АҚШда қонуний қолиш ҳуқуқига эга бўлмаган Ўзбекистон фуқаролари самолётда ватанга қайтарилди.
“Ушбу парвоз АҚШ ўз чегараларини мустаҳкамлаш бўйича олиб бораётган давомли ҳаракатлар тизимининг навбатдаги қисми ҳисобланади”, дейилади элчихона хабарида.
Қайд этилишича, АҚШ ноқонуний иммиграцияга барҳам бериш, мамлакат чегаралари ва фуқароларини ҳимоя қилишга қатъий бел боғлаган. Мамлакатга ноқонуний кириб келганлар қамалади ва депортация қилинади. АҚШ депортация жараёнларини амалга оширишдаги яқин ҳамкорлиги учун Ўзбекистон ҳукуматига яна бир бор чуқур миннатдорчилк билдирди.
Апрел ойида Нью Йорк—Тошкент йўналиши бўйича махсус рейс АҚШда ноқонуний бўлган 100 дан ортиқ фуқарони Ўзбекистонга қайтарганди.
Маълум қилинишича, 7-сентябрь куни Қирғизистоннинг Чолпон-Ота шаҳрида Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистоннинг энергетика ва сув хўжалиги вазирликлари ўртасида уч томонлама учрашув ўтказилиб, минтақада сув-энергетика мувозанатини тартибга солувчи қатор протоколлар имзоланди. Асосий ҳужжатга кўра, томонлар Қирғизистонга Қозоғистон ва Ўзбекистондан электр энергияси етказиб бериш эвазига Тўқтағул сув омборидан сув чиқариш бўйича мажбуриятларни ўз зиммасига олди.
Фото: Энергетика вазирлиги
Ташриф давомида икки томонлама музокаралар ҳам ўтказилган бўлиб, Ўзбекистондан Қозоғистонга 2026-йилнинг мартидан декабригача бўлган даврда 900 миллион кВт/соат атрофида электр энергияси етказиб бериш тўғрисида баённома имзоланди. Ушбу ҳажм Қозоғистоннинг жанубий энергетика зонасида электр станцияларидаги таъмирлаш ишлари вақтида кутилаётган танқисликларни қоплаш учун мўлжалланган.
Ўзбекистон Энергетика вазирлигининг билдиришича, учрашув сўнгида томонлар ўртасида доимий ишчи гуруҳ йиғилишларини ўтказиб туришга келишилди.
Бундан аввал Ўзбекистон Афғонистонда Афғонистонда 220–500 кВ кучланишли электр узатиш тармоқлари ва подстанциялар қурилишида иштирок этиши хабар қилинганди.
Портал кўрсаткичларига кўра, соат 08:00 атрофида Тошкент ҳавосида майда PM2,5 дисперс зарраларининг консентрацияси 37,5 мкг/м³ ни ташкил этди. Бу кўрсаткич “зарарли” таснифига киради.
Ҳавонинг ифлослиги даражасини акс эттирувчи АҚИ индекси бўйича Тошкент (112 балл) ҳатто Ҳиндистондаги йирик шаҳарларидан (103 балл) ҳам юқорироқ ўринда қайд этилди. Бу Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан белгиланган меъёрдан 7,5 баравар юқори. Рейтингда биринчи ўрин 168 балл билан Киншаса (Конго Демократик Республикаси)га, иккинчи ўрин 147 балл билан Ханой (Ветнам)га, учинчи ўрин эса 139 балл билан Кампала (Уганда)га тегишли бўлди.
Бундай кўрсаткич аҳолининг соғлиғига, айниқса юрак-қон томир ҳамда нафас йўллари касалликларига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Аллергияси борларга ниқоб тақиш тавсия этилади.
Пойтахтда иссиқлик тармоқлари мустаҳкамлигини синовдан ўтказиш 30-майдан ва у 17-июлгача давом этиши керак эди. Бироқ 10-июлда ерости қувуридаги авария юз берганидан сўнг тўхтатилганди.
“Ҳар йили иситиш мавсуми якунлангач, шаҳар иссиқлик тармоқлари мустаҳкамлик ва зичликка (опрессовка) текширувдан ўтказилади. Ушбу жараён қувурларда юзага келиши мумкин бўлган носозликларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш имконини беради. Натижада қиш мавсумида аҳолига иссиқлик ва иссиқ сув барқарор ҳамда узлуксиз етказиб берилиши таъминланади”, дейилади компания хабарида.
Қайд этилишича, ноқулайликларни камайтириш мақсадида ишлар тунги соатларда — 00:00 дан 06:00 гача бажарилади. Синов вақтида иссиқлик пунктлари ва истеъмол тизимлари вақтинчалик ўчирилади, бироқ иссиқ сув таъминоти истеъмолчилар учун чекланмайди. Хавфли ҳудудлар (пиёдалар йўлаклари, автотураргоҳлар, бекатлар) сигнал ленталари ёки махсус тўсиқлар билан ўралади.
Қуйида иссиқлик тармоқларини синовдан ўтказиш вақтлари ва ҳудудлар келтирилди. Бунда биринчи сана — асосий, иккинчи сана — резерв бўлиб, у қувурларда шикастланиш аниқланганда қўлланилади:
Veolia Energy хабарида таъкидланишича, ўтказилган синовлар қувурларда юзага келган носозликларни ўз вақтида бартараф этиш, уларнинг хизмат муддатини узайтириш ва иссиқлик таъминоти сифатини янада яхшилашга хизмат қилади.
Янгиликни мамлакат сув ресурслари ва суғориш вазирлиги матбуот хизмати эълон қилган. Унга кўра, мазкур объект 8-сентябрдан бошлаб махсус техника ёрдамида лой ва қумдан тозаланмоқда. Бу ишлар сув тошадиган даврда эриган қор сувларини хавфсиз йўналтириш имконини беради.
“Баҳорда Кўксарой контррегуляторидан Сирдарё дарёсига сув чиқариш бошланди. Бу эса Орол денгизини тўлдириш ва Қизилўрда вилоятидаги экин майдонларини суғориш учун муҳим аҳамиятга эга”, деди Сув хўжалиги ва ирригация вазири Нуржан Нуржигитов.
Маълумотларга кўра, Кўксарой регуляторининг сиғими 3 миллиард куб метр сувни ташкил этади. Ушбу иншоотнинг асосий вазифаси Сирдарё ҳавзасида сув тошқинларининг олдини олиш, Шардара сув омборидаги эриган қор суви ҳажмини тартибга солиш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ва маҳаллий экотизимларни сув билан барқарор таъминлашдан иборат.
Орол денгизининг сатҳи ва ҳажми 1960 йиллардан бошлаб камайишни бошлаган. Сабаби унинг асосий сув манбалари Амударё ва Сирдарё дарёларидан экин майдонларига сув йўналтирилган. Оқибатда денгизга етарлича сув етиб бормай қўйган ва у қурий бошлаган. Ҳозирда Оролнинг кўп қисми туз ва қумдан иборат чўлга айланган. Сув камайишидан олдин Орол денгизи йириклиги бўйича дунёда тўртинчи ўринда турар эди.