Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси, 18 ёшли бразилиялик футболчи Эндрик Испания Ла Лигасининг янги мавсуми илк ўйинларини ўтказиб юбориши мумкин. Бу ҳақда The Athletic нашри хабар берди.

Манбага кўра, Эндрик сон мушагидан яна бир бор жароҳат олган. Ушбу жароҳат унга 2025 йил 18 май куни “Севилья”га қарши ўтказилган ўйинда (2:0) ҳам халақит берган эди. Айнан шу сабабли у Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатини ҳам ўтказиб юборгани айтилмоқда.
Ҳозирча футболчининг қачон сафга қайтиши номаълум. Бироқ дастлабки маълумотларга кўра, у бир неча ой давомида майдонга туша олмайди. Шу боис Эндрик 2025/26 йилги Ла Лига мавсумининг 1-тур учрашуви — 19 август куни “Осасуна”га қарши бўладиган ўйинини ҳам ўтказиб юбориши эҳтимоли катта.
Эслатиб ўтамиз, Эндрик “Реал” сафига 2024 йил ёзида қўшилган эди. Ўтган мавсумда у жамоа таркибида жами 37 учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 7 та гол ва 1 та голли узатмани ёздириб қўйган.
Изоҳ (0)