• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Футбол

    Бир табассум ортидаги бутун бир ҳикоя: ғамхўр ота ва содиқ дўст — Диогу Жота ҳақида

    Диогу Жота шунчаки футболчи эмас эди. У оталик, дўстлик, садоқат ва камтарлик тимсоли эди. У минглаб болаларга орзу берган, минглаб мухлисларга қувонч улашган, майдонда фақат тўп ортидан қувиб эмас, юрак билан ўйнаган футболчи эди.

    Биринчи билишимиз керак бўлган нарса шуки, “Жота” бу шунчаки футболчининг тахаллуси эди. У болалигида академиядаги кўплаб бошқа Диогу ва Сильва исмли ўйинчилардан ажралиб туриш учун бу номни ишлатган. Фаолиятининг бошида бошқалардан ажралиб туриш учун “Диого Ж” исмини қўллаган. “Ж” ҳарфи унинг иккинчи исми — Жозенинг бош ҳарфидан олинган.

    Foto: Championat
    Фото: Championat

    Болалик

    Диогу футболга муҳаббат қўйган оилада улғайган, шу боис у ва либосида ўз фамилиясини сақлаб қолган укаси Андре Сильва профессионал футболчи бўлгани ажабланарли эмас.

    Тўлиқ исми — Диогу Жозе Тейшейра да Сильва. У 1996 йил 4 декабрда Португалиянинг Порту шаҳрида Изабел ва Хоаким Сильва оиласида дунёга келган. Бу шаҳарчада университет борлиги сабабли у ерда кўплаб талабалар истиқомат қилади ва шу боис бу жой ёшлар марказига айланган. У ерда ҳар хил қаҳвахоналар, барлар ва ёшлар ёқтирадиган бошқа кўнгилочар масканлар мавжуд. Жота айнан шу ерда футболга меҳр қўйган ва 2013 йилда “Пасуш де Феррейра” жамоасига ўтгунига қадар кичик “Гондомар” клубида ўйнаб юрган. “Пасуш”нинг U-17 жамоаси мураббийи Рубен Карвалю дарҳол бу ўзига хос истеъдод эгаси билан ишлаётганини англади:

    “Бир сафар дам олиш кунлари кетма-кет иккита ўйин ўтказдик. Диогу шанба куни учта гол урди, якшанба куни эса захирадан майдонга тушиб, яна иккита гол киритди”, — дея эслайди мураббий.

    Натижада у катталар футболига ўтди ва Португалия олий дивизионида гол урган “Пасуш де Феррейра”нинг энг ёш футболчисига айланди. Кейинчалик эса Роналду давридан бери бир ўйинда икки марта гол урган энг ёш ўйинчига айланди. 2015/16 йилги мавсумда у барча мусобақаларда 14 та гол урди ва 10 та голли узатма берди. Йил якунига кўра Португалиянинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди. Бундай ёрқин ўйиндан сўнг, табиийки, Жотани кўп жамоалар сотиб олишни истади.

    У Мадриднинг “Атлетико” жамоасини танлади. Клуб Жотани дарҳол “Порту”га ижарага жўнатди. 10 сентябрь куни “Витoрия Гимараеш”га қарши ўйинда Диогу янги жамоаси учун дебют қилди ва иккинчи бўлимда Отавионинг ўрнига майдонга тушди. 1 октябрь куни “Насионал”га қарши учрашувда у “Порту” сафидаги дастлабки голларини уриб, ҳет-трик қайд этди. 7 декабрь куни Чемпионлар Лигаси доирасида Англиянинг “Лестер Сити” жамоасига қарши ўйинда ушбу мусобақадаги илк голини киритди.

    Дўстлик

    “Порту”да у Рубен Невеш билан танишди. Бу эса кейинчалик унинг “Вулверҳэмптон”га ўтиши сабабларидан бири бўлди. Улар Англияга бирга йўл олди. Иккинчи сабаб эса “бўрилар”нинг бош мураббийига айланган Нуну Эшпериту Санту эди. Невеш билан жуда яқин дўст бўлиб қолишди. Ишдан ташқарида тез-тез учрашиб туришар, теннис ўйнашни ва португал таомлари тайёрланадиган ресторанга боришни ёқтиришарди.

    Ўша вақтда Португалияда бу трансферга кўпчилик эътибор бермаган. “Нега энди бизнинг энг яхши ёш ўйинчиларимиз қандайдир иккинчи даражали инглиз клубига ўтиб кетяпти?” деб ўйлашган. Бу ерда "иккинчи даражали" деганда “Вулверҳэмптон” ўша пайтда Чемпионшипда (Англиянинг иккинчи даражали лигаси) ўйнаётгани назарда тутилган эди.

    Foto: Championat
    Фото: Championat

    АПЛга чиққандан сўнг, “бўрилар” Жотанинг шартномасини 2018 йил ёзида 12,5 миллион фунт эвазига “Атлетико”дан сотиб олди. Ижарадаги биринчи мавсумда у 17 та гол урди. Ўшанда Нуну Санту ўз жамоасида португалияликларни тўплаган эди.

    2020 йил сентябрда у “Ливерпуль” билан узоқ муддатли шартнома имзолади. Трансфер қиймати 41 миллион фунт стерлинг ва 4 миллион бонусни ташкил этди. 3 ноябрда у Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичида “Аталанта”га қарши ўйинда ҳет-трик қайд этди. Диогу Чемпионлар Лигаси тарихида Криштиану Роналду ва Руй Педрудан кейин бир ўйинда учта гол уришга муваффақ бўлган учинчи португалиялик футболчига айланди.

    2022 йил августда Жота “Ливерпуль” билан шартномасини 2027 йил ёзигача узайтирди. Мерсисайд клубидаги фаолияти давомида у 182 та ўйинда майдонга тушиб, 65 та гол урди ва 26 та голли узатмани амалга оширди. Диогу сўнгги голини апрель ойида “Эвертон” дарвозасига киритган эди — бу гол чемпионлик мавсумида муҳим рол ўйнади.

    Терма жамоа

    Жота 2019 йил март ойида биринчи марта Украина ва Сербияга қарши Евро-2020 саралаш ўйинлари учун Португалия терма жамоасига чақирилди. У майдонга тушмаган бўлса-да, жамоа билан УЕФА Миллатлар Лигаси чемпионига айланди.

    Ўша йилнинг 14 ноябрида Диогу Евро-2020 саралашида Литвага қарши ўйинда Роналду ўрнига майдонга тушиб, дебютини ўтказди. Мамлакат жамоасидаги илк голини эса 2020 йил 5 сентябрь куни УЕФА Миллатлар Лигаси доирасида Хорватияга қарши ўйинда киритди.

    Португалия терма жамоаси сафида у жами 49 та ўйинда майдонга тушиб, 14 та гол урган. Португалия либосидаги охирги голини ўтган йил 8 июнь куни айнан Хорватияга қарши ўртоқлик учрашувида киритган эди.

    Оила

    Foto: Championat
    Фото: Championat

    Ҳар бир буюк эркакнинг ортида уни илҳомлантирувчи аёл бўлади. Бизнинг ҳикоямизда бу аёл — Жота ёшлигида севиб қолган Руте Кардосо эди. Улар Вулверҳэмптон шаҳрида бирга яшай бошладилар. Уларнинг уч нафар фарзанди бор эди.

    Foto: Championat
    Фото: Championat

    Жота ва Рутенинг тўйи 22 июнь куни, ҳалокатдан 10 кун аввал бўлиб ўтди. Жота бу кунни ҳаётидаги энг бахтли ва унутилмас кун, деб атаган эди.

    Хотира

    Жотанинг ҳаётида кўплаб яхши инсонлар бўлганига шубҳа йўқ. Улардан бири “Ливерпуль”нинг собиқ мураббийи Юрген Клопп эди. У шундай деди:

    “Диогу ва унинг укаси Андренинг вафот этганини эшитиб, юрагим эзилди ва бир лаҳзага тўхтагандек бўлди. Диогу нафақат фантастик футболчи, балки ажойиб дўст, меҳрибон ва ғамхўр ота эди. Сени жуда соғинамиз. Менинг барча ибодатларим, фикрларим ва кучим аёлинг Руте, болалар, оила, дўстлар ва уларни севган барчага қаратилган”.

    Оиласи уни “Диогу” деб атар, фақат дўстлари “Жота” дерди. АПЛ либосига шунчаки “Жота” деб ёзишга рухсат бермагани сабабли, “Диогу Ж” деб ёзишга тўғри келган. Ҳозир “Ливерпуль” стадиони атрофида мухлислар “Диогу Ж” ёзувли футболкаларни кўтариб юришмоқда, ҳатто “Эвертон” ишқибозлари ҳам. Ахир футбол — бу шунчаки ўйин, инсон ҳаётидан қадрлироқ нарса йўқ.

    Foto: Championat
    Фото: Championat

    “Ливерпуль” Жота ўйнаган 20-рақамни аллақачон муомаладан чиқарган. Португалия радиоларида “Ёуълл Невер Walk Alone” қўшиғи янграмоқда. Бутун футбол олами мотамда. Бу каби воқеалар бизга ҳаёт нақадар тез ўтишини ва ҳар қандай дақиқада якунланиши мумкинлигини яна бир бор эслатади.

    Қизиғи шундаки, Жотанинг яна бир иштиёқи бор — бу киберспорт. У “Диого Жота Эспорц” номли ўз жамоасини ташкил қилган бўлиб, у FIFA ўйинига ихтисослашган. Ҳатто у “Galaxy Раcер” ташкилоти билан ҳамкорлик қилган. Жотанинг ЭА Спорц FIFA футбол симуляторига бўлган муҳаббати болаликдан бошланган ва бу иштиёқни катта лойиҳага айлантирган.

    Пандемия даврида АПЛ футболчилари ўртасида ўтказилган турнирда Жота барча рақибларини енгиб, финалга чиққан ва финалда бўлажак жамоадоши Трентни мағлуб этиб, ўзига хос чемпионга айланган эди.

    “Мен доим FIFA ўйинини яхши кўрганман. Бу худди футболга ўхшайди, лекин жароҳатларсиз”, — деган эди Жота.

    Шу жиҳатлари уни айниқса ёш мухлислар қалбига яқинлаштиради — улар Жотани нафақат юлдуз сифатида, балки ўзлари билан бир хил қизиқишларга эга инсон сифатида ҳам кўришади.

    Жотани майдонда барчадан ажратиб турадиган жиҳати бу унинг универсаллиги. У марказий ҳужумчи сифатида ҳам, чап қанотда ҳам, ҳатто ярим ҳимояга тушиб ўйнай оларди. Унинг тезлиги, дриблинги ва ҳужумларни якунлаш маҳорати ҳимоячилар учун чинакам даҳшатга айланган. Мутахассислар унинг ғалаба келтирувчи инстинктини таъкидлаб ўтади: Жота доимо тўғри вақтда, тўғри жойда пайдо бўлишни билади, зарбалари эса кўпинча дарвозанинг бурчагига аниқ йўлланади.

    “Ливерпуль” мухлислари уни жонбозлиги учун яхши кўришарди: у фақат гол урмайди, балки доимо босим ўтказади, ҳар бир тўп учун курашади ва ҳеч қачон таслим бўлмайди. Баъзида уни тез-тез жароҳат олгани учун танқид қилувчилар ҳам бор, бироқ улар ҳам “Ливерпуль” ҳужуми Жотасиз ўз кучини йўқотишини тан олишади.

    Диогу Жотанинг ҳикояси — бу меҳнат билан бойитилган орзу орқали қандай қилиб ақл бовар қилмас ютуқларга эришиш мумкинлигини кўрсатадиган ҳаётий ҳикоя. Кичкина “Гондомар” клубидан тўлиб-тошган “Энфилд” стадионигача, укаси билан болаликдаги футбол ўйинларидан Чемпионлар Лигасидаги голларгача — бу йўл ҳар бир ёш футболчи учун илҳом манбаи бўлади. У туғилганидан бойлик билан эмас, орзулар билан яшаган. Уни болалигидан юлдуз деб кўришмаган. У шунчаки ўз устида ишлади, ўзига ишонди ва ҳар бир имкониятдан унимли фойдаланишга интилди. 

    Баъзи футболчилар бор: улар хатти-ҳаракати билан мухлисларда нафрат уйғотиши мумкин. Яна шундай футболчилар ҳам борки, улар ҳақида ҳеч қачон ёмон фикрда бўла олмайсиз. Диогу Жота ана шундай инсон эди. У ҳеч ким ёмон кўрмайдиган, юзида доимо табассум билан юрган йигит эди.

    8 июл, 08:40   Изоҳ (0)   2129
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Диогу Жота#Ливерпуль#АПЛ

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    АПЛ. Манчестер дербисида “Сити”нинг қўли баланд келди, “Ливерпуль” ўз майдонида йирик ҳисобда ғалаба қозонди 

    29.10.2023, 22:27

    АПЛ. “Ливерпуль” сўнгги дақиқаларда гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди (видео)

    05.11.2023, 23:43

    АПЛ. “Манчестер Сити” “Челси” билан жанговар дуранг қайд этди, “Ливерпуль” ўзида рақибини йирик ҳисобда мағлуб этди 

    12.11.2023, 23:35

    АПЛ. “Манчестер Сити” турнинг марказий ўйинида “Ливерпуль” билан дуранг ўйнади 

    25.11.2023, 19:26

    АПЛ. “Ливерпуль” сафарда “Бёрнли” устидан ишончли ҳисобда ғалаба қозонди 

    27.12.2023, 01:08

    АПЛ. Турнинг марказий ўйинида “Арсенал” “Ливерпуль”ни мағлуб этди, “Челси” ўзида ютқазиб қўйди, “Манчестер Юнайтед” эса йирик ҳисобда ғалаба қозонди 

    04.02.2024, 23:31

    АПЛ. Турнинг марказий ўйинида “Манчестер Сити” очко йўқотди, “Арсенал” ва “Ливерпуль” йирик ҳисобда ғалаба қозонди (видео) 

    18.02.2024, 11:42

    АПЛ. “Ливерпуль” ўз майдонида ишончли ҳисобда ғалаба қозонди 

    25.08.2024, 22:34

    АПЛ. “Ливерпуль” турнинг марказий ўйинида “Манчестер Юнайтед”ни йирик ҳисобда мағлуб этди, “Челси”да дуранг, “Тоттенҳэм” эса мағлубиятга учради 

    01.09.2024, 21:56

    ЕЧЛ. “Бавария” рақиб дарвозасига 9 та гол урди, Кейндан покер, “Ливерпуль” “Милан”ни енгди, “Реал” ва “Ювентус”да ишончли ғалаба

    18.09.2024, 02:00

    Англия Лига Кубоги. “Арсенал” ва “Ливерпуль” рақибларини тор-мор этиб, кейинги босқичга йўл олди 

    26.09.2024, 02:22

    ЕЧЛ. “Реал” ва “Бавария”да мағлубият, “Ливерпуль”да ишончли, “Ювентус”да эса иродали ғалаба 

    03.10.2024, 02:13

    Португалия терма жамоаси октябрь ойидаги ўйинлар учун қайдномасини эълон қилди 

    04.10.2024, 18:50

    АПЛ. “Арсенал” ва “Манчестер Сити” иродали, “Ливерпуль” эса кичик ҳисобда ғалаба қозонди

    05.10.2024, 20:58

    Миллатлар Лигаси. Испания йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Португалия Шотландияни мағлуб эта олмади, Польша ва Хорватия баҳсида жанговар дуранг қайд этилди

    16.10.2024, 01:40

    АПЛ. “Ливерпуль” турнинг марказий ўйинида “Челси”дан устун келди, “Манчестер Сити” эса сафарда иродали ғалабага эришди 

    20.10.2024, 22:33

    “Ливерпуль” ўз майдонида “Манчестер Юнайтед” билан жанговар дуранг ўйнади

    5 январ, 23:31

    ЕЧЛ. “ПСЖ” пенальтилар сериясида “Ливерпуль”ни мағлуб этди, “Барселона” “Бенфика”дан устун келди (видео)

    12 март, 09:07

    Диогу Жотанинг ўлими тафсилотлари маълум бўлди 

    3 июл, 14:39

    Роналду Диогу Жота ва унинг укасининг фожиали ўлимига муносабат билдирди

    3 июл, 16:01

    “Ливерпуль” Жотанинг 20-рақамини абадий музлатиб қўйди 

    4 июл, 12:46

    Слотдан Салоҳгача: “Ливерпуль” вакиллари Диогу Жотани қандай хотирламоқда?

    4 июл, 21:12

    “Ливерпуль” Жотанинг оиласига футболчи билан тузилган шартнома бўйича маош тўлаб боради

    5 июл, 16:53
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.