• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда энди адвокат стажёри ўриндошлик асосида ишлаши мумкин

    Адлия вазирининг “Адвокат стажёри ва ёрдамчисининг фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруғи қабул қилинди, деб хабар беради Normа.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Ҳужжат билан Адвокат стажёри ва ёрдамчисининг фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Адвокат мақомига эга бўлишга талабгор шахс стажировкани қайси адвокатлик тузилмасида ўташ ниятида бўлса, ўша адвокатлик тузилмасига ариза билан мурожаат қилади. Талабгор стажировкани Адвокатлар палатасининг юридик маслаҳатхонасида ўташ учун тегишли ҳудудий бошқармага мурожаат қилади.

    Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

    • Ўзбекистон фуқароси паспортининг (идентификацияловчи ID-картаси) нусхаси;
    • олий юридик маълумот тўғрисидаги диплом нусхаси;
    • судланмаганлик (ёки судланганлик) тўғрисида маълумотнома;
    • охирги иш жойи бўйича тасдиқланган қоғоз шаклидаги меҳнат дафтарчасини ёки электрон меҳнат дафтарчасидан кўчирмани, бундан биринчи марта ишга кираётган шахслар мустасно.

    Ўриндошлик асосида ишга кираётган шахслар меҳнат дафтарчасининг ўрнига асосий иш жойидан олинган белгиланган намунадаги маълумотномани тақдим этади.

    Стажировка камида 3 ой давом этади. Стажировканинг энг кўп муддати — 2 йил.

    Узоқ муддат (вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари, бола парваришлаш таътиллари, ишдан ажралган ҳолда малака ошириш, стажировкага раҳбарининг лицензиясининг амал қилиши тўхтатиб турилиши ёки тугатилиши каби ҳолатларда) ишда бўлмаган вақт стажировка муддатига қўшилмайди.

    Стажировка раҳбарининг адвокатлик мақоми, адвокатлик фаолияти учун лицензиясининг амал қилиши тўхтатиб турилиши ёки тугатилиши сабабли стажировканинг маълум муддати ўталмай қолган тақдирда, стажёрнинг танловига кўра стажировка ана шу даврга узайтирилиши ёки стажёр бошқа адвокатлик тузилмасида ёки бошқа адвокат раҳбарлигида стажировкани давом эттириши мумкин

    Айни бир шахс бир вақтнинг ўзида битта адвокатлик тузилмасида адвокатлик фаолиятини амалга ошираётган бир неча мутасадди-адвокатларнинг ёрдамчиси бўлиши мумкин, бу ҳол ёрдамчини ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқда ва меҳнат шартномасининг шартларида акс эттирилиши керак.

    Ёрдамчининг терговга қадар текширувни амалга оширувчи органларда, суриштирув, дастлабки тергов органларида, судларда ҳамда бошқа давлат органларида ишларни юритишига йўл қўйилмайди. Ёрдамчи мутасадди-адвокат кўрсатмасига асосан мутасадди-адвокатнинг иш юритувидаги ишлар бўйича мутасадди-адвокатнинг процессуал ваколатларига тааллуқлиларидан ташқари топшириқларни бажаради.

    Стажёр ёки ёрдамчи билан меҳнат шартномаси тузилганлиги ва бекор қилинганлиги бўйича буйруқларнинг нусхаларини улар расмийлаштирилган кундан эътиборан беш иш куни ичида “Юридик ёрдам” ахборот тизимига киритилади. Стажёр ва ёрдамчига нисбатан Адвокатнинг касб этикаси қоидалари ва адвокатлик сирини сақлашга доир талаблар татбиқ этилади.

    Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2024 йил 5 июндан кучга кирди.

    Эслатиб ўтамиз, 2022 йил декабрда Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасида мамлакат ривожининг устувор йўналишларидан бири бўлган суд-ҳуқуқ соҳасидаги кейинги ўзгаришлар масаласига алоҳида тўхталиб ўтганди. Ўшанда давлат раҳбари Ўзбекистонда тергов ва суд жараёнида адвокатура институтининг роли оширилишини таъкидлаган эди. 

    07.06.2024, 12:00   Изоҳ (0)   4312
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда адвокатлар қўшимча қиймат солиғи тўламайди

    28.12.2022, 11:49

    Ўзбекистонда давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиган адвокатларни жалб этиш тартиби эълон қилинди

    11.09.2023, 10:05

    Судьялар олий мактабига хотин-қизлар учун қўшимча квота белгиланди

    04.06.2024, 15:13

    “Хусусий секторнинг иқтисодиётдаги улуши 85 фоизга етказилади” — Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш йўлидаги режалари айтилди

    07.06.2024, 10:58

    Қашқадарё, Бухоро вилоятлари ва Тошкент шаҳрида ноқонуний иш учун пул олган солиқчилар ушланди (видео)

    07.06.2024, 10:38

    Ўзбекистонда 8 июнь куни 40 даражагача иссиқ бўлади

    07.06.2024, 10:09
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.