• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12705.79
    • RUB159.2
    • EUR14704.41
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Тошкент ш.

    Тошкент инвест компанияси “Пулли тўхташ жойлари” дастурини яратиш учун қарийб 8 млрд сўм маблағ сарфлайди

    “Тошкент инвест компанияси” акциядорлик жамияти 14—20 декабрь кунлари бошланғич нархи салкам 8 миллиард сўмлик тендер ўтказди.

    Платформага жойланган техник топшириқ ҳужжатида шаҳарда транспорт воситалари тўхтаб туриш жойларини бошқариш, улардан фойдаланишни автоматлаштириш учун дастурий таъминотни яратиш, техник қўллаб-қувватлаш ва модернизация қилиш белгиланган. Хизматларни кўрсатиш муддати шартнома имзолангандан бошлаб 270 календарь куни ҳисобланади. 

    Скриншот: этендер.узех,уз

    “Пулли тўхташ жойлари” ягона ахборот тизимини яратиш учун таклиф қилинган бошланғич нархи 8 миллиард 225 миллион 757 минг 968 сўм  этиб белгиланган.

    Лотни ютиб олиш учун иккита – Россиянинг Intermobiliti масъулияти чекланган жамияти ҳамда  Streetpark Systems компанияси иштирок этган.

    Якуний натижага кўра, лойиҳага 6 миллиард 780 миллион сўм таклиф қилган Streetpark Systems МЧЖ 100 балл билан ғолиб деб топилган. Intermobiliti эса  97.8961 балл билан захира ғолиб сифатида кўрсатиб ўтилган. Баённомага комиссия аъзоларининг 6 нафари розилигини, 1 нафари эса бетарафлигини билдирган.

    Маълумот учун, Streetpark Systems компанияси 17 декабрь куни ўтказилган аукцион савдоси якунларига кўра, Тошкент кўчаларида автомобилларнинг пулли тўхтаб туриш жойларини ташкил этиш ҳуқуқига эга ҳисобланади.

    Ғолиб компания ҳақида

    Streetpark Systemс 2024 йилнинг 13 ноябрида рўйхатга олинган. Компания таъсисчиларидан бири — Кудратбек Дилшадович Якубов бўлиб (Leader Great Trade, Аziz Export 777, Prime Аvtо Consulting МЧЖларига ҳам эгалик қилади), у 75 фоиз улушга эга. Қолган 12,5 фоизи Венгриянинг iCell Mobilsoftт Zrt ва Каsy Park компанияларига тегишли.

    Foto: registr.stat.uz

    “Газета.уз”нинг ёзишича, Тошкентда пулли автотураргоҳлар ташкил этиш ҳуқуқи учун ўтказилган биринчи аукционнинг асосий ва захира ғолиби ер ижараси бўйича шартнома имзоламагани сабабли уларнинг ғолиблиги бекор қилинган. 572 миллион сўм миқдоридаги омонат куйиб кетган Balcomuz компанияси 12 ойга аукционларда иштирок этишдан четлатилган. Захира ғолибининг ҳам омонати куйиб кетган.

    Тошкентда пулли тўхташ жойлари

    Тошкентда автомобиллар учун йўл бўйларида пулли тўхташ жойлари ташкил этилиши ҳақида 2021 йилда маълум бўлганди. Ўшанда “Тошкент шаҳар транспорти ва йўл-транспорт инфратузилмасини 2025 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасида пойтахтдаги тирбандликларни, марказий кўчаларда транспорт оқимини камайтириш, автомобилларнинг йўл бўйида бетартиб тўхташини тартибга солиш мақсадида ягона автомобиль йўл бўйи пулли тўхташ жойлари тизимини ташкил этиш зарурлиги айтилганди.

    Дастлаб 10 та марказий кўчада пулли автомобиль тўхташ жойлари тармоғи пайдо бўлиши эълон қилинди.

    Президентнинг 2022 йил 2 февралдаги қарорига мувофиқ, 2022 йилда 10 та марказий кўчаларда, яъни Глинка, Братислава, Миробод, Авлиё ота, Тарас Шевченко, Саид Барака, Моштабиб, Фидокор, Содиқ Азимов ва Якуб Колас кўчаларида давлат-хусусий шериклик асосида автомобилларнинг автоматлаштирилган йўл бўйи пулли тўхташ жойларини ташкил этиш белгиланди.

    2024 йил 16 октябрь куни Шавкат Умурзоқов Тошкент шаҳрида транспорт воситаларининг пулли тўхтаб туриш фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорни имзолади. Ҳужжатда пулли тўхтаб туриш жойларидан фойдаланганлик учун тўловлар миқдори ҳам тасдиқланди. Паркинг ҳудудлари 5 та тариф зонасига бўлинади.

    Бир соатлик тўхтаб туриш нархлари:

    • 1-тариф зонасида 12 минг сўм;
    • 2-тариф зонасида 10 минг сўм;
    • 3-зонада 8 минг сўм;
    • 4-зонада 6 минг сўм;
    • 5-тариф зонасида 5 минг сўмни ташкил қилади.

    Паркинг транспорт воситаларини сақлаш учун мўлжалланмаган. У ерда учинчи шахслар томонидан транспорт воситаларининг олиб қочилиши ва шикастланиши хавфи автомобиллар эгалари зиммасида қолади.

    Фото: E-auksion

    Ижарага бериладиган майдонларнинг умумий ҳажми 262,8 минг квадрат метрни ташкил этади. Бунда қуйидаги кўчалар қамраб олинади:

    • Тошкентнинг марказий қисми (жумладан, Амир Темур хиёбони, Мовароуннаҳр, Истиқлол, Яҳё Ғуломов, Ўзбекистон овози, Истиқбол, Содиқ Азимов, Тарас Шевченко, Шаҳрисабз, Яккачинор, Шастри, Маҳатма Ганди, Ҳамид Олимжон, Чехов ва бошқа кўчалар);
    • Учтепа ва Чилонзор туманлари (Кичик ҳалқа автомобиль йўли, Фарҳод, Лутфий, Чўпонота, Муқимий, Қатортол, Чилонзор, Арнасой, Есенин, Бешқайрағоч кўчалари);
    • Сергели ва Янгиҳаёт туманлари (Янги Сергели, Турсунзода, Алавия, Шокирариқ, Ислом Сатторов, Қипчоқ, Қўрғонтепа, Биродарлик кўчалари);
    • Олмазор ва Шайхонтоҳур туманлари (Лабзак, Себзор, Гулобод, Форобий, Белтепа, Қорақамиш, Қорасарой, Шимолий Олмазор кўчалари);
    • Бектемир тумани (Ҳусайн Бойқаро кўчаси);
    • Миробод тумани (Янги Қўйлиқ кўчаси);
    • Яшнобод тумани (Оҳангарон йўли кўчаси, Қуйи Толариқ, Сивец, Қурувчилар кўчалари).

    2024 йил 19 январда “Йўл ҳаракати тўғрисида”ги қонун президент томонидан имзоланганди. Қонунда пулли тўхтаб туриш жойларининг эгалари ушбу жойлардан фойдаланганлик учун тўлов миқдорини Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланадиган чекланган миқдорлардан юқори бўлмаган тарифлар бўйича мустақил равишда белгилаши қайд этилган.

    3 январ, 12:21   Изоҳ (0)   7683
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Тошкент#пулли тўхташ

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон ва Туркия вакиллари ўртасида Тошкентда йўллар ёқасида пулли тўхташ жойларини қуриш бўйича меморандум имзоланди (видео)

    16.09.2018, 09:40

    Тошкентнинг 10 та марказий кўчасида пулли автомобиль тўхташ жойлари тармоғи пайдо бўлади

    27.03.2021, 12:10

    Тошкент—Андижон пулли автомобиль йўлини қуриш учун қанча маблағ сарфланиши маълум бўлди

    27.03.2021, 16:11

    Тошкентдаги «Қўйлиқ» кўприги 20 апрелгача автомобиллар ҳаракати учун ёпилади

    31.03.2021, 22:20

    Автомобильлар ҳаракати учун 20 апрелгача ёпилгани айтилган «Қўйлиқ» кўпригидаги бугунги ҳолат (фото)

    02.04.2021, 20:11

    Тошкентда 2 мингдан ортиқ йўл бўйи пулли автомобиль тўхташ жойлари ташкил этилади

    21.11.2022, 17:52

    Тошкентда ташкил этиладиган пулли тўхташ жойларининг ягона бошқарувчиси бўлиши кутилмоқда

    14.11.2024, 08:35

    Тақиқланган жойда тўхтаган таксичилар ҳам жаримага тортиладими? Очиқ қолаётган саволлар

    22.11.2024, 19:58

    “Парковка монополисти”: Тошкентда пулли тўхташ жойлари ягона бошқарувчига сотилди

    26.11.2024, 14:32

    Давлат бюджети муҳокамаси, исроиллик раввиннинг ўлими юзасидан ҳамдардлик, тарқалаётгани айтилган номаълум хавфли вирус: 26 ноябрнинг энг муҳим хабарлари

    26.11.2024, 22:47

    Эски “ТошМИ” ва собиқ “Тошселмаш” бозори ёнидаги чорраҳалар реконструкция қилинади

    29.11.2024, 14:22

    Парламентдаги тортишув: Алишер Қодиров ва депутатлар автобус йўлаклари масаласида спикерга қарши чиқди

    12.12.2024, 20:21

    Тошкентда пулли тўхташ жойлари учун қайта савдо ўтказилди

    19.12.2024, 12:00

    2024 йилда турмуш қурган ўзбек шоу-бизнеси вакиллари (фото, видео) 

    31.12.2024, 12:35

    McDonald’s’да идиш ювган актёр, Россияда уй қурган хонанда: Мусофирликни бошдан кечирган ўзбек шоу-бизнес вакиллари (фото)

    2 январ, 14:35

    Марям Ёқубова. Амир Олимхон саройида раққосалик қилган, 11 ёшида мажбуран турмушга узатилган актрисани хотирлаймиз

    1 январ, 18:15

    Янги йилнинг илк кунида об-ҳаво қандай бўлиши маълум қилинди

    31.12.2024, 11:05

    “Марказий Осиё — АҚШ манфаатларининг калит ҳудуди”. Трамп минтақага қандай эътибор қаратади?

    31.12.2024, 18:03

    Ўзбекистонда 1 январдан қандай ўзгаришлар кучга кирди?

    1 январ, 09:50

    “‘Отопление’ яхши иситмаётгани ҳақидаги шикоятлар камайган” — Тошкент шаҳар ҳокими

    1 январ, 11:50

    Метан заправкада газ йўқлигидан шикоят қилиб, масъулларни танқид қилган фуқаро қамалди 

    1 январ, 12:55

    Электрикдан фан докторигача: Ўзбекистон мустақиллигининг дастлабки йилларида вилоятларга раҳбарлик қилган амалдорлар 

    2 январ, 14:54

    Тошкент метроси учун яна учта янги поезд олиб келинди

    1 январ, 14:30

    “Ўзгидромет” 2 январда қайси ҳудудларда қор ёғиши мумкинлигини маълум қилди

    1 январ, 14:10

    Ўзбекистонда декабрда энг қиммат ва энг арзон палов қаерда тайёрлангани маълум қилинди

    1 январ, 18:40

    Янги йилнинг биринчи суткасида Ўзбекистонда 1641 нафар чақалоқ дунёга келди  

    2 январ, 10:10

    Тошкент шаҳри ва вилоятлар ҳокимлари таътилга чиқади

    2 январ, 18:16

    Тошкентда ҳожатхона қоғозлари билан хавфли трюк қилган блогер жаримага тортилди (видео)

    2 январ, 21:33
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50

    Кучга тўлаётган янги қудрат. Хитой қайси қуроллари билан дунё эътиборини тортди?

    11 июн, 20:00

    Ваҳшийликнинг энг юқори чўққиси — Исроил аскарлари фаластинлик 6 ёшли қизча ва унинг қариндошларини қандай ўлдирган эди?

    10 июн, 19:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Эрон Исроил ҳужумларидан сўнг янада кучаяди” — экспертлар

    Дунё | 13 июн, 22:35

    Суперлига. “Машъал” меҳмонда “Қўқон-1912”ни тор-мор этди

    Спорт | 13 июн, 22:08

    Ўта йирик миқдордаги фирибгарликда айбланаётган фуқаро БААдан Ўзбекистонга қайтарилди

    Ўзбекистон | 13 июн, 22:05

    Фарғонада болаларга ноқонуний диний сабоқ бераётган шахс ушланди

    Ўзбекистон | 13 июн, 21:50

    “Исроилнинг Эронга қарши операцияси олти ой давомида режалаштирилган” — Нетаньяху

    Дунё | 13 июн, 21:36

    Тошкентда икки йигит ногирон танишини кузатиб келиб, пулларини олиб қочди (видео)

    Ўзбекистон | 13 июн, 21:25

    Самарқанддан Исроилга авиарейс бекор қилинди

    Ўзбекистон | 13 июн, 21:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.