Качински, Шастри, Берут – СССР ва Россияга келиб, шубҳали тарзда вафот этган хорижий давлатлар раҳбарлари
Россиянинг Украинага босқини давом этар экан, анчадан буён икки давлат раҳбарининг ўзаро учрашуви муҳокама бўлмоқда. Зеленский Путин билан исталган хорижий давлатда учрашишга тайёр. Путин эса фақат Москвани таклиф этяпти. Аксарият таҳлилчилар Зеленскийнинг Москвага бориши ёмон оқибат билан тугашини айтишмоқда. Бунга уларнинг асоси бор: бундан 15 йил аввал Россияда Польша президенти ва унинг делегацияси шубҳали тарзда ҳалокатга учраганди.