International Aerial Photographer of the Year мукофоти ҳакамлар ҳайъати 2025 йилги ғолибларни эълон қилди. Ушбу танловда дрон ёрдамида олинган энг яхши ёввойи табиат суратлари танлаб олинади.

АҚШлик профессионал дрон бошқарувчиси Жоанна Стейдл “2025 йилнинг энг яхши аэрофотографи” унвонига сазовор бўлди. У Атлантика океанидаги балиқлар тўдасига ҳужум қилаётган калта қанотли кулранг акулани акс эттирган ҳайратомуз денгиз суратлари туркуми билан ҳакамларни лол қолдирди.

Жоаннанинг яна бир суратида Аргентинадаги скатлар тўдаси тасвирланган. Бу жонзотлар одатда қум сичқонлари ва моллюскалар билан озиқланади, шунинг учун бу кадрда скатларнинг ов қилаётган ҳолати тасвирланмаган. Скатлар ёнидаги Атлантика менхеден балиқлари ўзини хавфсиз ҳис қилган.


“Йилнинг энг яхши аэрофотосурати” мукофоти австралиялик машҳур саёҳат фотографи Игнасио Паласиосга топширилди. Унинг Аргентина ва Чилининг шимолида жойлашган Анд тоғларидаги баланд ҳудуд — Ла Пуна платолари тасвирланган кадри ғолиб деб топилди.

Қуйида бошқа ғолиблар ва финалга чиққан энг яхши суратларни келтирамиз.






Изоҳ (0)