АҚШ ҳукумати ноиммиграцион визалар, жумладан B1/B2 туристик визаларини бериш қоидаларини кучайтирди. Бу ҳақдаги Давлат департаменти хабар берди.
Янги қоидаларга кўра, бундай турдаги визалар учун ҳужжатларни фақат фуқаролик ёки доимий яшаш мамлакатидаги АҚШ дипломатик ваколатхоналарига топшириш мумкин. АҚШ элчихоналари ва консулликлари виза берилмайдиган давлатлар фуқаролари учун бошқа давлатлардаги ҳужжат топшириш мумкин бўлган шаҳарлар рўйхатини эълон қилди.
Эндиликда россияликлар фақат Варшава ёки Остона шаҳарларидаги АҚШ элчихоналарига, Беларусь фуқаролари Вильнюс ва Варшава, украиналиклар эса Краков ва Варшава ваколатхоналарига ариза топширса бўлади. Бошқа мамлакатлардаги элчихоналарда бундай аризалар қабул қилинмайди. Аввалдан белгиланган суҳбатлар кучида қолади, бироқ виза олиш учун кутиш муддати янада чўзилиши мумкин.
Ушбу қоидалар А, Г, C-2, C-3 турдаги ва дипломатик визаларга амал қилмайди. АҚШ Давлат департаменти таъкидлашича, “Гуманитар ёки тиббий ҳолатларда, шунингдек, ташқи сиёсий сабабларга кўра ҳам камдан-кам ҳолларда истиснолар қилиниши мумкин”.
АҚШнинг Москвадаги элчихонаси 2021 йил май ойидан бери виза ҳужжатларини қабул қилмайапти. Вашингтон буни ходимлар етишмаслиги билан изоҳлаган. Бундан бир оз олдин Россия АҚШни “дўст бўлмаган” давлатлар рўйхатига киритиб, дипломатик ваколатхоналар учун россиялик ходимларни ёллаш имкониятини чеклаб қўйганди.
Россия қўшинларининг Украинага кенг кўламли бостириб кириши бошланганидан сўнг, Шенген ҳудудидаги ўнга яқин давлатлар россияликларга сайёҳлик визаларини беришни тўхтатди. Виза беришни давом эттирган давлатлар керакли ҳужжатларга талабларни кучайтирди. Хусусан, Польша 2022 йилдан бери Россия фуқароларига туристик визалар бермайапти.
Унинг сўзларига кўра, Хитой Ўзбекистондан юқори сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини импорт қилмоқда. Масалан, мамлакатда етиштирилган гилослар ҳозир Хитой бозорида катта талабга эга экани таъкидланган
25 000 сўм / ойига
Обуна сотиб олинг
Бутун дунё бўйлаб инсонпарварлик молиялаштиришининг оммавий қисқариши аллақачон миллионлаб одамларга энг муҳим тиббий ва озиқ-овқат хизматларини кўрсатишнинг тўхтатилишига, кўпинча чекка ҳудудлар билан ягона алоқа воситаси бўлган ҳаво қатновларининг тўхтатилишига олиб келган ҳамда гуманитар ташкилотларни ўз фаолияти кўламини қисқартиришга мажбур қилган.
1946 йил октябрь ойи бошларида Ньюренбергда узоқ вақт давом этган жараёндан сўнг халқаро суд нацистлар Германияси ташқи ишлар вазири Иохим фон Риббентропга ўлим жазоси беради. Орадан икки ҳафта ўтгач, ҳукм ижро этилади ва дипломат қатл этилади. Уни дорга осиб ўлдиришади. Ўшанда у 53 ёшда эди
Жонли
Ижтимоий тармоқлардаги қизиқарли фото ва видеолар.
Яхши янгиликлар:
Бизнесингизни биз билан ривожлантиринг
Дарё.уз да реклама берингИндивидуал ёндашув ва эксклюзив материаллар
Рекламаларсиз сайт мутолаасиОбуна бўлиш
25 000 сўм ойига