АҚШда эркак ҳақиқий қотилнинг найранги туфайли 27 йилни қамоқда ўтказди
Жиноятни аслида ўзи содир этган аёл, айбни бошқаларга ағдариб, полицияни чалғитишга муваффақ бўлган. У 77 ёшли Анн Празниакни бўғиб ўлдирган ва жасадини шкаф ичига яшириб қўйган. Оқибатда полиция аёлнинг ёлғон кўрсатмасига ишонган ва айбсиз эркак 30 йилга озодликдан маҳрум этилган.