Ўзбекистон ва Буюк Британия ТИВ раҳбарлари ўртасида учрашув бўлиб ўтгани маълум қилинди.
Учрашувда барча соҳалар бўйича икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган асосий вазифалар белгилаб олинди. Шунингдек, таълим соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга ўзаро тайёрлик қайд этилди.
Музокаралар якунида кенг қамровли шерикчилик тўғрисидаги декларация ҳамда Минтақавий ва халқаро боғлиқлик ҳамда инфратузилма соҳаларидаги ҳамкорлик тўғрисидаги англашув меморандуми имзоланди.
Изоҳ (0)