“Сувдан тўғри ва оқилона фойдалансак, бу муаммони бемалол ҳал қилсак бўлади” — профессор Абдулҳаким Салоҳиддинов
Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги сув масаласи — минтақанинг энг мураккаб геосиёсий ва экологик муаммоларидан биридир. Чунки Амударё ва Сирдарё ҳавзаларидаги сув ресурслари асосан тоғли давлатларда (Қирғизистон ва Тожикистон) шаклланади, аммо уларнинг катта қисми текисликдаги давлатларда (Ўзбекистон, Қозоғистон, Туркманистон) суғориш учун ишлатилади.