Таиланд собиқ бош вазири 1 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинди
Мамлакат Олий суди ушбу қарорни 9-сентябрь куни чиқарган.
Судда собиқ амалдорнинг 2023-2024-йилларда полиция касалхонасида сақлангани олдинги ўталган жазо муддатига кириш ёки кирмаслиги кўриб чиқилган. Таксин Шинаватра олдинроқ 8 йилга қамалиб, сўнгра жазо муддати унинг соғлиги ва ёшини ҳисобга олган ҳолда қисқартиррилган эди.