Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Яқин Шарқдаги вазият кескинлашувининг янги босқичидан чуқур хавотирда эканини маълум қилди.
Ўзбекистон томони барча тарафларни босиқликка, ҳарбий ҳаракатларни давом эттиришдан тийилишга ҳамда можарони энг қисқа фурсатларда сиёсий тартибга солиш учун мумкин бўлган барча чораларни кўришга чақиради.
Мазкур минтақадаги кескинликнинг авж олиши янада жиддий оқибатларга ва кенг кўламли ҳарбий қарама-қаршиликларга олиб келиши мумкин деб ҳисоблаймиз, — дейилади вазирлик баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, 1 апрель куни Сурия пойтахти ғарбидаги Эрон элчихонаси ва консуллиги жойлашган Меззе маҳалласига Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари ракета зарбаси бериши оқибатида камида 11 киши ҳалок бўлди.14 апрелга ўтар кечаси эса Эрон Исроилга қарши ҳаво ҳужумлари содир этди. Ушбу ҳужум Исроилнинг Сурия пойтахти Дамашқдаги Эрон элчихонасига ҳужуми ва мамлакат олий қўмондонларидан бири ҳалок бўлишига жавобан амалга оширилгани маълум қилинган.
Иордания ва бир қанча Яқин Шарқ манбалари ёзишича, Умман маъмурияти Теҳроннинг эҳтимолий ҳужумини инобатга олиб, ҳаво мудофаасини олдиндан шай ҳолатга келтиришга эришган. Оқибатда ракеталарнинг кўпчилиги Исроилга етиб бормай, Иордания осмонида уриб туширилган.
Изоҳ (0)