Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида Жетаур ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, кўприкдан сувга тушиб кетди. Бу ҳақда ФВВ ахборот хизмати хабар берди.

Унга кўра, 4 сентябрь куни соат 16:00 да Бўстонлиқ тумани, Ғазалкент—Чирчиқ йўлида ҳаракатланиб кетаётган Jetour ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, Оқтош кўпригидан Ғазалкент сув тақсимлаш иншоотига тушиб кетган.
Шунга асосан айтилган манзилга ФВВ қутқарувчилари етиб бориб, махсус техника ва асбоб-анжомлар ёрдамида автомобилни сув тақсимлаш иншоотидан олиб чиқди. Автомобилда йўловчилар бўлмаган.
Аввалроқ Самарқанд шаҳрида Nexia-2 Сиёб каналига тушиб кетгани тўғрисида хабар берилганди. Шунингдек, шу йилнинг февралида Наманганда Nexia-2 паромга чиқиш вақтида дарёга тушиб кетган эди.
Изоҳ (0)