• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Тошкент ш.

    “Назорат Уз” канали маъмурлари товламачиликда гумонланиб, қамоққа олинди

    “Назорат Уз” канали маъмурлари Тошкент шаҳридаги йирик овқатланиш тармоқларидан бирининг раҳбаридан товламачилик қилиб пул ундирганликда гумонланмоқда.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Тошкент ИИББ ахборот хизматининг “Дарё”га маълум қилишича, уч киши — 1980 йилда туғилган Д.I., 1989 йилда туғилган О.М., 1987 йилда туғилган Ш.С.га нисбатан Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми “в” банди (бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

    2024 йил 21 декабрда уларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган.

    “Назорат Уз” ресурси ОАВ сифатида рўйхатдан ўтган бўлиб, айни вақтда Telegram каналида 100 мингдан, YouTube каналида 143 мингдан, Facebookдаги саҳифасида эса 18 мингдан ортиқ обуначи бор. Уларнинг саҳифаларида 2024 йил 20 декабрдан буён ҳеч қандай хабар қўйилмай келмоқда.

    2025 йил январь ойи ўрталарида “Назорат Уз” вакиллари деб айтилаётган шахслар ва тадбиркор ўртасидаги суҳбатлар тасвирлари ва аудиоёзувлари акс этган видео тарқалди. Унда айтилишича, “Назорат Уз” ходимлари Тошкентдаги йирик овқатланиш шохобчаларининг бирига кириб, улардан маҳсулот сотиб олган ва ичига ҳашаротлар (тараканлар) жойлаштириб, видеога олган. Шундан сўнг компания раҳбарлари билан боғланиб, бу ҳақда Telegram каналларида маълумот эълон қилишини билдирган.

    Видеода айтилишича, 2024 йилнинг сентябрида тез ёрдам ходими ҳайдовчиси кийимини кийиб олган шахс шаҳар шифохонасидан видео ёзиб, у ерга машҳур овқатланиш тармоқларидан бирида заҳарланган бир неча кишилар олиб келинганини айтган. Шундан сўнг у бренд масъулларига маҳсулотлар ичидан пашша чиққани акс этган материалларни ташлаб, ҳисобига пул ўтказиб берилмаса, видеоларни тармоққа юклашини айтиб, шантаж қилган.

    Шунингдек, видеода қайд этилишича, канал маъмури овқатланиш шохобчасини ижтимоий тармоқларда реклама қилиш бўйича сохта шартнома тузиб, бу орқали 240 миллион сўм пул ундиришга уринган. Компания 2 ой давомида 80 миллион сўм пул ўтказган. Кейинроқ тадбиркор ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилган.

    23 январ, 11:57   Изоҳ (0)   8170
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ҳокимларнинг 2024 йилда мингга яқин қарори суд томонидан бекор қилинди

    23 январ, 11:41

    Марказий банк асосий ставкани яна 13,5 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди

    23 январ, 10:48

    Қашқадарёда ўқитувчиларга форма учун пул йиғишга кўрсатма берган мактаб директори жаримага тортилди

    23 январ, 10:24

    “Керак бўлса борлиғимни бераман” — Эркинжон Турдимов Сирдарёни ривожлантириш ҳақида

    23 январ, 09:35

    Тошкентда Озарбайжон фуқароларидан ноқонуний тарзда пул талаб қилган 3 нафар шахс ушланди (видео)

    22 январ, 23:45

    Сирдарё вилояти ҳокими этиб тайинланган Турдимов, Ўзбекистон МТЖ бош мураббийлигидан кетган Катанец, Тошкентда рағбатлантирилиши кутилаётган миллий либосда юрганла...

    22 январ, 23:14
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ давлат департаменти ислоҳот важи билан 1 350 дан ортиқ ходимини ишдан бўшатади — CNN 

    Дунё | 13 июл, 11:25

    “Мутлақо кечирилмас ва кескин қораловга лойиқ” — Қўнғиротбой Шарипов ОТМга киришдаги коррупция ҳақида

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:54

    Россия мамлакатнинг учинчи энг йирик олтин ишлаб чиқарувчисини миллийлаштирди

    Дунё | 13 июл, 10:38

    Фарғонада фуқаро ўз танишини Gentraʼда қасддан уриб, ўлдириб қўйди

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:14

    Ўзбекистоннинг олис ва чекка ҳудудларида хорижий тиллар бўйича ўқув маркази очадиган ёшларга фоизсиз қарз берилади

    Ўзбекистон | 13 июл, 09:32

    Саломатлик ҳақидаги замонавий тиббиёт аллақачон инкор қилган янглиш фикрлар

    Саломатлик | 13 июл, 08:39

    Путин Эронни яширинча уранни бойитишдан воз кечишга чақирди

    Дунё | 13 июл, 08:25

    Ўзбекистонда муомалага чиқарилган банк карталари сони кескин ўсди

    Иқтисодиёт | 13 июл, 08:00

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.