Мадриднинг “Реал” ҳамда Англиянинг “Ливерпуль” клублари футболчилар алмашинуви бўйича музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда Real Madrid Confedental нашри хабар берди.

Манбага кўра, “Ливерпуль” Родриго Гоэсни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Жавоб тариқасида, “Реал Мадрид” ҳимоячи Иброҳим Конатени таркибига қўшишни режалаштирмоқда. Бундан ташқари, “Ливерпуль” мадридликларга қўшимча тарзда тахминан 35 миллион евро тўлашни ҳам мўлжаллаган.
Аввалроқ матбуотда Конатенинг “Реал”га ўтишни истаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди. 26 ёшли франциялик футболчининг амалдаги шартномаси 2026 йилда якунига етади. “Ливерпуль” эса уни бепул қўйиб юбормаслик учун трансфер вариантини кўриб чиқмоқда.
Шунингдек, 24 ёшли Родриго эса яқинда Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида кам ўйин амалиёти олгани сабабли жамоани тарк этиш ҳақида ўйлаётгани айтилмоқда. Бразилиялик футболчи 2026 йилги Жаҳон чемпионатида терма жамоа сафида қатнашишни ҳамда доимий ўйин амалиётига эга бўлишни истамоқда. Ҳозирча битим якунига етмаган, бироқ томонлар музокараларни давом эттирмоқда.
Изоҳ (0)