даврда 900 миллион кВт/соат атрофида электр энергияси етказиб бериш тўғрисида баённома имзоланди. Ушбу ҳажм Қозоғистоннинг жанубий энергетика зонасида электр станцияларидаги таъмирлаш ишлари вақтида кутилаётган танқисликларни қоплаш учун мўлжалланган.

Ўзбекистон Энергетика вазирлигининг билдиришича, учрашув сўнгида томонлар ўртасида доимий ишчи гуруҳ йиғилишларини ўтказиб туришга келишилди.

Бундан аввал Ўзбекистон Афғонистонда Афғонистонда 220–500 кВ кучланишли электр узатиш тармоқлари ва подстанциялар қурилишида иштирок этиши хабар қилинганди.
13:50 / 08.09.2025

News cover

Тошкент ҳавоси нафас олиш учун “зарарли” ҳолатга келди

Тошкент ҳавосининг ифлосланиш даражаси 8 сентябрь куни дунёнинг йирик шаҳарлари орасида 7-ўринни эгаллади. Бу ҳақда IQAir халқаро мониторинг портали маълумот берди.

Портал кўрсаткичларига кўра, соат 08:00 атрофида Тошкент ҳавосида майда PM2,5 дисперс зарраларининг консентрацияси 37,5 мкг/м³ ни ташкил этди. Бу кўрсаткич “зарарли” таснифига киради.

Ҳавонинг ифлослиги даражасини акс эттирувчи АҚИ индекси бўйича Тошкент (112 балл) ҳатто Ҳиндистондаги йирик шаҳарларидан (103 балл) ҳам юқорироқ ўринда қайд этилди. Бу Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан белгиланган меъёрдан 7,5 баравар юқори.
Рейтингда биринчи ўрин 168 балл билан Киншаса (Конго Демократик Республикаси)га, иккинчи ўрин 147 балл билан Ханой (Ветнам)га, учинчи ўрин эса 139 балл билан Кампала (Уганда)га тегишли бўлди.

Бундай кўрсаткич аҳолининг соғлиғига, айниқса юрак-қон томир ҳамда нафас йўллари касалликларига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Аллергияси борларга ниқоб тақиш тавсия этилади.
12:48 / 08.09.2025

News cover

Тошкентда иссиқлик тармоқларини синовдан ўтказиш 9-сентябрдан давом эттирилади

Тошкент шаҳрида 9-сентябрдан – 26-сентябргача иссиқлик тармоқларини синовдан ўтказиш давом эттилади. Бу ҳақда Veolia Energy матбуот хизмати хабар берди.

Пойтахтда иссиқлик тармоқлари мустаҳкамлигини синовдан ўтказиш 30-майдан ва у 17-июлгача давом этиши керак эди. Бироқ 10-июлда ерости қувуридаги авария юз берганидан сўнг тўхтатилганди.

“Ҳар йили иситиш мавсуми якунлангач, шаҳар иссиқлик тармоқлари мустаҳкамлик ва зичликка (опрессовка) текширувдан ўтказилади. Ушбу жараён қувурларда юзага келиши мумкин бўлган носозликларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш имконини беради. Натижада қиш мавсумида аҳолига иссиқлик ва иссиқ сув барқарор ҳамда узлуксиз етказиб берилиши таъминланади”, дейилади компания хабарида.

Қайд этилишича, ноқулайликларни камайтириш мақсадида ишлар тунги соатларда — 00:00 дан 06:00 гача бажарилади. Синов вақтида иссиқлик пунктлари ва истеъмол тизимлари вақтинчалик ўчирилади, бироқ иссиқ сув таъминоти истеъмолчилар учун чекланмайди. Хавфли ҳудудлар (пиёдалар йўлаклари, автотураргоҳлар, бекатлар) сигнал ленталари ёки махсус тўсиқлар билан ўралади.

Қуйида иссиқлик тармоқларини синовдан ўтказиш вақтлари ва ҳудудлар келтирилди. Бунда биринчи сана — асосий, иккинчи сана — резерв бўлиб, у қувурларда шикастланиш аниқланганда қўлланилади:

9 сентябрь (асосий), 24 сентябрь (резерв) — 7-ИМ
Қорасув, Бешариқ, Бирлашган, Элбек, Асалобод, Қурувчилар, Уйсизлар, Паркент, Чўлпон, Алимкент кўчалари, Оҳангарон шоссеси, Тузел-1/4, Асалобод-1/2, Уйсизлар-1, Авиасозлар шаҳарчаси 1/4.

9 сентябрь (асосий), 24 сентябрь (резерв) — ТошИЭМ (М-0)
Шароф Рашидов, Бобур, Шота Руставели, Глинка, Боғибўстон, Арнасой, Катта Чилонзор, Афросиёб, Ойбек, Авлиоота, Миробод, Фидокор, Шоҳжаҳон, Абдулла Авлоний, Белариқ, Имом ат-Термизий, Ўрикзор, Муқимий, Аския ва бошқалар.

10 сентябрь (асосий), 17 сентябрь (резерв) — 1-ИМ (М-1,4)
Мустақиллик шоҳкўчаси, Мирзо Улуғбек, Буюк ипак йўли, Қори Ниёзий, Сайрам, Тамараҳоним, Яланғоч, Бўз-1, Бўз-2, ТошГРЭС посёлкаси, Ҳамид Олимжон майдони ва бошқалар.
Фото: Veolia Energy
10 сентябрь (асосий), 17 сентябрь (резерв) — 10-ИМ
Белтепа, Форобий, Мирзо Ғолиб, Шифокорлар, Университет, Қорақамиш, Жарариқ, Қамарнисо, Олимпия, Ибн Сино, Талабалар шаҳарчаси, ЎзМУ, ТошДТУ ҳудудлари.

11 сентябрь (асосий), 18 сентябрь (резерв) — 4-ИМ (М-4,8)
Амир Темур шоҳкўчаси, Аҳмад Дониш, Шаҳристон, Уч Қаҳрамон, Янги Юнусобод, Юнусота, Жумамасжид, Юнусобод даҳаси 1/19.

11 сентябрь (асосий), 19 сентябрь (резерв) — 3-ИМ (М-1,4);
Бунёдкор шоҳкўчаси, Навоий, Беруний, Қоратош, Афросиёб, Самарқанд Дарвоза, Чорсу майдони, Алмазор, Чорсу, Ц-10/14, 26/28, Б-1/3 ва бошқалар.

12-сентябрь (асосий), 26-сентябрь (резерв) — ТошИЭМ (М-5,8)
Амир Темур, Мустақиллик, Навоий, Бобур, Буюк Турон, Истиқбол, Зарафшон, Махтумқули, Ислом Каримов, Шастри, Нукус, Абдулла Қаҳҳор, Ҳайдар Алиев, Учувчилар шаҳарчаси, Қушбеги ва бошқалар.

18 сентябрь (асосий), 25 сентябрь (резерв) — 5-ИМ (М-0,4)
Заргарлиқ, Лутфий, Қатортал, Гулистон, Фарҳод, Чўпонота, Дўмбиробод, Шарқ, Чилонзор даҳаси 5/12, 16/20, 24/26, Домбрабад ва бошқалар.
Фото: Veolia Energy
Veolia Energy хабарида таъкидланишича, ўтказилган синовлар қувурларда юзага келган носозликларни ўз вақтида бартараф этиш, уларнинг хизмат муддатини узайтириш ва иссиқлик таъминоти сифатини янада яхшилашга хизмат қилади.

12:14 / 08.09.2025

News cover

Қозоғистон Орол денгизини сақлаб қолиш учун сув йўлларини тозалашга киришди

Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида Кўксарой контррегуляторининг бош гидроузелини механик тозалаш ишлари бошланди. Бу қуриб қолган Орол денгизини сув билан тўлдиришда муҳим чора ҳисобланади. Бу ҳақда Законкз хабар берди.

Янгиликни мамлакат сув ресурслари ва суғориш вазирлиги матбуот хизмати эълон қилган. Унга кўра, мазкур объект 8-сентябрдан бошлаб махсус техника ёрдамида лой ва қумдан тозаланмоқда. Бу ишлар сув тошадиган даврда эриган қор сувларини хавфсиз йўналтириш имконини беради.

“Баҳорда Кўксарой контррегуляторидан Сирдарё дарёсига сув чиқариш бошланди. Бу эса Орол денгизини тўлдириш ва Қизилўрда вилоятидаги экин майдонларини суғориш учун муҳим аҳамиятга эга”, деди Сув хўжалиги ва ирригация вазири Нуржан Нуржигитов.
Маълумотларга кўра, Кўксарой регуляторининг сиғими 3 миллиард куб метр сувни ташкил этади. Ушбу иншоотнинг асосий вазифаси Сирдарё ҳавзасида сув тошқинларининг олдини олиш, Шардара сув омборидаги эриган қор суви ҳажмини тартибга солиш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ва маҳаллий экотизимларни сув билан барқарор таъминлашдан иборат.

Орол денгизининг сатҳи ва ҳажми 1960 йиллардан бошлаб камайишни бошлаган. Сабаби унинг асосий сув манбалари Амударё ва Сирдарё дарёларидан экин майдонларига сув йўналтирилган. Оқибатда денгизга етарлича сув етиб бормай қўйган ва у қурий бошлаган. Ҳозирда Оролнинг кўп қисми туз ва қумдан иборат чўлга айланган. Сув камайишидан олдин Орол денгизи йириклиги бўйича дунёда тўртинчи ўринда турар эди.
12:02 / 08.09.2025

News cover

Uzbekistan Airways Гоага мавсумий авиақатновларни тикламоқда

Реклама
19:30 / 05.09.2025
Ўзбекистонда картошка етиштирувчилар айрим харажатлари давлат бюджетидан қоплаб берилади

Ўзбекистонда картошка етиштирувчилар айрим харажатлари давлат бюджетидан қоплаб берилади

Ўзбекистон
15:35 / 08.09.2025
АҚШдан яна 39 нафар ўзбекистонлик депортация қилинди

АҚШдан яна 39 нафар ўзбекистонлик депортация қилинди

Ўзбекистон
14:43 / 08.09.2025
News cover

Капиталбанк БМТТДнинг “Умидани чақиринг” ташаббусига қўшилди

Реклама
15:23 / 05.09.2025

Ўзбекистон

News cover

Ўзбекистонда картошка етиштирувчилар айрим харажатлари давлат бюджетидан қоплаб берилади

Президент қарори билан 2030 йилга бориб республикада картошканинг ўртача ҳосилдорлигини 16–17 тоннадан 25–30 тоннага ошириш белгиланди.

15:35 / 08.09.2025
News cover

АҚШдан яна 39 нафар ўзбекистонлик депортация қилинди

14:43 / 08.09.2025
News cover

Сурхондарё ва Жиззахда 3,5 млрд сўмлик тендерларда қонунчилик талаблари бузилгани аниқланди

14:09 / 08.09.2025
News cover

Ўзбекистон Қозоғистонга 900 млн кВт/соат электр энергияси етказиб беради

13:50 / 08.09.2025
News cover

Тошкент ҳавоси нафас олиш учун “зарарли” ҳолатга келди

12:48 / 08.09.2025

Индивидуал ёндашув ва эксклюзив материаллар

Рекламаларсиз сайт мутолааси

25 000 сўм / ойига

Обуна сотиб олинг

Дунё

ҲАМАС зудлик билан музокараларга тайёрлигини эълон қилди

ҲАМАС зудлик билан музокараларга тайёрлигини эълон қилди

08:35 / 08.09.2025
Германияда ортиқча вазнли футболчилар учун махсус лига ташкил этилди

Германияда ортиқча вазнли футболчилар учун махсус лига ташкил этилди

23:30 / 07.09.2025
Трампнинг сиёсати Америка иқтисодиётига жиддий хавф солиши мумкин — ОАВ

Трампнинг сиёсати Америка иқтисодиётига жиддий хавф солиши мумкин — ОАВ

22:30 / 07.09.2025
Америкада iPhone жиддий йўл-транспорт ҳодисасидан кейин 911 га қўнғироқ қилиб, эгасининг ҳаётини сақлаб қолди

Америкада iPhone жиддий йўл-транспорт ҳодисасидан кейин 911 га қўнғироқ қилиб, эгасининг ҳаётини сақлаб қолди

22:00 / 07.09.2025
Трамп Россияга қарши санксияларнинг иккинчи босқичига тайёрлигини билдирди

Трамп Россияга қарши санксияларнинг иккинчи босқичига тайёрлигини билдирди

АҚШ ва Европа Иттифоқи рус нефтини харид қилаётган мамлакатларга нисбатан ҳам “иккинчи даражали тарифлар”ни жорий этишни кўриб чиқмоқда

09:25 / 08.09.2025

Дарё+

Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

1946 йил октябрь ойи бошларида Ньюренбергда узоқ вақт давом этган жараёндан сўнг халқаро суд нацистлар Германияси ташқи ишлар вазири Иохим фон Риббентропга ўлим жазоси беради. Орадан икки ҳафта ўтгач, ҳукм ижро этилади ва дипломат қатл этилади. Уни дорга осиб ўлдиришади. Ўшанда у 53 ёшда эди

00:25 / 01.06.2025
Россия президенти бўлишга аҳд қилган генерал Лебед ўлдирилган эдими?

Россия президенти бўлишга аҳд қилган генерал Лебед ўлдирилган эдими?

20:05 / 27.05.2025
Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

00:00 / 27.05.2025
Совет фуқаро авиация саноатининг аламли мағлубияти — Париж осмонида қулаб тушган афсонавий Ту-144

Совет фуқаро авиация саноатининг аламли мағлубияти — Париж осмонида қулаб тушган афсонавий Ту-144

23:26 / 22.05.2025
Дунёдаги энг машҳур мафиячи — Ал Капоненинг аянчли тақдири

Дунёдаги энг машҳур мафиячи — Ал Капоненинг аянчли тақдири

20:00 / 21.05.2025

Жонли

Сўнги янгиликлар

Янги Зеландияда 4 йил қидирувда бўлган эркак отиб ташланди

16:00 / 08.09.2025

Кўпчилик ўйлаганидан ёш кўринадиган Голливуднинг машҳур актёр ва актрисалари

15:55 / 08.09.2025

Ўзбекистонда картошка етиштирувчилар айрим харажатлари давлат бюджетидан қоплаб берилади

15:35 / 08.09.2025

Терговчининг қизи, Шаҳноза Мирзиёеванинг дугонаси, асли ҳуқуқшунос Лола Йўлдошева 40 ёшда (фото)

15:27 / 08.09.2025

Ота қизига жигарини бериб, харажатни тежаш учун ўзи уйда даволанди

15:20 / 08.09.2025

Машҳур теглар

ДунёЎзбекистонИқтисодиётСпортПулТехнологияФутболШоу-бизнесКиноСаёҳат

Тавсиялар

Дарё FM

00:00
70%

Дарё Шортс

Лайфстайл ва Маданият

Кўк чой бош мияни тозалайди — тадқиқот

Кўк чой бош мияни тозалайди — тадқиқот

Кўк чой миянинг қаришини секинлаштириб, Альцгеймер касаллигидан асрашга ёрдам беради. Ундаги эпигаллокатехин галлат моддаси нерв ҳужайраларини қувватлантириб, уларни зарарли оқсиллардан тозалайди.
15:00 / 08.09.2025
Инглиз тилини смартфонда ўрганамиз: тил ўрганувчилар учун бепул ва фойдали иловалар

Инглиз тилини смартфонда ўрганамиз: тил ўрганувчилар учун бепул ва фойдали иловалар

Иловалардан фойдаланишда мақсад ва даражангиздан келиб чиқинг: янги бошловчиларга ўйин тарзидаги форматлар фойдали бўлса, тажрибали ўқувчиларга чуқур амалиёт ва такрорлаш учун мўлжалланган вариантлар тўғри келади.
18:58 / 05.09.2025
Аёллар рациони: овқатланиш гормонал мувозанат ва кайфиятга қандай таъсир кўрсатади?

Аёллар рациони: овқатланиш гормонал мувозанат ва кайфиятга қандай таъсир кўрсатади?

17:34 / 05.09.2025
Ўзбекистонликлар визасиз бориши мумкин бўлган Иорданияга саёҳат: мамлакатнинг диққатга сазовор масканлари (фото)

Ўзбекистонликлар визасиз бориши мумкин бўлган Иорданияга саёҳат: мамлакатнинг диққатга сазовор масканлари (фото)

09:00 / 05.09.2025
Қизларга пушти, ўғил болаларга эса кўк рангдаги кийимларни кийдириш қачон ва нима сабабдан бошланган?

Қизларга пушти, ўғил болаларга эса кўк рангдаги кийимларни кийдириш қачон ва нима сабабдан бошланган?

20:30 / 04.09.2025
Дунё бўйлаб смартфонлар нархининг кескин ошиши кутилмоқда

Дунё бўйлаб смартфонлар нархининг кескин ошиши кутилмоқда

18:35 / 04.09.2025

Спорт

Ламин Ямал Туркияда паспортини йўқотиб қўйди

Ламин Ямал Туркияда паспортини йўқотиб қўйди

15:19 / 08.09.2025
“Барселона” Решфордни “Манчестер Юнайтед”га қайтариб бермоқчи эмас

“Барселона” Решфордни “Манчестер Юнайтед”га қайтариб бермоқчи эмас

13:53 / 08.09.2025
Эрлинг Ҳоланд эҳтиётсизлиги сабаб жароҳат олди (фото)

Эрлинг Ҳоланд эҳтиётсизлиги сабаб жароҳат олди (фото)

12:22 / 08.09.2025
Қозоғистон терма жамоаси бош мураббийи истеъфога чиқишини эълон қилди

Қозоғистон терма жамоаси бош мураббийи истеъфога чиқишини эълон қилди

11:31 / 08.09.2025
Ўзбекистонлик боксчилар жаҳон чемпионатининг 4-кунида ҳам тўлиқ ғалаба қозонди

Ўзбекистонлик боксчилар жаҳон чемпионатининг 4-кунида ҳам тўлиқ ғалаба қозонди

10:07 / 08.09.2025

Авто

“Мен думалайман”, “Ер кезувчиси”: машҳур автомобиль брендларининг номлари қандай маънони билдиради?

20:05 / 24.08.2025

Tesla олти ўриндиқли янги кроссоверни тақдим этди (фото)

01:30 / 21.08.2025

Аёллар учун машиналар: Қизлар севиб ҳайдайдиган 7 та автомобиль

20:30 / 20.08.2025

Чехия Европа Иттифоқида тезликни 150 км/соатгача чеклайдиган биринчи давлатга айланиши мумкин 

03:35 / 19.08.2025

Видеолар

News cover

Путин 150 ёшгача яшаш мумкинлигига ишонади, Португалияда миллий мотам

News cover

Тошкентда яна тирбандлик муаммоси

News cover

Трамп “жаннатга кирмоқчи”, Зеленский Путин билан Москвада учрашмайди, Афғонистонда яна зилзила

News cover

Башар Асадни ҳибсга олишга ордер берилди, Украинага тинчликка эришиш шартлари қўйилди

News cover

НАТО Россия чегарасига яқинлашди, Афғонистонда зилзила оқибатида 1400 киши ҳалок бўлди

Пул

“Ўзбекистонликлар Россияда ишлаб, юборган пуллар руслар садақаси ёки хайрияси эмас” — иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов

“Ўзбекистонликлар Россияда ишлаб, юборган пуллар руслар садақаси ёки хайрияси эмас” — иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов

Мутахассис муҳожирлар машаққатли меҳнат эвазига ҳалол иш ҳақи олаётганига урғу берди. Бундай вазиятда уларни Россияга қарам дейиш мутлақо нотўғри
22:28 / 06.09.2025

Андижонда кредитини тўламаган фуқаронинг уйи аукционга чиқарилди

20:30 / 05.09.2025

Ўзбекистонда қайси соҳаларда коррупсия кўплиги очиқланди

17:38 / 05.09.2025

Ўзбекистонда доллар курси яна 12 500 сўмдан ошди

16:18 / 05.09.2025

Шоу-бизнес

Кўпчилик ўйлаганидан ёш кўринадиган Голливуднинг машҳур актёр ва актрисалари

Кўпчилик ўйлаганидан ёш кўринадиган Голливуднинг машҳур актёр ва актрисалари

Баъзи Голливуд юлдузлари шунчалик эрта шуҳрат қозонганки, улар киноиндустрияда ўнлаб йиллардан бери фаолият юритаётгандек туюлади. Аслида уларнинг ёши ҳайратланарли: кўпчилиги мухлислар ва томошабинлар ўйлагандан анча ёш.

15:55 / 08.09.2025

Терговчининг қизи, Шаҳноза Мирзиёеванинг дугонаси, асли ҳуқуқшунос Лола Йўлдошева 40 ёшда (фото)

15:27 / 08.09.2025

“Қизинг эрим билан юрибди, дейишган”. Феруза Жуманиёзова “запрет”даги ҳаёт, туҳматлар ва ота-онасидан 1 ойда айрилгани ҳақида

15:05 / 08.09.2025

Instagram: Феруза Юсупова онасига автомобиль совға қилди, Муниса Ризаева оиласида қувончли кун, Ўзбекистондаги энг бой санъаткор ким?

11:04 / 08.09.2025

Китоб

Ҳайратда қоласиз: дунёдаги энг чиройли ва бетакрор кутубхоналар

Ҳайратда қоласиз: дунёдаги энг чиройли ва бетакрор кутубхоналар

14:05 / 20.08.2025

Қаҳрамонлари каби ўзи ҳам сирли тарзда ғойиб бўлгач, эрини таниёлмаган Агата Кристи қандай қилиб энг талабгир ёзувчига айланган?

13:51 / 31.07.2025

Ақл бовар қилмас даромад келтирувчи “Гарри Поттер”: Жоан Роулинг миллиардерлик мақомини қандай қайтариб олди?

22:25 / 12.06.2025

Таълим

Инглиз тилини смартфонда ўрганамиз: тил ўрганувчилар учун бепул ва фойдали иловалар

Инглиз тилини смартфонда ўрганамиз: тил ўрганувчилар учун бепул ва фойдали иловалар

18:58 / 05.09.2025

Тошкентда ижара уй нархлари қандай?

23:54 / 04.09.2025

“Менга бунинг кераги йўқ”: болага ҳамма фанни ўрганиш зарурлигини қандай тушунтирса бўлади?

11:14 / 04.09.2025

Сайёҳат

102 ёшли япониялик Фужи тоғини забт этган энг кекса одам бўлди

102 ёшли япониялик Фужи тоғини забт этган энг кекса одам бўлди

14:01 / 06.09.2025

Ўзбекистонликлар визасиз бориши мумкин бўлган Иорданияга саёҳат: мамлакатнинг диққатга сазовор масканлари (фото)

09:00 / 05.09.2025

Ҳайратда қоласиз: дунёдаги энг чиройли ва бетакрор кутубхоналар

14:05 / 20.08.2025
  • Интернет-нашр
  • Алоқа маълумотлари
  • Фойдаланиш шартлари
  • Махфийлик сиёсати
  • Янгиликлар архиви

“Дарё” интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санада 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган. Матнли материалларни тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга “daryo.uz” сайтига гиперхавола мавжуд бўлган ва/ёки “Дарё” интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади.

Хато топдингизми? Ctrl+Enter ни босинг

18+ - Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин.

Электрон манзил: info@daryo.uz

© «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

Ишлаб чиқувчи: Online Service Group

Бош саҳифа

Тавсиялар

Меню

Видеолар

Дарё FM

Меню

Яхши янгиликлар:

  • Ўзбекистон
  • Марказий Осиё
  • Дунё
  • Пул
  • Маданият
  • Спорт
  • Лайфстайл

Теглар

Дарё ҳақида
  • Интернет-нашр
  • Таҳририят
  • Алоқа маълумотлари
  • Фойдаланиш шартлари
  • Махфийлик сиёсати
  • Янгиликлар архиви

Бизнесингизни биз билан ривожлантиринг

Дарё.уз да реклама беринг

Реклама бериш

Индивидуал ёндашув ва эксклюзив материаллар

Рекламаларсиз сайт мутолааси

Обуна бўлиш

25 000 сўм ойига

Ижтимоий тармоқлар:

Тавсиялар