Фарғона вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси Олтиариқ туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, 12 май куни соат 18:30 ларда Олтиариқ тумани “Зилха” МФЙ ҳудудидан ўтган 4Р-112 “Фарғона ҳалқаси” автомобиль йўлининг 238 километрида ЙТҲ содир бўлган. 48 ёшли ҳайдовчи I.М. JAC Sunray русумли микроавтобусни бошқариб кетаётиб, ўзидан олдинда ҳаракатланиб, чапга қайрилиш учун тўхтаб турган 50 ёшли М.А. бошқарувидаги Ҳоwо Синотрук русумли юк автомобилини орқа томонига урилган.
Натижада JAC Sunray русумли микроавтобус ичида бўлган 19 ёшли йўловчи М.Н. тан жароҳати билан шифохонага мурожаат қилган.
Ҳолат юзасидан Олтиариқ ИИБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бундан олдин Тошкентда содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида бир киши вафот этгани, Сурхондарёда одам ўлими билан боғлиқ авария содир бўлгани, Тошкентда Tesla ҳамда Lacetti бир-бири билан тўқнашгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)