• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    АҚШ мис импортига 50, дори-дармонларга 200 фоиз бож солишини маълум қилди

    АҚШ президенти Дональд Трамп 8 июль куни мис импортига 50 фоиз, дори-дармонларга эса 200 фоиз бож солинишини маълум қилди. Бу ҳақда CNN хабар берди.

    Foto: Yahoo Finance
    Фото: Yahoo Finance

    Жорий этилиши режалаштирилаётган бу янги тарифлар қачон кучга кириши номаълум.

    “Энди навбат мисга. Мис импортига 50 фоиз бож жорий этамиз”, деди Трамп Вазирлар маҳкамаси йиғилишида.

    Бу Трамп ўзининг иккинчи президентлик муддати давомида жорий қилган тўртинчи трансчегаравий божи ҳисобланади. Ҳозирда импорт қилинадиган аксарият автомобиллар ва автомобиль эҳтиёт қисмлари учун 25 фоизлик, пўлат ва алюминий учун эса 50 фоизлик тариф амал қилмоқда. АҚШ президенти февраль ойида мис импорти устида текширув ўтказиш тўғрисида буйруқ берганди.

    Мис турли хил товарлар, жумладан, электроника, машина ва автомобилларнинг муҳим таркибий қисмидир. Унга қўйилган божлар бу турдаги товарларни америкаликлар учун қимматроқ қилади. АҚШ 2024 йили 17 миллиард долларлик мис импорт қилган. У Чили металлининг энг йирик хорижий харидори саналди. Чили 2024 йилда АҚШга 6 миллиард долларлик металл жўнатган.

    Мис нархи Трамп ушбу қизил металлга бож жорий этишини айтганидан кейин 38 фоизга кўтарилиб кетган. Нью Йоркдаги мис фьючерслари 15 фоизга ошиб, бир фунт учун 5,68 долларга етган. Экспертларнинг айтишича, мисдан фойдаланадиган бизнеслар учун 50 фоизлик бож жуда катта солиқ бўлади.

    Шунингдек, АҚШ президенти 8 июль куни дори-дармонларга “тез орада” 200 фоизлик бож солиниши ҳақида ҳам эълон қилган. Аммо тариф кўпроқ фармацевтика компаниялар АҚШга кўчирилмагунча бир мунча вақт кучга кирмаслиги айтилган.

    Foto: UKRI
    Фото: UKRI

    Биринчи президентлик даврида дори-дармонлар импортини божлардан озод қилган Трамп бир неча ойдан бери бу маҳсулотларга тариф жорий этишга ваъда бериб келмоқда. Бироқ ҳозиргача бу борада аниқ чоралар кўрилмаганди.

    Президентнинг таъкидлашича, Қўшма Штатлар дори-дармон ишлаб чиқаришда бошқа мамлакатлар ёрдамига таянмаслиги лозим. Шу боис кўпроқ маҳаллий дори-дармон ишлаб чиқаришга эътибор қаратилади.

    Трамп 7 июль куни савдо божларини 1 августга қадар тўхтатиб туришини маълум қилганди. Апрель ойида қисқа муддатга киритилган ушбу ставкалар 9 июлда тикланиши режалаштирилганди. Президент, шунингдек, давлат раҳбарларига август ойидаги янги тариф ставкалари қандай бўлиши ҳақида мактублар йўлламоқда.

    9 июл, 12:37   Изоҳ (0)   1253
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #АҚШ#Трамп#мис#дори-дармон#импорт#бож

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентдаги Олий Божхона Институтига АҚШ Давлат департаменти дастури бўйича ускуналар топширилди

    03.03.2015, 21:38

    АҚШ Хитой товарларига бож тўловини 25 фоизгача оширди

    10.05.2019, 15:25

    Канада АҚШ товарларига жавоб божлари жорий қилади

    2 феврал, 19:55

    АҚШ жорий этаётган божларнинг жаҳон иқтисодиётига таъсири ўрганилмоқда

    27 март, 23:45

    “Ҳар бир муаммо янги имконият яратади” — Азизбек Урунов АҚШ янги божларининг Ўзбекистонга таъсири ҳақида 

    4 апрел, 12:38

    Савдо уруши: Европа Иттифоқи АҚШ товарларига жавоб божлари жорий этмоқда

    8 апрел, 09:59

    АҚШ Хитой товарлари учун божларни 104 фоизга оширди

    9 апрел, 08:48

    АҚШ ва Хитой божларни 90 кунга пасайтиради

    12 май, 12:58

    АҚШ пўлат ва алюминий учун божни 50 фоизгача оширди

    4 июн, 09:52

    АҚШ ва Хитой савдо божлари борасида Лондонда учрашув ўтказади

    8 июн, 23:05

    АҚШ Қозоғистон товарларига 25 фоизлик бож солади

    8 июл, 08:37

    Қозоғистон АҚШ билан божхона тарифлари бўйича музокараларга тайёрлигини билдирди

    8 июл, 18:40
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.