• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонликларнинг чорак қисми тўй қилиш учун қарз олади — сўровнома

    “Юксалиш” ҳаракати 2025 йил 19 июндан 3 июлгача аҳоли ўртасида “Ўзбекистонда тўйлар” мавзусида сўровнома ўтказди. Унинг натижаларига кўра, аҳоли камхарж ва ихчам маросимлар тарафдори.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Сўровномада жами 1 247 киши иштирок этди. Шундан 18−30 ёшлилар 34,3 фоизни, 30−45 ёшлилар 35,5 фоизни, 50 ёшдан катталар 30,2 фоизни ташкил этди. Сўровномада қатнашганларнинг 71,13 фоизини турмуш қурганлар, 24,38 фоизи эса ҳали турмуш қурмаганлар бўлган. 4,49 фоизи эса оилавий ҳолатини айтмаган. Тадқиқот пойтахт, вилоят марказлари ва туманларни ўз ичига олган ҳолда мамлакатнинг турли ҳудудларидан бўлган респондентларни қамраб олган. Сўровномада мамлакатнинг барча ҳудудларидан фуқаролар иштирок этган.

    Респондентларнинг катта қисми — 81,24 фоизи (айниқса, вилоятларда яшовчилар) ўз оиласининг ўртача ойлик даромадини 5 миллион сўмдан 12 миллион сўмгача деб кўрсатган.

    “Тўйга тахминан қанча пул сарфлагансиз (ёки сарфлашни режалаштиряпсиз)?” деган саволга қуйидаги жавобларни берган:

    • 30 миллион сўмгача — 31,28 фоиз;
    • 50 миллион сўмгача — 23,98 фоиз;
    • 70 миллион сўмгача — 15,72 фоиз;
    • 100 миллион сўмгача — 15,88 фоиз;
    • 100 миллион сўмдан ортиқ — 9,62 фоиз.

    Режалаштирилган ёки амалда сарфланган маблағлар кўпинча (умумий респондентларнинг 65,2 фоизи) 50 миллион сўмдан 100 миллион сўмгача ёки ундан ҳам кўпроқни ташкил қилади. Сўровнома натижаларида қайд этилишича, бу кўрсаткич кўплаб оилалар учун бир йиллик даромадга тенг ёки ундан ҳам юқори бўлиши мумкин.

    Аксарият респондентлар тўй харажатларини шахсий жамғармалари ҳисобидан эмас, бошқа манбалар орқали қоплаганини билдирган. Асосий молиявий манбалар қуйидагилар бўлган:

    • “ўзим ва яқинларим ёрдамида” — бу жавобни 55,17 фоиз респондент танлаган.
    • “қарз олганман / оламан” — деган жавобни 25,1 фоиз респондент берган.
    • “даромадим етарли” — деб ҳисоблаганлар 14,11 фоиз.
    • жавоб бермаганлар — 5,62 фоиз.
    “Бу рақамлар шуни кўрсатадики, тўй — кўплаб оилалар учун улкан молиявий юк, уларнинг мавжуд даромадларига мутлақо мос келмайди ва қарзга ботиради, бу эса янги турмуш бошлаётган оилалар ёки уларнинг ота-оналари учун молиявий барқарорликка жиддий хавф туғдиради”, дейилади сўровнома натижаларида.

    Харажатларнинг асосий ҳаракатлантирувчи омили — ижтимоий ва ота-она томонидан босим

    “Тўйга катта харажат қилишга нима сабаб бўлади?” деган саволда респондентларга бир нечта вариантни танлаш имконияти берилган бўлиб, улар кўпинча шахсий истаклардан кўра ташқи омилларни кўрсатган.

    • “Жамият босими / элга тўй беришим керак деган мажбурият” — 46,11 фоиз респондент айнан шу жавобни танлаган. Бу энг етакчи сабаб бўлиб, тўй жамият назарида баҳоланадиган оммавий тадбир сифатида қаралиши маданиятимизда чуқур илдиз отганини кўрсатади. “Уят”дан қўрқиш ва “юзимиз ерга қарамасин” деган истак оилаларни ўз имкониятларидан ортиқча харажатларга мажбур қилмоқда.
    • “Ёшларнинг орзу-ҳаваси” — 31,36 фоиз респондентлар бу вариантни танлаган.
    • “Ота-онанинг орзу-ҳаваси” — 29,03 фоиз. Бу иккинчи муҳим омил ҳисобланади. Кўпинча катта авлод ҳашаматли тўй ўтказишда қатъий туриб олади, бу орқали улар ўз амбицияларини рўёбга чиқариб, қариндошлар ҳамда жамият олдидаги “бурчини” адо этаётганини ҳис қилади.
    • “Қуда томоннинг талаби” — 16,6 фоиз респондент бу ҳолатни муҳим деб ҳисоблаган. Бу икки оиланинг кимўзарга ҳаракат қилишга ундовчи омил сифатида таърифланган.

    “Сизнингча, атрофдагилар босими оилаларни қимматбаҳо тўй ўтказишга мажбур қиладими?”, деган саволга берилган жавоблар жамиятдаги фикрлар бўлинишини, аммо босим мавжудлигини тан олганлар кўпчиликни ташкил қилишини кўрсатди:

    • “йўқ, бу ҳар бир оиланинг шахсий иши” — деб ҳисоблаганлар 34 фоиз;
    • “ҳа, албатта” — деб жавоб берганлар 30,05 фоиз;
    • “кўпроқ ҳа, деб ўйлайман” — 19,95 фоиз;
    • “кўпроқ йўқ, деб ўйлайман” — 11,54 фоиз;
    • жавоб бермаганлар — 3,76 фоиз.
    Фото: “Юксалиш”

    Идеал тўй формати

    “Тўй қандай бўлиши керак?” деган саволга респондентларнинг аксарияти — 39,62 фоизи “камтарона” ёки “ўртача, яқинлар даврасида” каби вариантларни танлаган. “Дабдабали, ҳашаматли” вариантини эса атиги 6,66 фоиз респондент афзал кўрган. Кўплаб респондентлар дабдабали тўйлар — бу “керакcиз стресс ва қарзларга сабаб” деган фикрни маъқуллаган ва кўп маблағ сарфланганларидан афсусланишларини билдирган респондентларнинг 44,51 фоизини ташкил этди.

    “Бу жамиятда дабдабали тўйларнинг самарасизлиги ҳақида аниқ тушунча мавжудлигини ва кўпроқ камтарона тўйлар ўтказишга бўлган кучли истак борлигини англатади. Бироқ бу рационал ёндашув ижтимоий меъёрлар ва анъаналар тўсиғини енга олмаяпти. Одамлар икки ўт ўртасида қолган: сарфлашни истамайдилар, аммо мажбур бўлишмоқда”, дейилади сўровнома натижаларида.

    Агар танлов имкони бўлса, респондентлар маблағни қуйидаги йўналишларга сарфлашни афзал билган:

    • таълим олишга,
    • уй-жой сотиб олишга,
    • саёҳатларга,
    • соғлиғини тиклашга,
    • бизнесга сармоя киритишга.
    Фото: “Юксалиш”

    Қуйидаги ўзгаришлар кўпроқ қўллаб-қувватланган:

    • “меҳмонлар сони ва маросим кўламини қисқартириш” — бу таклифни 35,69 фоиз респондент илгари сурган.
    • “тўйдан кейинги айрим маросимларни камайтириш” — деб ҳисоблаганлар 31,44 фоиз.
    • “тўйдан олдинги айрим маросимларни қисқартириш” — бу фикрни 37,61 фоиз респондент қўллаб-қувватлаган.

    Энг кам қўллаб-қувватланган позиция эса “Ҳеч қандай ўзгариш керак эмас” — бу фикрни атиги 7,14 фоиз респондент билдирган.

    “Юксалиш” ҳаракати хулосасида қайд этилишича, Ўзбекистонда тўй анъаналарини ислоҳ қилиш ва соддалаштириш бўйича кучли ижтимоий буюртма мавжуд. Аҳоли энг қиммат ва чарчатадиган маросимлардан воз кечишга тайёрлигини билдирган.

    Тарихчи олим Бахтиёр Холмуродовга кўра, Ўзбекистон халқи 2014 йилда тўйларга 7,5 миллиард долларни сарфлаб юборган. 2024 йилда эса тўй харажатлари салкам 12 миллиард долларга қараб кетган.

    11 июл, 14:40   Изоҳ (0)   1572
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #тўй#никоҳ#«Юксалиш» ҳаракати

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    2020 йил 1 январдан Ўзбекистонда тўйлар янги тартиблар бўйича ўтказилади. Асосий ўзгаришлар нималардан иборат?

    21.09.2019, 08:46

    Ўзбекистонда тўйларни 30 кишилик тартибда ўтказишни доимий сақлаб қолиш таклиф қилинди

    05.08.2020, 12:25

    Ўзбекистонда 1 августдан тўй ва маросимларни 50 кишидан кўп бўлмаган ҳолда ўтказиш белгиланди

    05.07.2021, 23:30

    “2024 йилда Ўзбекистон халқи тўйларга салкам 12 млрд доллар сарфлаб юборган” — тарихчи Бахтиёр Холмуродов

    10 март, 22:00

    Дунёдаги энг бой инсон Жефф Безос ва Лорен Санчеснинг никоҳ маросими бўлиб ўтиши кутилаётган 5 ҳашаматли меҳмонхона

    9 июн, 11:38

    Зиверт, Ургант ва Киркоров хизматда: Тошкентда ўтказилган дабдабали тўйга 50 млн доллар сарфлангани айтилмоқда

    17 июн, 13:41

    Жеф Безос ва Лорен Санчес ўртасидаги “чексиз” никоҳ шартномаси ҳақида нималар маълум?

    18 июн, 13:55

    27 та тоъй либоси, 90 та шахсий самолёт ва меҳмонлар орасида жаҳон юлдузлари: миллиардер Жефф Безоснинг Венециядаги тоъйи ҳақида энг муҳим тафсилотлар

    28 июн, 11:40

    “Аср тўйи”: Жефф Безоснинг Венециядаги 50 млн долларлик никоҳ оқшомига 200 дан ортиқ машҳурлар ташриф буюрди

    29 июн, 10:15

    Рамзан Қодировнинг вояга етмаган ўғли уйланди

    29 июн, 23:40

    Жефф Безоснинг “аср тўйи” Италия бюджетига 1 млрд доллардан ортиқ даромад келтирди

    1 июл, 16:35

    “Калмар ўйини” актёри билан учрашган турк актрисаси, BTS мухлиси бўлган Афра Сарачўғлу, Чағатой Улусойдан янги фильм: турк киноси янгиликлари

    7 июл, 16:50

    Афғонистонда 45 ёшли эркак 7 яшар қизга уйланди

    7 июл, 16:25

    Ўзбекистонда эрта никоҳ учун жавобгарлик кучайтирилиши мумкин

    10 июл, 17:33
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.