Саида Мирзиёева Шайх Зоид номидаги “Инсоний биродарлик” мукофотининг ҳайъат аъзоси бўлгани ҳақида хабар берилганди. Президент Администрацияси раҳбари ҳайъат аъзоси бўлиш таклифини бениҳоя миннатдорлик билан қабул қилганини айтди.

“Ушбу мукофот низолар, тушунмовчиликлар туфайли пароканда бўлган жаҳонда меҳр-оқибат, жасорат ва бирдамлик туйғулари қанчалик ноёблигини, қанчалик таҳсинга сазовор эканини ёдга солади.
Одамзоднинг ёруғ келажаги ўзаро муносабатларга боғлиқлигига чин дилдан ишонадиган, жасур, узоқни кўра биладиган инсонлар билан елкама-елка фаолият юритиш мен учун шарафдир”, деб ёзди у Telegram’даги саҳифасида.
Бу халқаро ва мустақил мукофот бутун дунё бўйлаб турли соҳа ва минтақалардан келган, инсонпарварлик, биродарлик ва ҳамжиҳатлик тамойилларини илгари суриш йўлида тинимсиз ва фидокорона хизмат қилаётган шахслар ҳамда ташкилотларни тақдирлашга қаратилган. Мукофот номи инсонпарварлиги ва одамларга беминнат ёрдами билан танилган марҳум Шайх Зоид бин Султон Ал Наҳян шарафига қўйилган.
Турли соҳаларда фаолият юритадиган ва хилма-хил тажрибага эга бўлган ушбу нуфузли ҳакамлар ҳайъати 60 дан ортиқ давлатлардан келиб тушган номзодларни баҳолаб, иқлим ўзгариши, камбағалликка қарши кураш, жамият ривожланиши ва соғлиқни сақлаш каби турли инсонпарварлик ташаббуслари бўйича танлов ўтказади.
2026 йилги “Заед” номидаги Инсоният биродарлиги мукофоти ҳакамлар ҳайъатининг олти нафар аъзоси қуйидагилар:
- Саида Мирзиёева, Ўзбекистон президенти Администрацияси раҳбари;
- Шарл Мишел, Европа кенгашининг собиқ президенти ва Бельгиянинг собиқ бош вазири;
- Кетерин Расселл, UNICEF ижрочи директори;
- Моусса Факи Маҳамат, Африка иттифоқи комиссиясининг собиқ раиси ва Чаднинг собиқ бош вазири;
- Кардинал Хосе Толентино де Мендонса, Муқаддас Тахтнинг Маданият ва таълим бўйича дикастерияси префекти;
- Судья Муҳаммад Абделсалом, “Заед” номидаги Инсон биродарлиги мукофоти бош котиби.

Саида Мирзиёева ушбу нуфузли ҳакамлар ҳайъатига Марказий Осиёдан илк аъзо сифатида қўшилди.
Изоҳ (0)