• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12857.35
    • RUB163.45
    • EUR14672.81
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Польшада президентлик сайловида Украинанинг НАТОга аъзолигига қарши номзод ғалаба қозонди

    Польшадаги президентлик сайловининг иккинчи босқичида барча овозлар ҳисоблаб чиқилгач, консерватор Карол Навроцкий 50,89 фоиз овоз билан ғалаба қозонди. Бу ҳақда Gazeta Wyborcza хабар берди.

    Foto:
    Фото: Wyborcza 

    Польшада 1 июнь куни президентлик сайловларининг иккинчи босқичи бўлиб ўтди. Унда бош вазир Дональд Тускнинг Фуқаролик коалицияси партиясидан номзод Рафал Шасковский ва “Ҳуқуқ ва адолат” партияси томонидан қўллаб-қувватланган Карол Навроцкийга овоз берилди.

    Сайловнинг биринчи босқичида Шасковский 31,36 фоиз билан ғалаба қозонганди, Навроцкий эса ундан 2 фоиздан камроқ, 29,54 фоиз билан ортда қолганди.

    Навроцкий Украинага нисбатан қарама-қарши муносабатда

    У Украинанинг тарихий муаммолар ҳал қилинмагунча НАТО ва Европа Иттифоқига аъзо бўлишига қарши чиққан. Қўшни республика “Волиндаги поляклар геноциди” учун жавобгарликни тан олиши керак, деб ҳисоблайди.

    Навроцкийнинг позицияси Украина президенти Владимир Зеленский томонидан танқид қилинганди. У агар Украина Европа Иттифоқи ва НАТОга аъзо бўлмаса, Польшанинг бўлажак раҳбари “қўлида қурол билан ўз мамлакатини Россиядан ҳимоя қилиши” кераклигини айтганди.

    Навроцкийнинг фикрича, Польша биринчи навбатда ўз хавфсизлиги ва манфаатлари ҳақида қайғуриши керак, Украинага ҳарбий ёрдам эса Польша армиясини заифлаштирмаслиги лозим. Иккинчи тур олдидан бўлиб ўтган теледебатларда у “Украина донининг Польша бозорини тўлдириб юборишига” ва адолатсиз рақобат яратишига қарши чиққанди.

    2025 йил май ойида Навроцкий АҚШга ташриф буюриб, президент Дональд Трамп билан учрашганди. Америка президенти учрашувдан сўнг Навроцкий сайловларда “албатта ғалаба қозонишини” айтганди. Ўтган ҳафта эса АҚШ ички хавфсизлик вазири Кристи Ноэм Варшавада консерватив сиёсий ҳаракатлар бўйича халқаро конференцияда Навроцкийни мақтаб, полякларни унга овоз беришга чақирганди.

    Россияда у Польша ҳудудидаги Қизил армия ёдгорликларини бузишга алоқадорлиги учун қидирувдаги шахслар рўйхатига киритилган. Навроцкий август ойида муддати тугаётган консерватор Анжей Дуда ўрнини эгаллайди.

    2 июн, 10:52   Изоҳ (0)   2620
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Польша#президентлик сайловлари

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Жаҳон ҳафта ичида. Коронавируснинг давоми, Навальний заҳарланиши атрофидаги гап-сўзлар ва тиниб-тинчимас беларуслар

    07.09.2020, 13:27

    Коронавируснинг давоми, чекинмаётган беларуслар ва Шнобель мукофотига лойиқ кўрилган президентлар. Жаҳон матбуоти шарҳи

    21.09.2020, 13:58

    Коронавирус рақамларининг ўсиши, Беларусдаги яширин инаугурация, Қорабоғда уруш. Сентябрь ойи якунлари

    30.09.2020, 21:59

    Беларусь ҳукумати мамлакатдаги барча хорижий ОАВларни қайта аккредитациядан ўтказади

    03.10.2020, 14:22

    Австралиядаги ўрмон ёнғинлари, дунёни эгаллаган коронавирус, Трамп-Байден жанги. Йил якунлари

    02.01.2021, 13:42

    Air Astana Олмаота—Минск авиақатновларининг бекор қилинишига изоҳ берди

    26.05.2021, 06:16

    Тихановская Чехияда Беларусь президенти сифатида қабул қилинди

    08.06.2021, 22:41

    Қозоғистон президенти лавозимига 12 нафар номзод илгари сурилди

    12.10.2022, 14:18

    Вьетнам урушидаги «Боло» операцияси, Грузия президенти Гамсухурдиянинг ағдарилиши ва поляклар томонидан отиб ташланган Қизил Хоч вакиллари. Кун хронологиясида 2 ян...

    02.01.2023, 09:30

    Варшавада мингдан ортиқ беларуслик митингга чиқди (фото)

    10.08.2023, 12:33

    “Украинага юборилиши керак бўлган қуроллар Исроилга берилмоқда” — Украинанинг Туркиядаги элчиси

    10.01.2024, 22:45

    Польша ва Буюк Британия Россиядаги сайловларни қонуний деб тан олинмаганини маълум қилди

    18.03.2024, 15:10

    Жозеп Боррелл: “Россияда президентлик сайловлари эркин ва адолатли ўтмади”

    18.03.2024, 17:45

    Эрон президентининг вафоти бўйича таҳлил ва тахминлар

    21.05.2024, 15:55

    Дунё АҚШдаги сайловлардан нима кутяпти? 

    25.10.2024, 10:21

    Ўзбекистон фуқаролари 2025 йил 1 июндан Хитойга визасиз кириши мумкин бўлади

    13 май, 17:21

    World Boxing. Мусобақанинг иккинчи куни 6 нафар ўзбекистонлик боксчи ғалаба қозонди

    14 май, 14:19

    World Boxing. Ўзбекистонлик 7 нафар боксчи финалда, 2 спортчи бронза медалига эга чиқди

    16 май, 13:12

    Goal. “Олтин тўп” учун даъвогарлар рўйхати маълум бўлди (топ-20)

    16 май, 15:39

    Европа Россиядан қувур орқали газ импортини 25 йил ичида энг паст даражага туширди 

    16 май, 22:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Бу ҳафта Украинадаги урушни тўхтатиш учун ҳал қилувчи бўлади” — Фон дер Ляйен

    19 май, 14:00

    Сунъий интеллект инсон ўрнини эгалламайди, аксинча иш тартибини ўзгартиради— Халқаро меҳнат ташкилоти 

    21 май, 19:35

    11 мамлакат футбол федерацияси Россиянинг халқаро мусобақаларга қайтишига қарши чиқди

    22 май, 13:32

    Россия Украина чегарасидаги кузатув камераларига бузиб кирди — The Guardian

    22 май, 15:22

    Тўртта давлат Украинага узоқ масофали қуроллар билан Россияга зарба беришга рухсат берди

    27 май, 08:40

    Болтиқбўйи давлатлари Европадаги миграция сиёсатини қайта кўриб чиқишга чақирди

    28 май, 16:25

    Польша мудофаа вазири Россияни очиқчасига душман деб атади

    28 май, 22:45

    ЙКЛ. “Челси” “Бетис”ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, бош совринга эга чиқди (видео)

    29 май, 09:12

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Маск БМТни молиялаштиришни тўхтатишни таклиф қилди

    Дунё | 4 июн, 00:25

    Женнифер Лопеснинг Ўзбекистондаги концертига чипталар сотуви қачон бошланиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 4 июн, 00:00

    Ли Чже Мён Жанубий Кореянинг янги президенти этиб сайланди

    Дунё | 3 июн, 23:45

    Жанубий Кореядаги ҳукмрон партия раҳбари сайловлардаги мағлубиятини тан олди

    Дунё | 3 июн, 23:38

    Андижонда ҳайдовчининг рулда чалғиб қолиши оқибатида 6 та машина тўқнашди (видео)

    Ўзбекистон | 3 июн, 23:30

    “Дарё” дайжести: 3 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 3 июн, 23:20

    Канададаги кенг кўламли ўрмон ёнғинлари Ойдан ҳам нарида кўринмоқда

    Дунё | 3 июн, 23:10

    Фарғонада 55 сотих ерни 5 минг долларга сотмоқчи бўлганлар ушланди

    Ўзбекистон | 3 июн, 22:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.