Парижнинг “ПСЖ” клуби ярим ҳимоячиси Марко Асенсио фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Euro-Football нашри хабар бермоқда. Аввалроқ ОАВда “Фенербаҳче” испаниялик футболчининг трансфери борасида парижликлар билан келишувга эришгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Туркиялик журналист Яғиз Сабунчуоғлининг маълум қилишича, “Фенербаҳче” 29 ёшли футболчига йилига 9 миллион евро маош таклиф қилган. Бироқ Асенсио бу миқдорни етарли деб ҳисобламаган ва шартномани имзолашдан аввал маош миқдорини оширишни сўраган. Ҳозирча томонлар музокараларни давом эттирмоқда.
Маълумот учун, Марко Асенсио 2023 йил ёзида “Реал Мадрид”дан “ПСЖ” сафига ўтган эди. У Франция клуби таркибида 47 ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 7 та гол ва 11 та голли узатмани ёздириб қўйган. Transfermarkt портали футболчининг қийматини 20 миллион еврога баҳоланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов ҳам фаолиятини Туркия чемпионатида давом эттиришга яқин турибди. Турк ОАВга кўра, футболчи аллақачон Истанбулга етиб борган ва яқин кунлар ичида расман шартнома имзолаши кутилмоқда.
Изоҳ (0)