• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12904.51
    • RUB161.99
    • EUR14575.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Иқтисодиёт

    Марказий банк Ўзбекистонда асосий ставкани яна ўзгаришсиз қолдирди

    Марказий банк бошқаруви 13 июндаги йиғилишда асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар қилди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Қайд этилишича, май ойида умумий инфляция уй хўжаликлари учун энергия ресурслари нархлари оширилиши ҳисобига тезлашиб, йиллик 10,6 фоизни ташкил этди. Энергия нархлари таъсирисиз инфляция даражаси озиқ-овқат товарлари инфляциясининг сезиларли мавсумий пасайиши ҳисобига 6,8 фоиз доирасида шаклланди.

    Умумий инфляцияга монетар омиллар таъсири камайиб бориши ҳисобига базавий инфляция динамикасининг пасаювчи тенденцияси давом этиб, май ойида 6,3 фоизга тенг бўлди. Хизматлар базавий инфляцияси йил бошидан бир оз пасайиб, йиллик 8,8 фоизни ташкил этди.

    Инфляциянинг барқарор компонентларида пасаювчи тенденциянинг давом этиши базавий инфляциянинг секинлашиши кенг қамровли тус олаётганини кўрсатмоқда. Хусусан, истеъмол саватидаги 70 фоиздан ортиқ товар ва хизматларда нархлар ўсиши ўтган йилдаги кўрсаткичларга нисбатан секинлашган.

    Апрель ойидаги энергия тарифлари ўзгариши борасидаги муҳокамалар ҳамда айрим солиқ имтиёзларининг бекор қилиниши таъсирида аҳоли ва тадбиркорларнинг инфляцион кутилмалари ошиб, мос равишда 14,0 ва 13,3 фоизга тенг бўлди. Май ойида аҳоли кутилмалари 14,0 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолган бўлса, тадбиркорларнинг кутилмалари 12,7 фоизгача пасайди. Тарифлар ўзгаришининг инфляцион кутилмаларга таъсири дастлаб прогноз қилинганидан кўра пастроқ шаклланмоқда.

    “Бу, ўз навбатида, макроиқтисодий ривожланиш кўрсаткичлари ва йил якунида инфляция даражасининг асосий сценарий прогнозлари доирасида бўлишига хизмат қилади”, — дейилади Марказий банк хабарида.

    Марказий банк асосий ставкаси — инфляцион таргетлаш режими доирасида пул-кредит сиёсатини юритишнинг асосий инструменти бўлиб, Марказий банкнинг тижорат банклари билан амалга оширадиган пул-кредит операциялари бўйича мўлжал фоиз ставкаси ҳисобланади. Ушбу ставкани ўзгартириш орқали Марказий банк иқтисодиётда нархлар барқарорлигини таъминлаш учун зарур бўлган пул-кредит шароитларини белгилаб боради.

    Ўзбекистонда 2023 йил 16 мартда асосий ставкани йиллик 1 фоиз бандга пасайтириб, йиллик 14 фоиз даражасида белгиланди. Шундан буён асосий ставка ўзгаришсиз қолиб келмоқда.

    13.06.2024, 13:24   Изоҳ (0)   5135
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Давлат бюджети тақчиллиги кескин ортди. Қайси соҳаларга катта харажат қилинмоқда?

    31.05.2024, 15:11

    Ўзбекистонда инфляция кескин кўтарилди. Қайси товар ва хизматлар нархи ошгани маълум қилинди

    02.06.2024, 14:51

    Жаҳон банки Ўзбекистон иқтисодиёти ўсиши бўйича прогнозини пасайтирди

    12.06.2024, 17:45

    “Сайёрамизда кескин экологик вазият юзага келди”. Шавкат Мирзиёев Самарқанд форуми иштирокчиларига мурожаат йўллади

    13.06.2024, 12:27

    “Ўзгидромет” 14 июнь куни қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди

    13.06.2024, 11:59

    Ўзбекистонда наркожиноят содир этган ёшлар сони йилдан йилга ўсиб бораётгани айтилди

    13.06.2024, 11:24
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Бразилияда колага ружу қўйган эркак организмидан 35 та тош чиқди (видео)

    Дунё | 25 май, 20:37

    Исроил барча фаол пиёда ва зирҳли бригадаларини Ғазога киритди 

    Дунё | 25 май, 19:15

    Трамп Гарвард университетида ўқийдиган хорижлик талабалар маълумотини сўради 

    Дунё | 25 май, 18:40

    Европанинг икки топ клуби япониялик футболчи учун курашмоқда

    Спорт | 25 май, 18:21

    Қозоғистонда чигирткаларга қарши дронлардан фойдаланилади

    Қозоғистон | 25 май, 18:10

    Ўзбекистон ва Венгрия вагонсозлик соҳасида биргаликда ишлаб чиқаришни йўлга қўяди

    Ўзбекистон | 25 май, 17:40

    Путиннинг Курск вилоятига ташрифида дронлар ҳужум қилган — ОАВ 

    Дунё | 25 май, 17:11

    Хави Осиё қитъасига қайтиши мумкин

    Спорт | 25 май, 16:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.