• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Илм-фан Саломатлик

    Нима учун баъзан эрталаб уйғонишга қийналамиз? Нейробиологлар изоҳ берди

    Одамларнинг уйғониш жараёнидаги субъектив ҳолати — тетиклик ёки ҳолсизлик, чарчоқ ва бош оғриши каби ҳолатлар кўп йиллардан бери мутахассисларни қизиқтириб келмоқда. Бу борадаги илмий қарашлар турлича бўлишига қарамай, аниқ биологик механизмлар ҳанузгача тўлиқ ўрганилмаган эди. Нейробиологлар томонидан ўтказилган янги илмий тадқиқот эса мазкур ҳолатга аниқлик киритди.

    Foto: Hi-tech.mail.ru
    Фото: Hi-tech.mail.ru

    Тадқиқот доирасида олимлар эндигина уйғониш вақтида инсонларнинг мия фаоллигини синчковлик билан ўрганишди. Мақсад — ҳушёрлик ҳолатига ўтаётганда инсон ўзини қандай ҳис қилиши ва бу жараёнда мия қисмларининг қандай навбатда фаоллашиши ўртасидаги боғлиқликни аниқлаш эди.

    Бугунги кунда тонгда уйғонишни енгиллаштиришга доир турли тавсиялар мавжуд. Улардан баъзилари гаджетлардан воз кечишни, бошқалар эса кун тартибига амал қилишни таклиф қилади. Бироқ бу усуллар доим ҳам ёрдам беравермайди. Бунинг устига, эндигина уйқудан турган инсоннинг ўзини қандай ҳис қилиши билан боғлиқ механизмлар ҳали тўлиқ аниқланмаган. Буни тушуниш учун олимлар тажриба ўтказишди. Тадқиқотда 20 нафар кўнгилли иштирок этган бўлиб, улар баъзида табиий йўл билан, баъзида эса будилник (уйғоткич) ёрдамида уйғонишди. Умумий ҳисобда мингдан ортиқ ҳолат таҳлил қилинди.

    Нейробиологлар турли уйғониш ҳолатларини уйқу фазалари ­— тез ва секин уйқу босқичларига боғлаб кўришди. Маълум бўлишича, тез уйқу босқичида инсонлар туш кўради ва айнан шу паллада уйғотилган одамларда кўпинча чарчоқ, ҳолсизлик кабилар кузатилади.

    Foto: Freepik
    Фото: Freepik

    Тажриба давомида ҳар бир иштирокчининг бошига 256 та юқори аниқликдаги сенсорлар ўрнатилиб, улар миянинг турли қисмларидаги фаолликни ҳар сонияда қайд этиб борган. Уйғониш пайтида миянинг қайси қисми қандай кетма-кетликда фаоллашишига алоҳида эътибор қаратилди.

    Натижаларига кўра, агар инсон тез уйқу фазасида уйғонса, унинг мия фаоллиги префронтал кортексдан яъни фикрлаш, режалаштириш ва қарор қабул қилиш учун жавоб берадиган қисмдан бошлаб миянинг орқа томонига, яъни кўриш билан боғлиқ соҳаларга қараб тарқалган. Аксинча, агар уйғониш секин уйқу фазасида рўй берса, миянинг марказий — огоҳлик ҳисси билан боғлиқ қисми биринчи бўлиб фаоллашган, сўнгра ушбу фаоллик олдинги ва орқа мия томонга ёйилган.

    Нейробиологларнинг фикрича, айнан мия қисмларининг ушбу “ёқилиш” кетма-кетлигидаги фарқ уйғониш пайтида одам ўзини қандай ҳис қилишини белгилайди.

    25 июл, 11:25   Изоҳ (0)   848
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #уйқу#уйғониш#тадқиқот

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Илия Топурия ўзининг эҳтимолий рақиби ким бўлишига ишора қилди

    Спорт | 26 июл, 10:45

    “Реал” Винисиусни 2026 йилнинг ёзида сотиб юборади

    Спорт | 26 июл, 10:00

    Тожикистондаги қотиллик иши бўйича тўрт нафар шахс умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди 

    Дунё | 26 июл, 09:55

    “Бавария” “Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси учун курашга кирди

    Спорт | 26 июл, 09:17

    “Обама Россия разведка маълумотлари борасида жиноят содир этган” — Трамп 

    Дунё | 26 июл, 09:16
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.