Кучли магнит бўрони сабаб икки суткадан сўнг шарқий яримшардаги сейсмик минтақалардан бирида 7 магнитудан юқори кучли зилзила бўлиши хавфи ошаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. ФВВ буни рад этди.

“Шуни маълум қиламизки, сейсмик фаоллик магнит бўронига боғлиқ ҳодиса эмас. Шунингдек, зилзила вужудга келиши мумкин бўлган аниқ вақт ва жойини прогноз қилишнинг имкони йўқ”, дейилади вазирлик хабарида.
Маълум қилинишича, ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг маркази томонидан олиб борилаётган ўрганишлар натижасига кўра Ўзбекистон ҳудудида кучли зилзилаларни кўрсатувчи аномал ўзгаришлар аниқланмаган.
Шу сабабли ФВВ фуқаролардан асоссиз маълумотларга ишониб хавотирга тушмасликларини сўради.
Иқлимшунос олим Эркин Абдулаҳатовнинг ёзишича, олимлар сайёрда 6—8 балл давомли магнит бўронидан икки сутка ўтиб, бизнинг яримшарда кучли 7 магнитудан юқори зилзила бўлиши мумкинлигини илмий исботлаган. Кўп зилзилаларда бу аниқланмаган бўлса-да, кўпларида бу тамойил мос тушган.
Чунки, Евросиё материги, Океаниядаги сеймик минтақаларда жуда кўп 7 магнитудадан юқори кучли зилзилар кузатилишидан олдин сайёрада 6—8 балл давомли магнит бўрони қўзғалган.
Зилзилани олдиндан юқори аниқликда прогноз қилиш усули дунёда ҳали ҳам яратилмади.
Изоҳ (0)