• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Кино

    “Келажакка қайтиб” 40 ёшда: фильмда кўрсатилгач, реал ҳаётда рўёбга чиққан 8 та башорат

    Сценарийнавис Боб Гейл билан ҳамкорликда “Келажакка қайтиб” фильмини суратга олган режиссёр Роберт Земекисни ХХ аср башоратчиси десак адашмаймиз. Ушбу франшизанинг биринчи қисми 1985 йилда — 40 йил олдин — экранларга чиқди ва унда режиссёр янги техник кашфиётлар дунёсини намойиш этди. Улардан қайсилари амалга ошгани ва қайсилари ҳозирча кинематограф даҳосининг хаёлоти бўлиб қолаётганини қуйида билиб оласиз.

    Видео чатлар

    Одамлар уй телефонлари кенг тарқалган пайтдан бошлаб, яқин атрофда бўлмаган киши билан мулоқот қилиш, шу билан бирга реал вақтда овозини эшитиш ва тасвирини кўриш ҳақида орзу қила бошлаган. Роберт Земекис ҳам ўз фильмида видеочатларнинг версиясини тақдим этиб, деярли аниқ башорат қилган. Фильмдан олинган кадрда Марти ва Ниддлз Zoom орқали суҳбатлашаётгандек кўринади, аммо сюжетга кўра, улар буни интернет орқали эмас, балки телефон кабели ёрдамида амалга оширади. Бу кадрда телевизор ҳам эътиборга лойиқ: ясси, рангли, катта экранли — бундай телевизорлар 1985 йилда умуман бўлмаган.

    Дронлар

    Франшизанинг иккинчи қисмида Марти келажак дунёсида итларни эгалари эмас, балки дронлар сайр қилдираётганини кўриб ҳайратга тушади. Гарчи ҳозирги кунда бундай дронлар асосан видеотасвирга олиш учун ишлатилса-да, айрим ишқибозлар уларни Земекис башорат қилгандек мақсадларда ҳам қўлламоқда. Карантин пайтида баъзи одамлар чиндан ҳам итларининг арқонларини дронларга боғлаб, итларини ташқарига чиқариб юборган ва камералар орқали уй ҳайвонларини кузатиб турган. Кўпчилик учун ҳайвонлар билан сайр қилиш карантинда кўчага чиқишнинг ягона қонуний йўли бўлса-да, бу усул ҳам кенг тарқалиб, касаллик юқиш хавфини иложи борича камайтиришга ёрдам берди.

    Учар скейтборд

    “Келажакка қайтиб” фильмидаги учар скейтборд 2023 йилда ҳақиқатга айланди, бироқ баъзи чекловлар билан. Ҳозирча бундай скейтбордларни оммавий ишлаб чиқариш ҳақида гап йўқ, аммо янги технологиянинг лаборатория синовлари жуда муваффақиятли ўтмоқда. Агар унга кучли магнитлар ўрнатилса, у фақат металл юзаси устида уча олади. Шу сабабли тортишишни кучли ҳаво оқимлари ёрдамида ҳосил қилишга уринишмоқда.

    Ақлли кроссовкалар

    2011 йилда Марти Макфлайнинг ўз боғланадиган Nike Маг кроссовкалари ҳам ҳақиқатга айланди. Ихтиро учун патент топширилганидан то биринчи жуфт ишлаб чиқарилгунига қадар 3 йил ўтди ва моделнинг бошланғич нархи тахминан 350 долларни ташкил этди. Кроссовкалар чекланган миқдорда ишлаб чиқарилгани сабабли Nike улардан жами 5 миллион доллар атрофида даромад олди, холос. эБай каби сайтларда Nike Маг ҳозир ҳам сотувда учрайди, бироқ уларнинг нархи аллақачон 20 минг долларга етиб бўлди. 1985 йилда бундай юқори технологияли пойабзални деярли ҳар бир ўсмир орзу қиларди, аммо ҳозир Nike Маг ўтмишда қолиб кетган. Улар аллақачон ишлаб чиқаришдан олиб ташланган, ипларни бошқарадиган смартфон иловаси эса эскириб, ишлаб чиқувчилар томонидан янгиланмаяпти.

    Планшетлар

    Роберт Земекиснинг башоратига кўра, келажакда барча инсонлар нақд пулдан воз кечиб, пул ўтказиш учун фақат махсус қурилмалардан фойдаланишади. Бу масалада режиссёр деярли ҳақ бўлиб чиқди, бироқ хавфсизлик жиҳатларини тўлиқ ҳисобга олмаган. Баъзи саҳналарда Марти Макфлай такси ҳақини электрон қурилмага бармоғини теккизиш орқали тўлайди ва худди шу усулда уйсиз одамга садақа беради. Қурилмаларнинг ўзи замонавий планшетларга ўхшайди, аммо фақат бармоқ изи билан пул ўтказиш ҳозирча имконсиз.

    Бионик протез

    Марти 2015 йилги газетада машҳур бейсболчининг бионик протезли қўли билан тўп отгани учун ўйиндан четлатилгани ҳақида ўқийди. Бундай технологиялар спортга кириб келмаган ва уларни, шубҳасиз, допинг деб ҳисоблашган бўларди. Бироқ фақат фикр кучи билан бошқариладиган протезларнинг ўзи бугунги кунда воқеликка айланди. Уларни биринчи марта 2014 йилда оммавий равишда қўллаш бошланган ва Земекис сана борасида деярли тўғри тахмин қилган. Ҳозирда протезлар имконияти чекланган инсонларга фаолроқ ҳаёт кечиришга ёрдам бермоқда ва тўлақонли оёқ-қўл ўрнини босувчи восита сифатида қаралмоқда.

    Голограммалар

    Келажак дунёсида “Жағлар” фильмининг навбатдаги қисмини улкан акула, аниқроғи, унинг голограммаси реклама қилади. 3D эффектли баннерлар маркетинг соҳасида анчадан бери қўлланиб келинмоқда, бироқ улар ҳозирча унча таъсирчан кўринмаяпти. Бу саҳнада режиссёр айнан голограммаларнинг пайдо бўлишини башорат қилгани ҳақида фикрлар бор, аммо кўпчилик яна бир тенденцияни қайд этади. Гап шундаки, афишада Марти “Жағлар” фильмининг 19-қисмини кўради. Ҳозирги кинематографияда кузатилаётган жараёнлар эса айнан давомий фильмлар даври деб аталмоқда. Оригинал сценарийлар тобора камроқ суратга олинмоқда, режиссёрлар эса кўпинча классик асарларни қайта талқин қилиш билан шуғулланмоқда.

    Ақлли кўзойнак

    2015 йилда Марти Макфлай болалари виртуал реаллик кўзойнаги орқали телевизор кўришади ва бу технология ҳозирги кунда жадал ривожланмоқда. Бу ақлли аксессуар ёрдамида энди компьютер ўйинларини ўйнаш, саёҳат қилиш ва ҳатто спорт билан шуғулланиш мумкин. Баъзи кўзойнаклар камералар билан жиҳозланган бўлиб, улар биринчи шахс нуқтайи назаридан видео ёзиб олиш имконини беради. Ваҳоланки, бундан йигирма йил олдин кинотеатрлар учун биринчи 3D — бир линзаси кўк, иккинчиси қизил рангли кўзойнаклар ҳақиқий мўжизадек туюлган эди. 

    11 июл, 14:30   Изоҳ (0)   2085
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Голливуд#фильмлар#шоу-бизнес#кино#актёрлар

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фильм ва сериалларда рол ижро этмай туриб, улардан мўмайгина гонорар олган актёрлар (фото)

    27.11.2024, 15:57

    “Катта аждарҳо”: қандай қилиб Брюс Ли Америка киносаноатини ўзгартириб юборди?

    30.11.2024, 18:30

    Голливуднинг афсонавий юлдузлари ўрнини босиши кутилаётган ёш актёрлар (фото) 

    11 январ, 11:25

    Машҳурлик чўққисига етганда кинони тарк этган жаҳон юлдузлари 

    31 январ, 18:51

    24 та асосий номинация: “Оскар” кимга берилишини ким ҳал қилади?

    3 март, 15:35

    Голливудда суратга тушган кореялик актёрлар

    4 март, 17:35

    Ёшлигида попкорн сотган, Голливуд таклифини рад этган ва “юлдузлик касаллиги”га чалинган Нургул Ешилчай 49 ёшда

    27 март, 16:55

    Warner Bros. ва Paramount компаниялари YouTube’даги фейк трейлерлардан даромад олмоқда

    1 апрел, 19:45

    Машҳурликда рафиқасидан ўта олмаган ва миш-мишлар гирдобида яшайдиган Болливуд юлдузи Ажай Девган 56 ёшда

    3 апрел, 13:48

    Ўртоқ Сааховнинг шляпаси, Жек Николсоннинг болтаси: аукционда рекорд нархга сотилган машҳур фильмлар реквизитлари

    7 апрел, 09:47

    Кинога тасодифан кириб келган ва оламшумул машҳурликка эришган Голливуд юлдузлари

    11 апрел, 17:01

    Хитойнинг энг бой актёрлари топ-7 талиги: Брюс Лининг устози Ип Ман эса 4-ўринда

    12 апрел, 11:59

    Хитойнинг энг бой актрисалари топ-7 талиги: Дилраба Дилмурат эса охирги ўринда

    14 апрел, 16:40

    Актёрликдан ташқари бизнесда ҳам муваффақият қозонган Голливуд юлдузлари

    8 май, 00:00

    Фарзандларининг актёр бўлишини хоҳламайдиган Голливуд юлдузлари

    11 май, 12:30

    “Психо”дан “Паразитлар”гача: кинематографияни ўзгартириб, кино саноатида инқилоб ясаган фильмлар

    16 май, 15:55

    Машҳурликда ота-онасидан ўзиб кетган Голливуднинг ёш юлдузлари

    11 июн, 19:15

    Ақл бовар қилмас даромад келтирувчи “Гарри Поттер”: Жоан Роулинг миллиардерлик мақомини қандай қайтариб олди?

    12 июн, 17:25

    Тасаввурга сиғмайдиган миқдорда бойлик орттирган Голливуд юлдузлари

    18 июн, 12:12

    Фильмларда бошқа кино юлдузларини гавдалантирган замонавий актрисалар

    25 июн, 09:58

    Ўз-ўзига режиссёр: шахсий киностудиясини ташкил қилган машҳурлар

    26 июн, 18:45

    Голливуд юлдузларининг кино оламида шуҳрат қозонаётган фарзандлари

    1 июл, 19:10

    The New York Times XXI асрнинг энг яхши 100 та фильмини эълон қилди. Биринчи ўринни корейс фильми эгаллади

    1 июл, 14:40

    Суперқаҳрамон образидан сўнг: Marvel олами юлдузларининг карьераси қандай кечди?

    2 июл, 13:50

    “Руҳ” 35 ёшда: фильм бош қаҳрамонлари ҳозир қаерда?

    4 июл, 15:58

    Деми Мур, Тимоти Шаламе ва Майли Сайрус Голливуддаги “Шон-шараф хиёбони”да юлдузларга эга бўлади

    4 июл, 17:58

    Голливуд актёри Майкл Медсен вафот этди

    4 июл, 11:34

    Instagram: илк бор ота бўлган Бобур Мансуров, қиз фарзандли бўлган Умидахон, лифтда қамалиб қолган келин Шаҳло Алижонова

    7 июл, 12:38

    Голливуд актёри Райан Рейнолдс Канаданинг олий мукофоти билан тақдирланди

    7 июл, 19:05

    Бред Питтнинг янги севгилиси Инес де Рамон ким ва нима учун бутун Голливуд у ҳақда гапирмоқда?

    8 июл, 13:25

    Ота-онасининг миллион долларлик меросидан маҳрум бўлган 5 юлдуз

    8 июл, 16:20

    Машҳурлар томонидан асос солинган ва кейинчалик сотиб юборилган 8 та муваффақиятли бренд

    8 июл, 18:57

    Скарлетт Йоханссон кино тарихидаги энг кўп даромад келтирган актрисага айланди

    8 июл, 14:30

    “Калмар ўйини” финалидаги Кейт Бланшетт иштирокидаги саҳнада хатолик аниқланди

    8 июл, 19:25

    Том Круз Кейт Миддлтоннинг қўлидан ушлаб олган: қироллик протоколини қўпол равишда бузган юлдузлар

    9 июл, 10:39

    Кинодаги роллари орқали дўстлик ришталарини боғлаган Голливуд юлдузлари

    9 июл, 19:05
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Саломатлик ҳақидаги замонавий тиббиёт аллақачон инкор қилган янглиш фикрлар

    Саломатлик | 13 июл, 08:39

    Путин Эронни яширинча уранни бойитишдан воз кечишга чақирди

    Дунё | 13 июл, 08:25

    Ўзбекистонда муомалага чиқарилган банк карталари сони кескин ўсди

    Иқтисодиёт | 13 июл, 08:00

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.