• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12915.9
    • RUB162.44
    • EUR14658.25
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Газ ишлаб чиқариш пасайиши ва импорт ортиши билвосита солиқлар тушуми камайишига сабаб бўлган” — Мубин Мирзаев

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2024 йил биринчи ярим йилликдаги ижроси тўғрисидаги ҳисобот кўриб чиқилди.

    Мубин Мирзаев
    Фото: “Дарё”

    Мажлисда Солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев маълум қилишича, газ ишлаб чиқариш пасайиши ва импорт ортиши ҳисобига билвосита солиқлар тушуми камайган.

    Билвосита солиқ тушумлари 2023 йилнинг биринчи ярим йиллигига нисбатан 22,8 фоиздан 21,4 фоизгача, яъни 1,4 фоизга пасайди. Бу асосан иккита солиқ тури: қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) ва акциз солиғи бўйича тушумлар улуши камайган.

    ҚҚС бўйича биринчи ярим йилликда 17,8 триллион сўм йиғилган ва тушумлар 12,3 фоизга ошди. Лекин 14 триллион сўмлик ҚҚС қайтариб берилган. Бу ўтган йилгига нисбатан 40 фоизга ошган.

    Мисол учун, 1000 метр куб табиий газни 160 доллардан (2 миллион сўмдан) импорт қиляпмиз. Божхонада 240 сўм тўланмоқда. Аҳоли ва корхона ташкилотларга 1000 метр куб табиий газни 480 минг сўмдан 1,5 миллион сўмгача сотилмоқда. Бунинг ҳисобига ҳар минг метр куб учун 60 минг сўмдан қайтариб беряпмиз. Яъни 2024 йилда биринчи ярим йилликнинг ўзида UzGasTrade компаниясига 1 трлн сўм ҚҚС тўлови қайтариб берганмиз.

    Акциз солиғи бўйича 8 триллион сўмлик тушум таъминланди. Улуши 0,2 фоизга камайди. Бунда ҳам биринчи навбатда мана шу табиий газдан 1,4 триллион сўмлик тушумлар тушмаслиги сабаб бўлди. Бунинг биринчи сабаби 2023 йилнинг олти ойида 2,3 миллиард метр куб табиий газ импорт қилинган бўлса, жорий йилнинг мос даврида 5,2 млрд метр куб газ импорт қилди, яъни 2,2 бараварга ошди. Бунинг ҳисобига 1,3 трлн сўм акциз солиғи олинмади. Президент қарорига асосан импорт қилинган акциз солиқларига 0 фоизлик ставка ўрнатилган.

    Худди шундай ўтган олти ойда 13,7 миллиард метр куб табиий газ ишлаб чиқарилди. Бу дегани ўтган йилга нисбатан 1,4 миллиард метр куб табиий газ камроқ ишлаб чиқарилди. Шунинг ҳисобига ҳам 104 млрд сўмлик акциз солиқлари кам тушди.

    Газ нархи айтилмаётганди

    Ўзбекистон 2023 йил 7 октябрдан Қозоғистон ҳудуди орқали “Марказий Осиё—Марказ” газ қувурида Россиядан газ сотиб олмоқда. UzGasTrade ва “Газпром экспорт” МЧЖ ўртасидаги икки йиллик шартномага кўра, республикага кунига 9 миллион куб метр ёки йилига қарийб 2,8 миллиард куб метр газ етказиб бериш кўзда тутилган. Масъуллар ҳозиргача газнинг импорт нархи ҳақида маълумот бермай келаётган эди. 

    Мамлакатда газ импорти ўсаётганига қарамай, газ экспорти тўхтатилмаган. Ўтган ойда 91,7 миллион долларлик газ экспорти амалга оширилган. Бу 2023 йилнинг июлига нисбатан 1,3 баробарга кўп. Яъни ўтган йилнинг июль ойида 63,9 миллион долларлик газ экспорт қилинган.

    2024 йил январь–июль ойларида республика жами 323,1 миллион долларлик газ экспортини амалга оширган. 2023 йилнинг мос даврида эса бу кўрсаткич 341,9 миллион долларни ташкил этган.

    Энди субсидия берилмайди

    Ўзбекистонда табиий газ ишлаб чиқарилган қийматидан паст нархда сотилиши ҳисобига кўрилган зарар давлат бюджетидан қоплаб келинади. Жорий йил учун мазкур салбий фарқни қоплаш учун 9,5 триллион сўм ажратилиши белгиланган. Январь–июнь ойларининг ўзида (9,3 триллион сўм) деярли бир йиллик субсидияга пул берилган.

    Иқтисодиёт ва молия вазирлиги департамент директори ўринбосари Шоҳрух Ишонқулов йил охиригача газ корхонаси зарар кўришда давом этса, унга қўшимча субсидия берилмаслигини айтган эди.

    Қирғизистон арзон сотиб олган

    Иқтисодчи Отабек Бакировнинг маълум қилишича, Қирғиз Республикаси табиий газини ҳар минг кубасини 112,3 доллардан харид қилган. Бу Ўзбекистонга нисбатан 47,7 долларга арзон дегани.

    06.09.2024, 11:25   Изоҳ (0)   3517
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон хориждан газ сотиб олиш ҳажмини беш карра оширди 

    21.08.2024, 13:52

    “Газпром”: Ўзбекистонга газ максимал даражада етказиб берилмоқда

    30.08.2024, 14:35

    Ўзбекистон ҳудудларида 2028 йилгача электр ва газ тақсимлаш тармоқлари хусусий операторларга берилади

    04.09.2024, 18:10

    Фарғонада фуқаро хонадонида қарийб юзта дайди ит сақлаб келмоқда (фото)

    06.09.2024, 10:30

    Ўзбекистонда талабалар учун контракт пулини тўлаш муддатлари белгиланди

    06.09.2024, 10:20

    Ўзбекистонда 7 сентябрь куни ҳарорат яна пасаяди

    06.09.2024, 09:55
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш атрофида Ердан ўн баробар катта “қуш” кўринди

    Дунё | 26 май, 00:18

    “Дарё” видеорепортажи: Наманганда 64-халқаро гуллар фестивали бошланди

    Ўзбекистон | 26 май, 00:06

    Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги рақиблари маълум бўлди

    Спорт | 26 май, 00:02

    Ироқда сув захиралари рекорд миқдорда камайди 

    Дунё | 25 май, 23:30

    Суперлига. “Динамо” камбек амалга ошириб, “Қизилқум”дан устун келди

    Спорт | 25 май, 23:27

    Қорақалпоғистонда инспектор қувган йигит мактаб ўқувчиси эмаслиги аниқланди (видео) 

    Ўзбекистон | 25 май, 23:17

    АПЛ. Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити” билан Англия чемпионати бронза медалига эга чиқди

    Спорт | 25 май, 22:42
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.