Туркияда аёллар турмуш ўртоқ топиш мақсадида бўйини қисқартирмоқда (фото)
2023-йилдан бери Истанбулдаги клиникалардан бирида ўн нафар аёл бўйни қисқартириш операциясидан ўтган. Уларнинг айтишича, баланд бўй турмуш қуришда тўсқинлик қилмоқда, чунки кўпчилик эркаклар пастроқ жуфтни афзал кўради. Шифокорлар эса бундай жарроҳлик жиддий хавф туғдиришини ва узоқ муддатли реабилитация талаб қилишини айтиб, огоҳлантирмоқда.