• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12509.83
    • RUB156.55
    • EUR14520.16
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев ҳузурида Туркия ва Саудия Арабистони билан ҳамкорлик режалари кўриб чиқилди

    Шавкат Мирзиёев ҳузурида Туркия ва Саудия Арабистони билан иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик бўйича келгуси режалар кўриб чиқилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Давлат раҳбари ўтган ҳафта Туркияга амалга оширган расмий ташрифи доирасида кўплаб келишувларга эришилди.

    Жумладан, Ўзбекистон—Туркия Стратегик ҳамкорлик кенгашининг учинчи йиғилиши ва икки мамлакат етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашув якунлари бўйича 10,1 миллиард долларга тенг 158 та янги лойиҳа шакллантирилган. Ушбу лойиҳалар саноат, энергетика, тоғ-кон ва геология, транспорт, соғлиқни сақлаш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларини қамраб олган.

    Йиғилишда савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш борасида кўриладиган чора-тадбирлар юзасидан ахборот берилди.

    Хусусан, икки мамлакат ўртасидаги Имтиёзли савдо битими доирасида маҳсулотлар рўйхатини кенгайтириш, тўқимачилик, чарм-пойабзал, электротехника, ҳунармандчилик маҳсулотларига тариф ва бож ставкаларини камайтириш, Истанбул шаҳрида Ўзбекистоннинг савдо ваколатхонасини очиш режалаштирилган.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Туркия тажрибаси асосида тоғ-адирларни ўзлаштириш бўйича “йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш ҳамда қишлоқ хўжалигини суғурталаш тизимини жорий қилиш, халқаро стандартларга мос ўзбек-турк Уруғчилик тест марказини очиш мўлжалланган.

    Президент Туркиянинг йирик компаниялари билан истиқболли лойиҳалар портфелини шакллантириш, ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича қўшимча кўрсатмалар берди.

    Таъкидланишича, Саудия Арабистони билан ҳам инвестициявий ҳамкорлик жадал ривожланиб бормоқда, қатор йирик лойиҳаларни амалга ошириш бошланган, сармоялар портфели тобора кенгайиб бормоқда. Подшоҳлик компаниялари иштирокида умумий қиймати 24,1 миллиард долларлик 34 та инвестиция лойиҳаси рўйхати шакллантирилган.

    Мазкур лойиҳалар доирасида жорий йилда жами 2,5 миллиард доллар маблағни ўзлаштириш режалаштирилган. Шу жумладан, йил якунига қадар транспорт, рақамлаштириш, инфратузилма, соғлиқни сақлаш, энергетика соҳаларида қўшимча 13 та лойиҳалар доирасида 1,5 миллиард доллар инвестиция ўзлаштирилиши кутилмоқда.

    Йиғилишда Ўзбекистон—Саудия Ишбилармонлар кенгаши ишини янада фаоллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Кенгаш доирасида шакллантирилган экология, тоғ-кон, молиявий ҳамкорлик соҳаларида қиймати 6,5 миллиард долларлик янги истиқболли лойиҳалар юзасидан музокараларни якунига етказиш ва амалий ишларни бошлаш муҳимлиги қайд этилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Президент ҳисобот ва режалар билан танишиб, мутасаддиларга хорижий инвестицияларни тўлиқ ва сифатли ўзлаштириш чораларини кўриш, лойиҳаларнинг амалга оширилиши устидан қатъий назорат ўрнатишни топширди.

    Инвесторлар билан доимий мулоқот қилиб, улар учун максимал даражада қулай шароитлар яратиш, лойиҳаларни амалга ошириш жараёнида юзага келиши мумкин бўлган масалаларни тизимли ҳал этиб бориш вазифаси қўйилди.

    10.06.2024, 15:29   Изоҳ (0)   3878
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон президенти: “Ўзбекистон-Туркия Стратегик ҳамкорлик кенгаши йиғилиши ҳозирги вақтда алоқаларимиз тарихида янги саҳифа очмоқда” 

    06.06.2024, 23:25

    Шавкат Мирзиёев Туркия халқ амалий санъати ва таомлари кўргазмаси билан танишди

    07.06.2024, 08:36

    Президентга ички ишлар тизимида қўлланаётган замонавий техника ва анжомлар намойиш қилинди 

    07.06.2024, 17:02

    Ўзбекистонда медиамаҳсулотлардан фойдаланиш устидан назорат кучайтирилади

    10.06.2024, 14:51

    Қозоғистонда бўлиш қоидаларини бузганликда гумонланиб 27 нафар ўзбекистонлик ушланди

    10.06.2024, 13:55

    Ўзбекистонда ҳафтанинг иккинчи ярмида ҳаво ҳарорати пасаяди

    10.06.2024, 13:32
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Олимлар куйиш ва яраларни даволаш учун “суюқ” тери яратди

    Дунё | 13 август, 00:10

    “Штат улкан рус меросини сақлаб қолмоқда” — Алясканинг собиқ вице-губернатори

    Дунё | 12 август, 23:50

    Жанубий Корея суди собиқ президентнинг рафиқасини қамоққа олиш учун ордер берди

    Дунё | 12 август, 23:40

    Ўқишни давлат олийгоҳларига кўчириш бўйича тестлар қачон ўтказилиши маълум бўлди

    Ўзбекистон | 12 август, 23:30

    Исроил Ғазони бомбардимон қилишни кучайтирди. Бир суткада 89 киши ҳалок бўлган

    Дунё | 12 август, 23:15

    Испания ва Португалияда ўрмон ёнғинлари авжига чиқмоқда

    Дунё | 12 август, 23:00

    Зеленский 22 ёшгача бўлган украиналиклар учун чегарадан ўтишни соддалаштиришни топширди

    Дунё | 12 август, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.