• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қатарда жиноий жавобгарликка тортилган Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилди

    Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида қийин аҳволда қолган Ўзбекистон фуқароси оиласи бағрига қайтди. Бу ҳақда “Дунё” АА мухбири хабар берди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    2024 йил май ойида Қатарга ишлаш мақсадида борган Х.Н. иш берувчининг ёлғонлардан иборат аризаси асосида Қатар қонунчилигининг бир неча моддаларини бузганликда айбдор деб топилгани ва ҳибсга олингани боис амалий ёрдам сўраб элчихонага мурожаат қилган.

    Маълум бўлишича, у 2024 йилда Доҳа шаҳрига гўзаллик салонида ишлаш мақсадида келган. Август ойида фуқаро иш берувчининг турли сабабларни рўкач қилиб, гўзаллик салони ҳудудини тарк этиш талабидан кейин вақтинча яшаш учун меҳмонхонага жойлашади. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай маҳаллий полиция ходимлари фуқарони қочоқ ва ўғриликда гумон қилиб қўлга олади.

    Қийин вазиятда қолган фуқаронинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида Ўзбекистон дипломатлари томонидан унга консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди, вақтинча турар жой ва озиқ-овқат билан таъминланди.

    Суриштирувлар давомида Ўзбекистон фуқаросига иш берувчи томонидан туҳмат қилингани, кафил рухсатисиз қочгани ва ўғирликни содир этгани сабабли 1 йиллик жазо муддатини ўтамагунча Қатар ҳудудини тарк эта олмаслиги маълум бўлди.

    Қатар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва тегишли органлари билан олиб борилган музокаралар ва суд эшитувлари жараёнларида дипломатлар иштироки таъминланди. 8 ой давомида олиб борилган саъй-ҳаракатлар натижасида 1 йил муддатга жазони ижро этишга ҳукм қилинган Х.Н. суд залидан айбсиз деб топилиб озод қилинди. Шунингдек, унга Қатар ҳудудини тарк этиш бўйича қўйилган барча тақиқлар олиб ташланди.

    5 март куни у Доҳа—Тошкент йўналишидаги тўғридан-тўғри ҳаво қатнови орқали Ўзбекистонга қайтарилди.

    Хориждан Ўзбекистонга қайтарилаётган шахслар

    2024 йил август-сентябрь ойларида хорижда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган 34 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилганди. Октябрь ойида Россияда қаровсиз қолган 8 ойлик чақалоқ Ўзбекистонга, ота-онаси бағрига қайтарилди. Москвадаги вояга етмаган ҳуқуқбузарларни вақтинча сақлаш марказидан 4 нафар бола Ўзбекистонга олиб келинди.

    Ўша ойда Туркияда ота-онасининг қаровисиз қолиб кетган уч нафар вояга етмаган бола Ўзбекистонга қайтарилди. Ноябрда Дубайни тарк этиш тақиқланган ўзбекистонлик болага ватанга қайтишига ёрдам берилди. Декабрда Россияда ота-она қарамоғисиз қолган 15 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди. 

    Шунингдек, Россиянинг Тива Республикаси Оқ Довурак шаҳрида вақтинча ишлаётган ва ҳужжатларини йўқотган тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилганди.

    2025 йилнинг февраль ойи охирида Россияда икки боласи билан қийин вазиятда қолган аёл Ўзбекистонга қайтарилганди.

    Аввалроқ Россиянинг Владивосток шаҳрида оғир тан жароҳати олган Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилгани ҳақида хабар берилганди.

    11 март, 19:56   Изоҳ (0)   3119
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Қатар#жиноий жавобгарлик

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ҳаким Зиеш Қатар клубига ўтди

    30 январ, 23:12

    Араб давлатлари Трампнинг “Ғазони тозалаш” ғоясини рад этди 

    1 феврал, 21:05

    “Бу ерда ҳали катта ўйин тугагани йўқ” — Суриядаги геосиёсий тўқнашувлар

    3 феврал, 19:00

    “АҚШ Ғазо секторини ўз назоратига олади” — Трамп

    5 феврал, 10:35

    Дронлардан тортиб сунъий идрок ва фазо лойиҳаларига қадар: Эрдўғоннинг куёви Байроқдор қандай қилиб технологиялар соҳасига импулс бермоқда?

    5 феврал, 16:41

    Трамп Форс кўрфазидаги бой мамлакатлардан “янги Ғазо” учун маблағ талаб қилмоқда 

    7 феврал, 18:35

    ҲАМАС гаровдагиларни ўз вақтида озод қилишини маълум қилди 

    13 феврал, 22:50

    Қатар “ПСЖ”ни молиялаштиришни тўхтатиши мумкин

    14 феврал, 08:29

    AFP: Трампнинг Ғазодаги режаси бўйича араб саммити 21 февраль куни Ар-Риёдда бўлиб ўтади 

    17 феврал, 20:40

    “Пахтакор” Элит Чемпионлар Лигасидаги юришини давом эттирадиган бўлди

    18 феврал, 08:16

    Элит Чемпионлар Лигаси. “Пахтакор” нимчорак финалда “Ал-Ҳилол” билан ўйнайдиган бўлди

    18 феврал, 23:23

    Қайси шаҳарларда рўза энг узоқ ва энг қисқа давом этади?

    4 март, 13:15

    Январь ойида Ўзбекистон дунёдаги энг йирик олтин харидори бўлди — WGC

    5 март, 09:25

    Трамп ҲАМАСга “сўнгги огоҳлантириш” берди

    6 март, 10:10

    Элит ОЧЛ. “Пахтакор” футболчиси  1/8 финалнинг дастлабки учрашувлари рамзий терма жамоасидан жой олди

    9 март, 14:46
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Австралиялик 38 ёшли аёл “ҳаётидаги энг яхши қарор”ни қабул қилиб, қариялар уйига кўчиб ўтди

    Қўзиқорин | 26 июл, 19:29

    Эронда номаълум шахслар суд биносига қуролли ҳужум уюштирди 

    Дунё | 26 июл, 18:50

    “Арсенал” салкам 70 млн евролик футболчи харид қилади

    Спорт | 26 июл, 18:30

    АҚШ сенаторлари Трампни Нетаньяхуга босим ўтказишга ундади

    Дунё | 26 июл, 18:05

    “Кимгадир шу керак экан”. Тошкентдаги кўп йиллик арчалар ёнғини уюштирилганмиди? (репортаж)

    Ўзбекистон | 26 июл, 17:41

    Юқори ҳарорат иш қобилиятига қандай таъсир қилади? Кардиолог жавоб берди

    Карьера | 26 июл, 17:35

    Тошкентдаги автоҳалокатда 20 ёшли йигит вафот этди

    Ўзбекистон | 26 июл, 17:29

    Арман Царукян Илия Топурияни жангга чорлади

    Спорт | 26 июл, 17:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.