Туркияда “Қизил шарбат” сериали намойишини тўхтатиш талаб қилинмоқда
Туркия давлат цензура кенгаши РТУК маркази маълумотига кўра, 104-эпизод эфирга узатилгач, 11 мингдан ортиқ шикоят келиб тушган. Томошабинларнинг аксарият қисми сериал сценарийсига киритилган янги севги қиссаси — Фериз ва Доа муносабатларига норозилик билдирган.