• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон, Туркия ва Озарбайжон ўртасида Анқара декларацияси имзоланди

    Туркия президенти 29 январь куни Ўзбекистон ва Озарбайжон делегацияларини қабул қилди.  Учрашувда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов президент Шавкат Мирзиёевнинг мактубини Туркия раҳбарига етказди.

    Фото: Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати
    “Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев жаноби олийларининг энг самимий саломлари ва мактубини етказдик. Раҳбарларимиз ўртасида ўрнатилган биродарлик ришталари ҳар бир соҳада яқин ҳамкорлик қилиш учун энг мустаҳкам пойдевор яратмоқда. Минг йиллик тарих, анъана ва урф-одатлар билан боғлиқ бўлган халқларимиз фаровон келажакни барпо этиш йўлида бир-бири билан яқиндан ҳамкорлик қилмоқда”, деб ёзди Бахтиёр Саидов Telegramъдаги саҳифасида.
    Фото: Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати

    Ўзбекистон ТИВ раҳбари Анқарага Туркия ва Озарбайжондаги ҳамкасблари билан уч томонлама форумда иштирок этиш учун борганди. Форум олдидан Ҳакан Фидан ва Жейҳун Байрамов билан биргаликда учрашув ўтказди.

    “Ўзбекистон, Озарбайжон ва Туркия Ташқи ишлар вазирликлари мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик, ҳамкорлик ва фаровонлик ришталарини чуқурлаштиришга интилишда ҳамфикрдир. Бизнинг умумий салоҳиятимиз жуда катта ва елкама-елка ҳамкорликда келажак авлодлар учун чексиз имкониятлар очади”, дейди вазир Telegramъдаги саҳифасида.
    Фото: Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати

    Бахтиёр Саидовнинг қайд этишича, ташқи ишлар, савдо, иқтисодиёт ва транспортга масъул вазирлар билан биргаликдаги иккинчи уч томонлама учрашувдаги муҳокамалар кенг қамровли бўлиб, энг долзарб масалаларни ҳал этиш ва мамлакатлар учун энг қулай шарт-шароитларни яратиш билан бирга турли тўсиқларни бартараф этиш бўйича аниқ қадамларни белгилаб берди.

    Мазкур йиғилишда Ўзбекистон номидан ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов, инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов ҳамда транспорт вазири Илҳом Маҳкамов иштирок этди.

    Бундай форматдаги учрашувларнинг биринчиси 2022 йил 2 август куни Тошкентда ўтказилган эди. 

    Фото: Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати
    Фото: Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати
    Фото: Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати

    Учрашувнинг асосий натижаси халқларнинг барқарор ривожланиши учун дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўлидаги муҳим қадам бўлган Анқара декларациясининг имзоланиши бўлди. Мазкур декларацияда, жумладан, транспорт ва минтақавий алоқалар соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган комплекс чора-тадбирлар режаси белгиланган.

    Декларацияда уч давлатнинг бир-бирининг суверенитети, ҳудудий яхлитлиги ва чегараларининг дахлсизлигини қатъий қўллаб-қувватлашлари тасдиқланади, БМТ Низоми ва халқаро ҳуқуқнинг умумтан олинган принцип ва нормаларига риоя қилишларини қайд этади. Унда, шунингдек, уч давлат ўзаро ишонч ва ҳурмат тамойилларига асосланган яқин стратегик шериклик ва ҳамкорликни ривожлантириш борасида кейинги қадамларни қўйишга тайёрлиги қайд этилган

    Анқара декларациясини имзолаш жараёнида томонлар инфраструктурага оид масалалар, божхона амалиёти, қонунчилик мутаносиблиги, электрон хизматларни кенгайтириш, савдо йўналишидаги тўсиқларни бартараф қилиш ҳамда ҳамкорликдаги лойиҳалар юзасидан келишиб олди.

    Уч томонлама учрашувдан сўнг Бахтиёр Саидов Туркия ташқи ишлар вазири Ҳакан Фидан билан учрашди. Муҳокамалар стратегик ҳамкорлик муносабатларини кенгайтириш, савдо айланмасини ошириш, халқлар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилди.

    30 январ, 09:05   Изоҳ (0)   3066
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қайнона-келин жанжали сабаб куйиб қолган чақалоқ, ҳуқуқбузарлик қилиши эҳтимоли бўлган кишиларнинг рўйхати, КҲАЙ йўлидан Махтумқули кўчасига очилган янги йўл: 29 я...

    29 январ, 23:16

    Жиззахда 30 сотих ерни 705 млн сўмга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

    29 январ, 22:23

    Тошкентдаги Кичик ҳалқа автомобиль йўлидан Махтумқули кўчасига янги йўл очилди (фото, видео)

    29 январ, 22:05

    Хавфли рецидивист билан суҳбат: иккита қотиллик ва ўғирланган 105 минг доллар (видео)

    29 январ, 21:17

    “Ислом цивилизациясининг, ислом таълимотининг замини, аслида, илм-фан, маданият, таълим ва тарбиядир” — президент

    29 январ, 20:54

    Ўзбекистонда ҳуқуқбузарлик қилиши ёки ундан жабрланиши эҳтимоли бўлган 800 минг кишининг рўйхати тузилди

    29 январ, 20:25
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентнинг айрим кўчалари веломарафон сабаб вақтинча ёпилади

    Ўзбекистон | 7 июн, 22:52

    Марк-Андре тер Штеген “Барселона”дан кетиши мумкин

    Спорт | 7 июн, 22:50

    Шавкат Мирзиёев ва Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф бир-бирини Қурбон ҳайити билан табриклади

    Ўзбекистон | 7 июн, 21:19

    Италия А Сериясида 2025/26 йилги мавсум учун тақвим эълон қилинди

    Спорт | 7 июн, 21:17

    Тошкентдан Фарғонага гиёҳвандлик воситасини олиб кетаётган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 7 июн, 21:10

    Ўзбекистонликлар тўрт ойда туристик мақсадларда энг кўп қайси давлатларга чиқаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 7 июн, 20:00

    Қамчиқ довонида йўлнинг бир қисми вақтинча ёпилган

    Ўзбекистон | 7 июн, 19:11

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Қаҳрамони Азим Латипов вафоти муносабати билан ҳамдардлик йўллади

    Ўзбекистон | 7 июн, 18:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.