Тошкент метрополитени Рамазон ҳайити куни ўз фаолиятини одатдагидан 1 соат олдин бошлайди. Бу ҳақда метрополитен матбуот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, шу куни метро поездлари соат 04:00 дан йўловчиларга хизмат кўрсатишни бошлайди.
Шунингдек, байрам муносабати билан белгиланган қўшимча дам олиш кунларида (11,12,14 апрель) метро поездлари якшанба куни учун тасдиқланган жадвалда ва 13 апрелда эса, одатий иш кунлари учун белгиланган график асосида соат 05:00 дан ҳаракатланади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси берган маълумотга кўра, Рамазон ҳайити 10 апрель куни нишонланади.
Изоҳ (0)