Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева Миллий кино саройида давлат раҳбарининг ташаббуси билан суратга олинган “Баҳодир Ялангтўш” тарихий-бадиий фильмининг премьерасида иштирок этди.
Фильм Аштархонийлар даврида (XVII аср) яшаб ўтган буюк саркарда, илм-фан ҳомийси, дунёга машҳур Регистон майдонининг асосчиси Амир Баҳодир Ялангтўшга бағишланган. Унда Ялангтўшнинг ҳаёти, сиёсий фаолияти, қаҳрамонликлари ҳақида ҳикоя қилинади.
Фильмни томоша қилар эканман, улуғ Амир Ялангтўшнинг ҳаёт йўли барчага, хусусан, ёшларимизга ҳақиқий ибратдир, деган ўй хаёлимдан ўтди.
Жаҳонгир Аҳмедов бошчилигидаги ижодий гуруҳнинг олдига кино орқали тарихимизни дунёга янада танитиш, халқимизнинг миллий ғурурини кўтариш каби эзгу вазифалар қўйилган эди. Назаримда, “Баҳодир Ялангтўш” фильми бу масъулиятли миссияни бажара олади. Фильм ижодкорларини самимий табриклайман, — деб ёзади Саида Мирзиёева.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йил декабрда режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов Регистон мажмуаси яратувчиси — Баҳодир Ялангтўш ҳақида тарихий фильм суратга олаётгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)