• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Уларга қўшимча шароит ва енгилликлар яратиб беришга тайёрман”. Шавкат Мирзиёев 8 март муносабати билан хотин-қизларни табриклади

    Кўксарой қароргоҳида 7 март куни Шавкат Мирзиёев иштирокида 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан тантанали маросим бўлиб ўтди. Президент матбуот хизмати давлат раҳбарининг тантанали маросимдаги нутқини эълон қилди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    “Кўпмиллатли бутун юртимиз аёлларини 8 март – Халқаро хотин-қизлар байрами билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман. Мутафаккир бобомиз Алишер Навоий буюк она сиймоси, мўтабар аёл зотини улуғлаб, уларнинг бахт-саодати йўлида барчамизни фидокор бўлишга даъват этгани албатта бежиз эмас.

    Чиндан ҳам, меҳр-оқибат, олижаноблик, муҳаббат ва садоқат каби юксак инсоний қадриятларни камол топтиришда, оила қўрғонини мустаҳкамлашда сизларнинг хизматингизни ҳеч нарса билан қиёслаб бўлмайди.

    Бугунги қутлуғ байрамнинг файзли Рамазон ойида бўлиб ўтаётгани унинг эзгу руҳи ва мазмунини янада оширмоқда. Муқаддас динимиз ҳам муҳтарама оналаримиз, дилбар опа-сингилларимиз, мунис қизларимизга ҳамиша яхшилик қилишга, уларнинг иззат-ҳурматини жойига қўйишга буюради. Мана шундай қувончли айёмлар барчангизга муборак бўлсин”, деди президент ўз нутқида.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Давлат раҳбари бугунги кунда аёллар турли соҳа ва тармоқларда Ўзбекистон тараққиёти учун муносиб ҳисса қўшаётганини миннатдорлик билан эътироф этди. Масалан, 2017 йилда бошқарув соҳасида ходимларнинг 20 фоизини хотин-қизлар ташкил этган бўлса, ҳозирги вақтда бу рақам 35 фоизга етди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларининг 38 фоизини, Сенат аъзоларининг 27 фоизини аёллар ташкил этмоқда.

    “Аёлларнинг давлат бошқаруви ва парламент фаолиятидаги иштироки кучайгани жамиятимиз ривожига ҳам ижобий таъсир этаётганини ҳаётнинг ўзи кўрсатмоқда. Энг муҳими, ақл-заковатли, билимли ва истеъдодли хотин-қизларимиз давлат ва жамиятнинг барча соҳаларида намуна бўлишмоқда”, дейди президент.
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Ўтган йили Олимпия ва Паралимпия ўйинларида мамлакат делегацияси таркибидаги аёл спортчилардан 3 нафари олтин, 8 нафари кумуш, 3 нафари бронза медалини қўлга киритгани Ўзбекистон тарихида илгари бўлмаган натижа эканлигини қайд этди. Қизлар маданият ва санъат соҳасида ҳам Ўзбекистон байроғини баланд кўтараётганини билдирди. Ўтган йили маданият ва санъат соҳасидаги нуфузли халқаро танловларда 25 нафар, мамлакат миқёсидаги кўрик-танловларда эса 71 нафар истеъдодли қизлар ғолиб бўлгани шундан далолат беришини таъкидлади.

    “Мана шундай аёлларимиз сафи кенгайиши, қизларимиз бунёдкор авлод бўлиб майдонга чиқиши учун келгусида уларга қўшимча шароитлар яратиб берамиз”, деди президент.
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Аёллари ўқимишли ва касб-ҳунарли бўлган юртда тинчлик ва тараққиёт бўлишини, аёллари маърифатли бўлган халқ албатта бахтли бўлишини айтди. Шавкат Мирзиёев ўзига катта ижтимоий масъулият олган ишбилармон хотин-қизларни “Янги Ўзбекистоннинг бунёдкор аёллари” деб атади ва уларга чуқур миннатдорлик билдирди.

    “Уларга қандай қўшимча шароит ва енгилликлар керак бўлса, яратиб беришга тайёрман”, деди президент.
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    “Бир ҳақиқатни барчамиз яхши тушуниб олишимиз зарур. Аёлларнинг ташвиш ва машаққати ҳам, зиммасидаги масъулияти ҳам эркакларга нисбатан анча юқори. Уй-рўзғор ишлари ва фарзанд тарбиясидан ортиб, таълим олаётган, меҳнат қилаётган ва тадбиркорлик билан шуғулланаётган хотин-қизлар замонамизнинг ҳақиқий қаҳрамонлари, десак, тўғри бўлади”, деди президент. 

    Давлат раҳбари Янги Ўзбекистонда хотин-қизларнинг оғирини енгил қилиш, улар учун барча соҳаларда зарур шароитларни яратиб бериш доимо давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири бўлиб қолишини айтди.

    Шавкат Мирзиёев барча аёлларга сиҳат-саломатлик, хонадонларига тинчлик-омонлик, дунёдаги энг катта бойлик – оилавий бахт-саодат ёр бўлишини тилади. Ватаннинг янги юксалиш даврини барпо этишда аёллар доимо олдинги сафда бўлишига ишонч билдирди.

    7 март, 14:57   Изоҳ (0)   2997
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #8 март#хотин-қизлар

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Мўътабар аёл зотига таъзим қиламиз”. Шавкат Мирзиёев 8 март муносабати билан Ўзбекистон хотин-қизларини табриклади

    07.03.2024, 17:09

    Ўзбекистонда аёл онлайн-таксичилар сони очиқланди

    22.03.2024, 22:06

    Ўзбекистонда аёллар ва эркакларга тенг ҳақ тўланишини таъминлаш 700 минг кишини камбағалликдан чиқаради — Жаҳон банки

    19.06.2024, 12:31

    Зулфия мукофоти талабгорларини танлаш тартиби белгиланди

    05.11.2024, 14:57

    Ўзбекистонликлар 8 март муносабати билан кетма-кет 3 кун дам олади

    20 феврал, 11:57

    Ўзбекистонликлар 8 март ва Наврўз муносабати билан неча кун дам олади?

    4 март, 10:00

    Ўзбекистон мактабларида баҳорги таътил 21 мартдан бошланади

    4 март, 12:49

    Президент Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан бир гуруҳ аёлларни мукофотлади

    4 март, 20:11

    Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида 7 март куни ёмғир ёғади

    6 март, 13:23
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Арзон нархдаги “дача”га олдиндан тўлов қилманг — Ички ишлар бош бошқармаси

    Ўзбекистон | 6 июл, 08:56

    Мадагаскар яқинида 300 йил олдин чўкиб кетган ва денгиз қароқчилари ўлжасига айланган кема топилди

    Дунё | 5 июл, 23:55

    Бухоро ва Қорақалпоғистонда “валютчик”лар ушланди

    Ўзбекистон | 5 июл, 23:30

    “Европа ўтмишда Африкани талаган” — ЖАР президенти 

    Дунё | 5 июл, 23:15

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “ПСЖ” 9 киши бўлиб “Бавария”ни мағлуб этди

    Спорт | 5 июл, 23:06

    USAID фаолияти тўхтатилиши туфайли нигерияликларга очлик хавфи таҳдид солмоқда — ОАВ

    Дунё | 5 июл, 22:47

    Сирдарёда 892 млн сўмлик ноқонуний заргарлик савдоси фош этилди

    Ўзбекистон | 5 июл, 22:22

    Суперлига. “ОКМК” Муборакда “Машъал”ни мағлуб этди

    Спорт | 5 июл, 22:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.