“Машинага ушоқ тўкканим учун бурнимни синдирган”. Ирода Тўлаганова ўгай отаси томонидан мунтазам калтаклангани ҳақида гапирди
“Дадажоним — яъни мени катта қилган одамни ҳурмат қиламан. Аммо узоқ йиллардан бери гаплашмай юрган отам мени Теннис федерациясининг бош котиби этиб тайинлашганидан кейин, 10 йиллик танаффусдан сўнг қўнғироқ қилди. Бу мен учун жуда оғир эди. Чунки бутун дунё Ирода Тўлаганованинг ўғли туғилганини билганида ҳам дадажоним келмади, ҳатто қўнғироқ ҳам қилмади”, дейди собиқ спортчи.