• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12895.55
    • RUB159.38
    • EUR14338.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +23°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Яшил” иқтисодиёт, энергетика манбалари, иқлим ўзгариши: Шавкат Мирзиёев “Абу-Даби барқарор ривожланиш ҳафталиги” саммитида нималар ҳақида гапирди?

    Президент Шавкат Мирзиёев 14 январь куни Бирлашган Араб Амирликлари пойтахтида ўтаётган “Абу-Даби барқарор ривожланиш ҳафталиги” саммитида нутқ сўзлади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Саммитда БАА президенти Шайх Муҳаммад Ол Наҳаён, Озарбайжон президенти Илҳом Алиев, Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев, Италия бош вазири Жоржа Мелони, Малайзия бош вазири Анвар Иброҳим, Финляндия бош вазири Петтери Орпо ҳамда қатор бошқа мамлакатларнинг давлат ва ҳукуматлари, халқаро ташкилотлар ва молиявий институтлари раҳбарлари иштирок этмоқда.

    Форумнинг кун тартибига мувофиқ, барқарор тараққиётни таъминлаш, инновациялар, “яшил” иқтисодиёт ва минтақавий ўзаро боғлиқликни илгари суриш масалалари муҳокама қилинди.

    Давлат раҳбари ўз нутқида бугунги кунда энергетика манбаларини диверсификация қилиш, улардаги углеводород улушини кескин камайтириш – иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш, барқарор ривожланиш ва глобал хавфсизликни таъминлашнинг асосий шарти эканини таъкидлади.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Ҳурматли анжуман иштирокчилари!

    Авваламбор, ушбу саммитга таклиф қилганлари учун азиз биродарим, Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Муҳаммад Ол Наҳаён Аъло Ҳазратларига самимий миннатдорлик изҳор этаман.

    Нуфузи йил сайин ошиб бораётган “Абу-Даби Барқарор ривожланиш ҳафталиги” Амирликларнинг жадал тараққиёт, инновациялар, “яшил” иқтисодиёт ва минтақавий боғлиқликни ривожлантириш бўйича халқаро мулоқот марказларидан бирига айланиб бораётганининг ўзига хос ифодасидир.

    Бу гўзал диёрда “CОП-28” – Жаҳон иқлим саммити ғоят сермаҳсул ва муваффақиятли ўтгани ҳам бунинг яна бир яққол тасдиғидир.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Ҳурматли делегациялар раҳбарлари!

    Бугунги кунда энергетика манбаларини диверсификация қилиш, уларнинг балансида углеводород улушини кескин камайтириш – иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш, барқарор ривожланиш ва глобал хавфсизликни таъминлашнинг асосий шартидир.

    Янги Ўзбекистоннинг стратегик мақсади – экологик барқарорликни таъминлаш, иқтисодий ўсишнинг ресурслар тежамкорлигига асосланган “яшил” ривожланиш моделига ўтишдир.

    Шу боис 2025 йилни Ўзбекистонда “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” деб эълон қилдик.

    Кам углеродли ривожланиш бўйича узоқ муддатли стратегия ва “яшил” молиялаштириш миллий дастурини ишлаб чиқдик. Инвестиция лойиҳаларида “яшил” компонентларни келгуси беш йилда 50 фоизгача кўпайтирамиз.

    Шунингдек, Зарарли газларни мониторинг қилиш ва Миллий эмиссия савдо тизимларини жорий этамиз. 2030 йилгача зарарли чиқиндиларни 35 фоизга қисқартириш ва бу мажбуриятни доимий ошириб боришни режа қилганмиз.

    “Яшил макон” дастури доирасида шаҳарлар ҳудудларининг камида 30 фоизи кўкаламзор майдонларга айлантирилади. Қишлоқ хўжалигида сув тежовчи технологияларни 100 фоиз татбиқ этиш бўйича тизимли ишлар қиляпмиз.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Ҳурматли саммит иштирокчилари!

    Тез суръатларда ўсиб бораётган иқтисодиётимизнинг энергетикага бўлган талабини тўлиқ қондириш учун биз “яшил” қувватларни жадал ривожлантиряпмиз.

    Ўтган 5 йилда энергетика соҳасига қарийб 20 миллиард доллар хорижий инвестициялар жалб қилинди ва 9,6 гигаватт замонавий энергия қувватлари ишга туширилди. Жумладан, 3,5 гигаваттли 14 та қуёш, шамол электр станциялари ва 300 мегаваттли 2 та сақлаш тизимлари ишга туширилди.

    Ҳозирда хорижий ҳамкорлар билан қиймати 26 миллиард доллардан зиёд ва умумий қуввати 24 гигаватт бўлган 50 дан ортиқ йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда. 2030 йилга қадар мамлакатимизда қайта тикланувчи энергия улушини 54 фоизга етказишни режа қилганмиз.

    Бугунги кунда “яшил” тараққиёт Ўзбекистонда умуммиллий ҳаракат даражасига кўтарилди.

    Мазкур йўналишда минтақавий ҳамкорликни янада кучайтириб, Марказий Осиёни “яшил” иқтисодий ривожланиш ва “тоза энергия” марказларидан бирига айлантириш ниятидамиз.

    Қадимги Буюк ипак йўлини ўзаро энергетик боғлиқлик орқали тиклаш йўлида ҳам илк қадамларни ташладик. Яқинда “CОП-29” доирасида қозоғистонлик ва озарбайжонлик ҳамкорларимиз билан имзоланган кўп томонлама битим Европага “яшил” энергияни экспорт қилиш имкониятини беради.

    Шуни алоҳида қайд этмоқчиманки, “яшил” энергия соҳасида Бирлашган Араб Амирликлари бизнинг ишончли ва стратегик ҳамкоримиздир. Сўнгги йилларда Амирликлар билан инвестициялар портфели 26 миллиард доллардан ошди. Улар орасида қайта тикланувчи энергетика лойиҳалари асосий локомотив бўлмоқда.

    Бугунги глобал саммит ташкилотчиси – “Masdar” компанияси билан умумий қуввати 1,5 гигаватт бўлган 5 та электр энергия объектини ишга туширдик. Яна 1,6 гигаваттга тенг 3 та генерация лойиҳаси ва қарийб 520 мегаватт соат энергия сақлаш тизимлари барпо этилади.

    Бу каби лойиҳаларни Амирликларнинг бошқа етакчи компаниялари ҳамда Саудия Арабистони, Қатар, Туркия, Хитойлик шерикларимиз билан ҳам амалга оширяпмиз.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Ҳурматли анжуман иштирокчилари!

    Биз Марказий Осиёнинг қуёш, сув, шамол энергияси ҳамда “яшил” водородни ишлаб чиқариш бўйича улкан салоҳиятини биргаликда ривожлантиришдан манфаатдормиз.

    Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, фақат Ўзбекистоннинг ўзида 500 гигаватт қуёш, 100 гигаватт шамол ва 10 гигаватт гидроэнергетика ишлаб чиқариш салоҳияти мавжуд.

    Минтақамиз улкан уран ва ўта муҳим стратегик хом ашё захираларига бой. Бу йўналишда ҳар бир хорижий ҳамкоримизга барча қулай шарт-шароитларни яратиб беришга тайёрмиз.

    Анжуманимизда иштирок этаётган нуфузли илмий марказлар, эксперт ва олимларни Тошкентда очилган “Яшил” университет билан тадқиқотлар ва инновация дастурларини амалга оширишда фаол ҳамкорликка чақирамиз.

    Мазкур Университет негизида Ер деградацияси ва чўлланишга қарши кураш бўйича халқаро илмий тадқиқот тармоғини яратишни таклиф этмоқчиман.

    Шу билан бирга, биз Дубай ва Бокуда бўлиб ўтган “CОП-28” ва “CОП-28” саммитлари ва халқаро форумларда глобал иқлим ўзгаришларининг салбий оқибатларини бартараф этиш учун Иқлим туфайли йўқотиш ва зарарларни баҳолаш бўйича халқаро марказни таъсис этиш, дарё экотизимлари хавфсизлигини таъминлаш, Сув тежовчи технологиялар минтақавий хабини ташкил қилиш, Ўсимликлар генетик ресурслари банкини яратиш ташаббусларини илгари сурдик ва барча ҳамкорларимиз билан амалий ишларни бошлашга тайёрмиз.

    Жорий йил Ўзбекистонда ўтиши режалаштирилган Марказий Осиёнинг глобал иқлим муаммоларига бағишланган конференцияда умумминтақавий Яшил тараққиёт концепциясини тақдим этамиз.

    Шунингдек, 15 май – Халқаро иқлим кунида Оролбўйи минтақасида бўладиган Рақамли “яшил” ташаббуслар глобал ёшлар фестивалига вакилларингизни таклиф этамиз.

    Ҳурматли дўстлар!

    Янги Ўзбекистон барқарор ривожланиш ва “яшил” тараққиёт йўлида бутун дунёга очиқдир ва барчангизни кенг кўламли амалий ҳамкорликка чақирамиз.

    Сўзимнинг якунида анжуман ишига катта муваффақиятлар тилаб қоламан.

    14 январ, 16:54   Изоҳ (0)   3068
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Президент#Шавкат Мирзиёев

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда тадбиркорларга электр энергия лимити бўйича енгиллик берилди

    3 январ, 10:43

    Шавкат Мирзиёев Янги Орлеандаги ҳодиса муносабати билан АҚШ президентига таъзия мактуби йўллади

    3 январ, 17:05

    Президент билан суҳбат, “Монако”дан қизиқиш, ота-онасининг орзуси. Қандай қилиб 21 ёшли Аббосбек Файзуллаев РПЛ юлдузига айланди?

    4 январ, 19:03

    Суд залидан озод қилинган Ғайрат Дўстов, тадбиркорларга электр энергия лимити бўйича берилган енгиллик, электромобилларни қувватлантириш учун жорий этиладиган махс...

    3 январ, 23:15

    Шавкат Мирзиёев қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди

    6 январ, 17:34

    Шавкат Мирзиёев Хитойдаги зилзила юзасидан Си Цзиньпинга таъзия йўллади

    7 январ, 19:02

    Янги автобуслар, электрон тўловлар, трамвай: 2025 йили Ўзбекистон транспорт тизимида қандай ўзгаришлар бўлади?

    9 январ, 22:29

    Шавкат Мирзиёев қисқа муддатли меҳнат таътилини якунлади

    10 январ, 18:06

    Шавкат Мирзиёев 13-16 январь кунлари расмий ташриф билан Бирлашган Араб Амирликларида бўлади

    11 январ, 09:10

    Шавкат Мирзиёев электротехника соҳасидаги натижалар ва галдаги вазифаларга оид тақдимот билан танишди 

    11 январ, 20:15

    Дональд Трампнинг "хархаша"лари борасида АҚШдаги ўзбекистонлик ватандошлар қандай фикрда?

    12 январ, 23:02

    Украина асирга олинган шимолий кореяликларни сўроқ қилди (видео)

    13 январ, 09:13

    Ўзбекистон Қуролли кучларининг қудрати янада оширилади

    13 январ, 10:42

    КХДР ҳукумати асирликка тушмаслик учун аскарларидан ўзини портлатишни сўрамоқда — Reuters

    13 январ, 12:30

    Paynet Humo тўлов тизимини сотиб олди

    13 январ, 15:34

    Байден Ғазода ўт очишни дарҳол тўхтатишга чақирди 

    13 январ, 16:25

    Цукерберг Трамп билан Флоридадаги вилласида учрашди 

    13 январ, 18:49

    Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан БААга жўнаб кетди

    13 январ, 17:31

    Ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳи мукофотланди

    13 январ, 19:50

    Шавкат Мирзиёев БААга етиб борди (фото)

    13 январ, 22:05

    Трампга Гренландияни сотиб олиш ваколатини берувчи қонун лойиҳаси тайёрланди

    14 январ, 10:10

    АҚШнинг Гренландияни сотиб олиш таҳдидига Россия сабабчи — Дания разведкаси

    14 январ, 14:15

    Тошкент Президент мактаби ўқувчилари БААда нуфузли совринни қўлга киритди (видео)

    14 январ, 13:19

    “Халақит бермаса, жавобгар бўлмаслиги керак” — депутат автобус йўлакларида ҳаракатланган автомобилларни жаримага тортиш ҳақида (видео)

    14 январ, 15:24

    Шавкат Мирзиёев “Абу-Даби барқарор ривожланиш ҳафталиги” саммити очилиш маросимида иштирок этди (фото)

    14 январ, 14:40
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Фуқароларни хорижга ишга жўнатишни ваъда қилган лицензиясиз ташкилотлар жаримага тортилди

    Ўзбекистон | 12 май, 23:50

    “Дарё” дайжести: 12 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 12 май, 23:30

    Андижонда Equinox тез ёрдам машинаси билан тўқнашди (видео)

    Ўзбекистон | 12 май, 22:50

    Самарқандда уч киши бир болани калтаклади (видео)

    Ўзбекистон | 12 май, 22:40

    Тошкентда электр тармоқлар корхонасининг икки ходими 10 минг доллар пора олаётганда ушланди

    Ўзбекистон | 12 май, 22:30

    Навоийда мактаб директори ўқувчиларни калтаклади

    Ўзбекистон | 12 май, 22:20

    Европа Иттифоқи Украинага Россиянинг музлатилган активларидан 900 млн евро ажратади

    Дунё | 12 май, 22:20

    Пентагон мигрантларни Гуантанамога олиб бориш ва қайтариш учун миллионлаб доллар сарфлади 

    Дунё | 12 май, 22:10

    Қамчиқ довонида икки киши юк машинаси хандаққа тушиб кетиши оқибатида кабинага қисилиб қолди (видео)

    Ўзбекистон | 12 май, 21:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.