• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Тошкент ш.

    Сардор Кариевнинг онаси судда қатнашиб, товон пулини тўлашни бошлашини айтди. Жабрланувчилар Кариевга уй қамоғи қўлланишига қаршимаслигини маълум қилди 

    “Док-1 Макс” иши бўйича айбланиб, 18 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган Сардор Кариевнинг очиққа чиқиши, тайинланган жазонинг уй қамоғига ўзгариши учун жабрланувчиларга 76 миллиард сўмга яқин товон пули тўлаб берилиши ваъда қилинганди. Фармагентлик собиқ раҳбарининг онаси Мунира Кариева судда қатнашиб, ушбу пулларни айтилган муддатда тўлашга тайёрлигини, фақат ўғлига нисбатан қўлланган жазо уй қамоғига ўзгаришидан умидворлигини айтди. Бу ҳақда суднинг 2024 йил 14 июнь куни давом этган навбатдаги мажлисида сўз борди. 

    Мунира Кариева.
    Фото: “Кун.уз”
    Икки-уч йилда мен айтилган пулни тўлаб бераман. Фақат битта илтимосим шуки, ўғлимга нисбатан қўлланган қамоқ эҳтиёт чорасини уй қамоғига ўзгартириб берсангиз, мен қарор чиққан кундан бошлаб пулни тўлашни бошлайман, — деди Мунира Кариева.

    Сардор Кариевнинг онаси 70 нафарга яқин жабрланувчининг ҳар бирига дастлаб 100 миллион сўмдан тўлаб беришини, бу пуллар жабрланувчиларга икки ҳафта давомида тўлиқ тўланишини айтди. 

    Шунингдек, судга график берганман. Қолган пулларни айнан ўша график бўйича тўлаб бераман. Бу гапларимни Оммавий ахборот воситалари вакиллари барчага етказишларини сўрайман ва мен бу пулларнинг ўз вақтида юз фоиз тўлаб берилишини кафолатлайман, — деди Кариевнинг онаси. 

    Мунира Кариева судда шунингдек, жабрланувчиларнинг қонуний вакилларига юзланиб, уларнинг бу масала юзасидан барча саволларига жавоб беришга тайёрлигини, улардан талаб қилинадигани эса бир ёқадан бош чиқариб, айни пайтда қидирувда бўлган Сачин Жаиннинг жавобгарликка тортилиши учун курашишда кўмак беришларини илтимос қилди. 

    Адвокатларимиз халқаро миқёсда иш олиб бориб, сироп иши бўйича асосий айбдор — Сачин Жаиннинг жазога тортилиши учун ҳаракат қилишмоқда. Шу ишда бизга кўмак бериб, ёнимизда туришингизни илтимос қилар эдик, — деди судланувчининг онаси. 

    Судда иштирок этаётган жабрланувчиларнинг қонуний вакиллари Мунира Кариеванинг сўзини тўлиқ қўллаб-қувватлашини, уларга фарзандларини даволатиш учун айни пайтда пул жуда зарурлигини айтиб, “Сардор Кариевга уй қамоғи қўлланишига қарши эмасмиз. Унинг қамалишидан фойда йўқ, муҳими, бизга маблағ тўлаб берилса, болаларимизни ўз вақтида даволацак, шу энг муҳими”, — деди.

    Мунира Кариева, шунингдек, ўғли Сардор Кариев Фармагентлик раҳбари бўлиб ишлаган кезлари соҳа учун катта иш қилганини, шу сабаб соҳа вакили сифатида ҳам, она сифатида ҳам ўғлидан миннатдорлигини билдирди.

    Аввалроқ Ўзбекистондаги йирик маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхона Журабек лабораториэс таъсисчиси, Сардор Кариевнинг онаси Мунира Кариева Ўзбекистонда энг камида 68 нафар боланинг ўлими ва 16 нафар боланинг ногирон бўлиб қолишига олиб келган “Док-1 Макс” жабрланувчиларига суд томонидан белгиланган 75 миллиард 756 миллион сўм миқдоридаги маънавий зарарни тўлаб бериш таклифи билан чиққани ҳақида хабар берилганди. Кейинчалик улар дастлабки тўлов сифатида 7,5 миллиард сўм тўловни бирданига амалга оширишни режалаштиргани, шунда бу пуллар 72 нафар жабрланувчига биринчи ой учун 100 миллион сўмдан, 4 нафар жабрланувчига 50 ва 8 нафар жабрланувчига 20 миллион сўмдан тегиши маълум бўлди.  

    14.06.2024, 18:49   Изоҳ (0)   25308
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Адвокат “Док-1 Макс”дан жабрланганларга товон пули тезроқ ундириб берилишини сўрамоқда 

    06.05.2024, 21:10

    “Док-1 Макс” ишини кўраётган апелляция инстанцияси судни прокурорсиз давом эттирди. Бу жамоатчиликка очиқлангач, прокурор суд залига қайтди 

    21.05.2024, 16:25

    “Ҳиндистон дорилари импортига чек қўйиш керак”. Адвокатлар қидирувдаги “Док-1 Макс” ишлаб чиқарувчисини қўлга олиш ҳақида 

    07.06.2024, 21:35

    Ўзбекистоннинг учта вилоятида “валютчик”лар ушланди

    14.06.2024, 18:35

    Африкадан келтирилган жирафа ва зебралар, “Наврўз” лақабли йўлбарс, режадаги “Капалаклар уйи”. Ҳайвонот боғи ёзги жазирама учун тайёрми?

    14.06.2024, 17:51

    Ўзбекистон ва Жанубий Корея президентлари биргаликда дарахт экди

    14.06.2024, 17:29
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Украинада разведка ходимини ўлдиришда гумонланган россиялик агентлар йўқ қилинди 

    Дунё | 13 июл, 20:40

    Озарбайжон Сурияга газ етказиб беради

    Дунё | 13 июл, 20:15

    Аризонада 18 йилда илк бор вабодан ўлим қайд этилди

    Дунё | 13 июл, 19:45

    Эрон МАГАТЭ билан “янгича форматда” ҳамкорлик қилади

    Дунё | 13 июл, 19:27

    Санкт Петербургдаги миграция марказида фуқаролар темир панжаралар ичида ётганига изоҳ берилди

    Ўзбекистон | 13 июл, 18:59

    Путин 25 йил олдин президент бўлишни хоҳламаганини айтди

    Дунё | 13 июл, 18:11

    Шимолий Корея Россияга 12 млн дан ортиқ снаряд етказиб берган — ОАВ

    Дунё | 13 июл, 17:50

    Британияда 60 га яқин депутат Фаластин давлатини дарҳол тан олишга чақирди

    Дунё | 13 июл, 17:30

    Марғилонда 2,5 яшар болани босиб кетган Gentra ҳайдовчисига жиноят иши қўзғатилди

    Ўзбекистон | 13 июл, 17:12
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.