Хитойда шимпанзе смартфонларга қарам бўлиб қолди
Шимпанзе энди бошқа маймунлар билан ўйнаш ўрнига, ташриф буюрувчилардан янги видео кутиб вақтини ўтказади. Дин-Дин телефон экранини кўриши билан дарров олдинга югуриб келиб, видео давом эттирилишини талаб қилади. Шу сабабли унинг қафасига “Телефонларда видео кўрсатиш тақиқланади!” деган огоҳлантириш ёзиб қўйилган.