Ўзбекистоннинг экспорт ҳажми уч ойдан қарийб 6,4 миллиард долларга етди. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, 2024 йилнинг январь—март ойларида эришилган кўрсаткичлар ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 10 фоизга кўп.
Шунингдек, уч ой давомида мамлакатнинг ташқи савдо айланмаси 15,8 миллиард долларга етган. Ташқи савдо айланмаси ҳажми 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 927,9 миллион долларга ёки 6,2 фоизга ошган.
Тошкент шаҳри Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси таркибида энг юқори 38,5 фоиз улушни эгаллаган — уч ойда қарийб 6,1 миллиард долларга етган.
Январь—март ойларида Ўзбекистон жаҳоннинг 184 та мамлакати билан савдо алоқаларини амалга оширган. Ташқи савдо алоқасининг нисбатан салмоқли ҳиссаси Хитой (19 фоиз), Россия (17,7 фоиз), Қозоғистон (5,9 фоиз), Туркия (4,1 фоиз) ва Жанубий Кореяда (3,4 фоиз) қайд этилган.
- экспорт – 6,4 миллиард доллар;
- импорт – 9,4 миллиард доллар.
ташқи савдо айланмасида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар (АҚШ долларида):
- Хитой – 3 миллиард доллар;
- Россия – 2,8 миллиард доллар;
- Қозоғистон – 937,7 миллион доллар;
- Туркия – 656,3 миллион доллар;
- Жанубий Корея – 544,1 миллион доллар;
- Франция – 337,1 миллион доллар;
- Германия – 268,1 миллион доллар;
- Туркманистон – 235,2 миллион доллар;
- Афғонистон – 224,8 миллион доллар;
- Ҳиндистон – 213 миллион доллар.
Шавкат Мирзиёев раислигида январь ўрталарида экспорт, инвестиция ва маҳаллий саноатда 2024 йилда турган вазифалар бўйича йиғилиш ўтказилганди. Ўшанда президент бевосита инвестиция, саноат ва экспортга масъул 11 та вазирлик ва идора, 10 та уюшма, хориждаги дипломатик ваколатхоналар, бундан ташқари, барча вазирлик, тармоқ ва ҳудудларда экспорт ва инвестицияга масъул раҳбар ўринбосари фаолият юритаётган инвестициялар ва ташқи савдо тизимининг фаолияти жуда сустлигини кўрсатиб ўтган эди.
Изоҳ (0)