Фарғона вилоятининг Риштон туманида 3,6 миллиард сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган автомобилларга газ қуйиш шохобчаси аниқланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси томонидан электр тармоқлари корхонаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда Риштон туманида фаолият юритувчи “Ф.М.” МЧЖнинг масъул шахслари автомобилларга сиқилган газ қуйиш шохобчасига ўрнатилган компрессор агрегатларини тижорат мақсадида электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб олгани маълум бўлган.
Бунинг оқибатида 2,7 миллион киловатт/соат электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилиб, давлат ва жамият манфаатларига жами 3,6 миллиард сўм зарар етказилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)