• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12676.11
    • RUB161.56
    • EUR14975.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Иқтисодиёт

    Ўзбекистонда туғилиш ва никоҳлар сони камайди

    Мамлакатда жорий йилнинг I чорагида туғилишлар ва қайд этилган никоҳлар сони 2023 йилнинг мос давридагига қараганда камайди.

    Инфографика: Статистика агентлиги

    Туғилишлар сони 4,3 фоизга камайди

    Статистика агентлиги Ўзбекистон аҳолисининг январь–март ойларидаги демографик ҳолати бўйича маълумот берди. Қайд этилишича, республикада уч ой давомида 205 700 чақалоқ (2023 йил мос давридан 4,3 фоиз кам) тирик туғилган.

    Чақалоқлар 83,2 фоизининг оталари 25–39 ёш, 7 фоизиники 25 ёшгача, 9,8 фоизида 40 ва ундан катта ёшларда бўлган. Туғилганлар 35,9 фоизининг оналари 25 ёшгача, 62,7 фоизиники 25–39 ёш, 1,4 фоизида 40 ва ундан катта ёшларда экани қайд этилган.

    Инфографика: Статистика агентлиги

    Туғилганлар сонининг энг кўп улуши Самарқанд вилояти (24 075 нафар), энг кам улуши Сирдарё вилояти (5 066 нафар) ҳиссасига тўғри келган.

    Ҳудудлар бўйича туғилиш коэффициенти энг юқори кўрсаткич Сурхондарё вилоятида, энг ками Бухоро вилоятида қайд этилган.

    Никоҳлар сонидаги камайиш тенденцияси

    Республикада 2024 йил январь–март ойларида қайд этилган никоҳлар сони 48 600 мингтани ташкил этган. Бу рақамлар ўтган йилнинг мос давридагидан 900 тага кам.

    Инфографика: Статистика агентлиги

    Мамлакатда тузилаётган расмий никоҳлар сони 2023 йилдан бошлаб камайишда давом этмоқда. Хусусан, 2023 йил I чоракда 49 500 та никоҳ қайд этилган. Ундан аввалги 2022 йил январь–март ойларида 57 900 та, 2021 йилнинг мос даврида 59 900 та никоҳ тузилган.

    Жорий йил I чоракда қайд этилган никоҳларда аёлларнинг ўртача ёши 23,3 ёшни, эркакларники 28,2 ёшни ташкил этган. Тузилган никоҳларнинг энг катта улуши 25 ёшгача бўлган аёлларга тўғри келган.

    Инфографика: Статистика агентлиги

    Никоҳлар сонининг энг кўп улуши Қашқадарё (5 542 та) ва Самарқанд (5 190 та) вилоятлари, энг кам улуши эса Сирдарё (1071) ҳамда Навоий (1 064) вилоятларида қайд этилган.

    Таҳлилларга кўра, 2022 йилда мамлакатда 296 700 та никоҳ қайд этилган бўлса, 2023 йилда бу кўрсаткич 12 900 тага қисқарган ва 283 800 тани ташкил этган.

    Аввалроқ иқтисодчи Отабек Бакиров туғилиш камайиши нохуш ишора эканини қайд этиб, агар бу қисқариш чуқур омиллар таъсирида шаклланишни бошлаган бўлса, уни тўхтатиш қийинлигидан хавотир билдирганди. 

    18.05.2024, 15:25   Изоҳ (0)   38004
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи сезиларли кўтарилди: кимлар энг кўп ойлик олмоқда? 

    07.05.2024, 16:28

    Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида ўлим кўп кузатилаётгани маълум қилинди 

    07.05.2024, 20:20

    “Ўзбекистон аҳолисининг даромадлар тенгсизлиги ошиб бораётгани хавотирли” — Жаҳон банки

    11.05.2024, 20:18

    Ўзбекистонда расман ишлаётган пенсионерлар сони маълум қилинди

    17.05.2024, 16:40

    Ўзбекистонликлар доимий яшаш учун қайси давлатларга кўпроқ кўчиб кетаётгани маълум қилинди

    17.05.2024, 17:52

    Тошкент шаҳрида 5,5 минг долларга, Наманганда эса 3 минг долларга ўқишга киритишни ваъда қилган шахслар ушланди 

    18.05.2024, 14:55
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда энди 7-9-синф ўқувчилари университетда ҳам ўқитилади 

    Ўзбекистон | 1 июл, 23:15

    “Дарё” дайжести: 1 июлнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 1 июл, 23:00

    Уоррен Баффет 6 млрд долларлик Berkshire акцияларини хайрия қилди

    Дунё | 1 июл, 22:40

    Тошкент архитектура-қурилиш университетида дуал таълим жорий этилади 

    Ўзбекистон | 1 июл, 22:25

    3 йил давомида уйдан чиқмаган эркак ахлат ва чиқиндилар уюми орасидан топилди

    Дунё | 1 июл, 22:14

    “Куннинг камида 2-3 соатини салқин хонада ўтказинг”. ЖССТ аномал иссиқда аҳолига зарур бўлган тавсиялар берди

    Ўзбекистон | 1 июл, 21:55

    АҚШ соғлиқни сақлаш вазири америкаликларни дунёдаги энг касал миллат деб атади

    Дунё | 1 июл, 21:45

    “Ёшлар Иттифоқи” қуриб битказган “Аср қурилиши” — БАМ тарихи

    Дунё | 1 июл, 21:35

    WP: Маск рақобатчиларнинг махфий маълумотларига кириш имкониятига эга бўлган

    Дунё | 1 июл, 21:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.