Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида бешта машина иштирокида ЙТҲ юз берди. Бу ҳақда ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, ҳолат 9 сентябрь куни соат 09:10 ларда Мирзо Улуғбек тумани Мустақиллик шоҳкўчасида содир бўлган. 2002 йилда туғилган О.Т. бошқарувидаги Cobalt, 1996 йилда туғилган Ф.Й. бошқарувидаги Tracker-2, 1998 йилда туғилган Т.Қ. бошқарувидаги Lacetti, 1993 йилда туғилган О.З. бошқарувидаги Nexia-3, 1984 йилда туғилган Ш.А. бошқарувидаги Skoda автомашиналари тўқнашган.
Автоҳалокат оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистонда 2023 йилда транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинганига қарамай, қайтадан рулга ўтирган шахслар 707 та ЙТҲ содир этган. Бунинг оқибатда 212 нафар шахс вафот этган, 546 нафари эса турли даражадаги тан жароҳатлари олган.
2024 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон бўйича қонуний равишда ўқиб, ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлган шахслар томонидан 10 миллион 200 мингдан ортиқ қоидабузарлик содир этилган.
Изоҳ (0)