• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12676.11
    • RUB161.56
    • EUR14975.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Аёлларнинг давлат ва жамият бошқарувидаги ролини, таъсирини кескин оширишга эътибор қаратиш зарур” — Танзила Норбоева

    Самарқандда 13 май куни дунё тарихида илк бор ташкил этилган Осиё хотин-қизлари форуми ўз ишини бошлади. Унда Сенат раиси, Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси раиси Танзила Норбоева сўзга чиқиб нутқ сўзлади.

    Фото: Сенат матбуот хизмати

    Унда Осиё минтақасида аёлларнинг ўзаро тажриба алмашиш бўйича ижобий амалиётга эгалигини, хусусан, Марказий Осиё мамлакатлари етакчи аёллари мулоқоти бугунги кунда гендер тенгликни таъминлаш, аёллар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга оид минтақадаги долзарб муаммоларни ҳал қилишда самарали платформа сифатида хизмат қилаётганини, унинг тажрибаси асосида бутун Осиё аёлларини бирлаштириш зарур эканлигини айтиб ўтди.

    Шунингдек, Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ҳамда маънавий ҳаётида, муҳим қарорлар қабул қилинишида хотин-қизларнинг иштироки сезиларли равишда кенгайиб бораётганини қайд этди.

    Бунга мисол қилиб қисқа давр ичида соҳага доир халқаро стандартларга мос миллий қонунчилик базаси шакллантирилганини, сўнгги 5 йилда 80 дан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинганини келтирди. “Хотин-қизлар ва эркакларга тенг хуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида” ҳамда “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунлар қабул қилинганини билдириб ўтди.

    “Ислоҳотларни самарали амалга оширишда аёлларимизнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги муҳим аҳамият касб этади. Шу маънода, уларнинг давлат ва жамият бошқарувидаги роли ҳамда таъсирини кескин оширишга алоҳида эътибор қаратиш зарур”, — деди Танзила Норбоева.
    Фото: Сенат матбуот хизмати

    Сенат раиси Ўзбекистон парламенти юқори ва қуйи палаталарида, маҳаллий Кенгаш депутатлари таркибида, ижро органларида ҳам аёллар ўрни ортиб бораётгани таъкидлаб, бугун аёл вазирлар, вазир ўринбосарлари, ҳокимлар ва ҳоким ўринбосари, йирик нодавлат нотижорат ташкилоти раҳбари лавозимидаги хотин-қизлар синфи пайдо бўлгани ҳамда йил сайин уларнинг сони ортиб бораётгани алоҳида қайд этди.

    Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессиясидаги нутқида Ўзбекистонда хотин-қизларнинг бой салоҳиятидан фойдаланиш, жамият ҳаётининг барча жабҳаларида уларнинг имкониятларини рўёбга чиқаришда тажриба алмашиш бўйича Осиё хотин-қизлари форумини ўтказиш таклифини билдирган эди. Шунга асосан “Хотин-қизларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий ҳуқуқ ҳамда имкониятларини кенгайтириш масалаларига минтақавий ёндашув” мавзусидаги Осиё хотин-қизлари форуми Самарқанд шаҳрида ўз ишини бошлади.

    Фото: Сенат матбуот хизмати

    Унда 30 дан ортиқ хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардан нуфузли меҳмонлар – Шарқий Осиё, Жануби-Шарқий Осиё, Жанубий Осиё ва Марказий Осиё мамлакатлари парламентларининг аёл аъзолари, ҳукуматлари раҳбарлари, хорижий давлатларнинг мамлакатимиздаги ваколатхоналари ҳамда хорижий ташкилотларнинг 40 нафардан ортиқ вакиллари, шунингдек, маҳаллий давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари вакиллари, аёл раҳбарлар, ишбилармон аёллар, сиёсатшунослар, ижтимоий соҳа фаоллари, олимлар, иқтисодиёт тармоқлари ва турли соҳаларнинг жами 400 га яқин вакиллари ҳамда фаол хотин-қизлар иштирок этмоқда.

    13.05.2024, 18:02   Изоҳ (0)   2375
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    USAID IT соҳасидаги ўзбекистонлик аёлларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлашда давом этади

    10.02.2024, 13:25

    Ўзбекистон гендер тенглиги индексида энг илғор ўзгаришларни амалга оширган давлатлар қаторига кирди

    05.03.2024, 11:49

    Ўзбекистонда аёллар 700 мингдан ортиқ одамни камбағалликдан олиб чиқиши мумкин — Жаҳон банки

    28.03.2024, 17:06

    “Ўзбекистоннинг саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашда давом этамиз” — “БМТ аёллар” тузилмасининг Ўзбекистон бўйича вакили Жерен Гувен

    11.05.2024, 21:10

    Ўзбекистонда 2024 йили кўмир қазиб чиқариш 8 млн тоннага етказилади

    13.05.2024, 17:48

    Ўзбекистонда доллар курси пастлади

    13.05.2024, 16:08
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Германияда қидирувдаги эркак Эрон учун жосуслик қилишда айбланиб, ҳибсга олинди

    Дунё | 2 июл, 18:10

    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда

    Реклама | 2 июл, 18:00

    Кастингдан ўтган бўлса-да фильмда рол ижро этиш ҳуқуқидан маҳрум этилган актёрлар

    Кино | 2 июл, 17:59

    Қашқадарёда мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан кўмир етказиб бериш бўйича ўтказган тендери бекор қилинди — Антикоррупция агентлиги

    Ўзбекистон | 2 июл, 17:49

    “Муносабатларимиз тарихда ҳеч қачон бугунгидек юксак даражада бўлмаган” — Шавкат Мирзиёев

    Ўзбекистон | 2 июл, 17:30

    Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилган таксичилар учун солиқларни агрегаторлар тўлайди

    Ўзбекистон | 2 июл, 17:20

    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди

    Реклама | 2 июл, 16:30

    Бокуда Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (фото)

    Ўзбекистон | 2 июл, 17:14

    “Арсенал” “Спортинг” ҳужумчиси билан келишувга эришди

    Спорт | 2 июл, 17:09

    Озарбайжон рус тилидаги мактабларни ёпишни бошлайди

    Дунё | 2 июл, 17:05

    АҚШда аёл ChatGPT ёрдамида 23 минг долларлик кредит қарзидан қутулди

    Дунё | 2 июл, 16:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.