ЖССТ “Толибон”дан аёл тиббиёт ходимларига қўйилган чекловларни бекор қилишни сўради
Ташкилот мамлакатда юз берган сўнгги зилзилаларда минглаб одамлар ҳалок бўлганини билдириб, қутқарув ишларига аёлларнинг ҳам кўмаги лозимлигини таъкидламоқда. Ер силкинишидан жиддий зарар кўрган ҳудудларда ишлаётган тиббиёт ходимларининг қарийб 90 фоизи эркак докторлардир. Қоидаларга кўра, аёллар эркак ҳамроҳсиз сафар қила олмайди. Хусусан, “Толибон” ҳукумати 2022 йилдан буён афғон нодавлат ташкилотларининг аёл ходимларига уйдан ташқарида ишлашни тақиқлаган. Гарчи соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларида айрим истиснолар мавжуд бўлса-да, ЖССТ бу етарли эмас, деб ҳисоблайди.