• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12694.97
    • RUB161.6
    • EUR14878.5
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев “Инно” инновацион ўқув-ишлаб чиқариш технопаркини бориб кўрди

    Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентнинг Олмазор туманидаги “Инно” инновацион ўқув-ишлаб чиқариш технопаркида бўлди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Ушбу технопарк уч йил олдин бунёд этилган. Бу ерда саноат соҳаларини ривожлантириш учун инновацион ғоя ва ихтиролар ишлаб чиқилади. Ёшларни замонавий касбларга ўргатиш мақсадида олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик йўлга қўйилган. Ҳар йили 15 минг нафарга яқин талаба ва ўқувчилар иштирокида семинар, амалий машғулотлар ташкил этилади.

    Ўзбекистонда бундай инновацион марказлар кўпайиб бормоқда. Саноат, энергетика ва ахборот технологиялари ривожланиб, янги-янги мажмуалар ишга туширилмоқда. Улар учун замонавий билим ва малакага эга муҳандис ва техниклар керак.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Шу ерда Тошкент давлат техника университети, Бухоро муҳандислик-технология институти, Тошкент давлат Транспорт университети, Фарғона политехника институти, Тошкент архитектура-қурилиш университети ва Тошкент ахборот технологиялари университети ҳузурида ташкил этилаётган олий муҳандислик мактаблари тақдимоти ўтказилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Президентнинг 2024 йил 2 февралдаги қарорида бу борада қатор вазифалар белгиланган. Хусусан, қарорга мувофиқ, муҳандислик-техника йўналишида кадрлар тайёрлайдиган олий таълим муассасалари ташкилий-бошқарув фаолияти такомиллаштирилмоқда. Амалдаги ўқув дастурларининг замонавий технологиялар ва иш берувчилар талабига мувофиқлиги ўрганилиб, тубдан ўзгартирилмоқда.

    Давлат раҳбарига шулар ҳақда маълумот берилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Дастлабки босқичда 10 та олий таълим муассасаси ҳузурида олий муҳандислик мактаблари очилади. Мактабнинг кузатув кенгашига олимлар билан бирга ҳамкор корхоналар вакиллари аъзо бўлади.

    Ушбу мактабларда икки йиллик амалий магистратура дастурлари йўлга қўйилиб, ишлаб чиқарувчилар буюртмаси асосида номзодлар саралаб олинади. Биринчи йил талабалар корхоналар буюртмаси асосида янги маҳсулотларни лойиҳалаштиради, илмий изланишлар ўтказади, бу борада чуқурлашган модул дастурлар асосида ўқитилади. Иккинчи йил янги маҳсулотлар бўйича тажриба-конструкторлик намуналарини яратиш билан боғлиқ технологик жараёнларни корхоналарда синовдан ўтказади.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Президент олий таълим муассасаларидаги илмий изланишларнинг ҳаётийлиги ва самарадорлигига аҳамият берди. Таълим тизимига қаратилаётган эътибор илм-фан ютуқларида ўз ифодасини топиши кераклиги қайд этилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Давлат раҳбари олимларнинг ихтиролари, илғор ишланмалар билан ҳам танишди. Жумладан, энергия тежамкор ускуналар, юклама ортиши сабаб трансформаторлар портлашидан ҳимояловчи совутиш тизими, нефть-газ соҳасида муҳим бўлган кимёвий реагентлар, бунёдкорлик, йўлсозликдаги замонавий ёндашувлар, сув иншоотлари учун муҳандислик лойиҳалари, ахборот технолгияларига оид замонавий ихтиролар ҳақида маълумот берилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати
    20.06.2024, 19:36   Изоҳ (0)   3411
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда 36 та муҳандислик олийгоҳи ва уларнинг филиаллари йириклашиб, жами 20 та олийгоҳ қолади 

    20.06.2024, 18:12

    Президент эндиликда олийгоҳларнинг тажриба ишлаб чиқариш корхоналари мақоми қонун билан мустаҳкамланишини айтди

    20.06.2024, 18:22

    Муҳандислик йўналишлари бўйича “Энг яхши ғоя”, “Энг яхши лойиҳа” ва “Энг яхши ихтиро” республика танлови ўтказилади

    20.06.2024, 19:20

    Навоийда мармар ва оҳактошларни ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари аниқланди

    20.06.2024, 19:15

    Тошкент вилоятида 60 ёшли эркак 6 ёшли қўшнисига уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилди 

    20.06.2024, 19:05

    Паркентда Damas ёниб кетди (видео) 

    20.06.2024, 18:52
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сунъий йўлдош тасвирлари Эрон ядровий объектларида ишлар давом этаётганини кўрсатди (фото)

    Дунё | 1 июл, 17:45

    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда

    Реклама | 1 июл, 16:30

    Туркиянинг депортация марказларидан 50 нафар аёл Ўзбекистонга қайтарилади

    Ўзбекистон | 1 июл, 17:35

    Гарвард университети яҳудий талабаларнинг фуқаролик ҳуқуқларини бузган — Оқ уй

    Дунё | 1 июл, 17:05

    Пеп Гвардиола ёзда “Манчестер Сити”ни тарк этиши мумкин бўлган футболчилар ҳақида гапирди

    Спорт | 1 июл, 16:59

    Фарғонадаги портлаш: айбдорларга ҳукм ўқилди, қурбонлар оиласига товон пуллари белгиланди

    Ўзбекистон | 1 июл, 16:54

    Дунёда илк бор барча босқичлари тўлиқ сунъий интеллект ёрдамида яратилган мультсериал тақдим этилди

    Кино | 1 июл, 16:50

    Хивада биринчи Ўзбекистон—Озарбайжон парламентлараро форуми ўтказилмоқда (фото)

    Ўзбекистон | 1 июл, 16:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.