Украинадаги урушда 5 мингдан ортиқ Ироқ фуқаролари қатнашмоқда
Уларга ойига 2000–3000 доллар маош ва Европага кетиш ваъда қилинади, бироқ кўплари фронтга етиб бора олмай, чегараларда қолиб кетмоқда. Оқибатда очлик, совуқ ва ҳатто ўлим хавфига дуч келмоқда. Ироқ ҳукумати фуқароларни урушда иштирок этмасликка чақирди.