• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12591.71
    • RUB160.18
    • EUR14821.7
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +40°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда букмекерлик хизматларни тарғиб қилган сайтлар блокланди

    Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Ўзбекистонда букмекерлик хизматларни тарғиб қилувчи 30 га яқин сайт блокланганини маълум қилди.

    Фото: “Дарё” / Дилруҳ Исомиддинова

    Қайд этилишича, қўмита томонидан қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни тарғиб қилишга қаратилган веб-сайтлар юзасидан доимий ўрганиш ва таҳлиллар олиб борилмоқда.

    Рекламага оид қонунбузилишларга нисбатан тезкор чоралар кўриш мақсадида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан ҳамкорлик йўлга қўйилган. Бунда, букмекерлик хизматларига оид рекламани тарғиб қилувчи веб-сайтларга киришни чеклаш (блоклаш) чоралари кўрилмоқда.

    Хусусан, амалга оширилган ишлар натижасида букмекерлик хизматларни тарғиб қилувчи 42 та веб-сайтни блоклаш бўйича АОКАга таклифлар киритилган бўлиб, шундан 30 га яқин сайтлар белгиланган тартибда блокланган.

    2023 йил сентябрида букмекерлик хизматларини тарғиб қилувчи 27 та сайт блокланганди. 2021—2022 йилларда ижтимоий тармоқлар, мессенжерлар ва ташқи реклама воситалари орқали тотализатор ва букмекерлик хизматларига доир 348 та реклама аниқлаган ва 32 та сайт блокланган.

    “Реклама тўғрисида”ги қонуннинг 46-моддасида қимор ўйинлари ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлар, шу жумладан телекоммуникация тармоқларидан, шунингдек интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланган ҳолда ташкил этиладиган қимор ўйинлари ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлар рекламасига йўл қўйилмаслиги белгиланган.

    Букмекерлик хизматлари ҳақида

    Президентнинг “Лотереялар ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш ва ўтказишни тартибга солишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига кўра, Ўзбекистонда 2025 йил 1 январдан таваккалчиликка асосланган ўйинларни онлайн ўтказишга ҳамда букмекерлик фаолиятини амалга оширишга рухсат берилади. Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигига кўра, мазкур фармон маблағларнинг мамлакатдан чиқиб кетишининг олдини олишга қаратилган.

    “Чет элга қанча маблағ чиқиб кетиши бўйича аниқ рақамлар йўқ. Лекин маълум қоидалар асосида ҳисоблаб чиқса бўлади. Тахминий ҳисоб-китобларга кўра, бир йилда қимор ўйинларига Ўзбекистондан 300 миллион доллардан 1 миллиард долларгача бўлган маблағ чет элга чиқиб кетяпти”, деган эди агентлик бошқарма бошлиғи Нодир Жўраев 2024 йил майида ўтказилган матбуот анжуманида.

    Фармонга кўра, таваккалчиликка асосланган ўйинларни интернетда (онлайн) амалга ошириш йўлга қўйилади. Барча тўловлар банк орқали қабул қилинади. Таваккалчиликка асосланган ўйинларни махсус лицензия олган юридик шахслар ташкил этишига рухсат берилади.

    27.11.2024, 13:00   Изоҳ (0)   3809
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #букмекерлик#қимор ўйинлари

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда икки йил давомида 348 та букмекерлик конторлари рекламаси аниқланди

    21.06.2022, 16:16

    Ўзбекистонни қамраб олган онлайн-қимор ўйинлари — самарасиз тақиқ, ўғрилик ва суиқасдлар

    01.07.2022, 19:07

    ИИВ Facebook’даги тотализатор рекламаларидан огоҳлантирди

    25.07.2022, 15:18

    “Футболга қўшимча маблағ кириши аниқ”. Алишер Никимбаев букмекерлик фаолиятига рухсат берилиши Ўзбекистон футболига қандай таъсир қилиши ҳақида (видео)

    11.04.2023, 16:31

    “Ҳар қандай қимор бу — тузоқ”. Тошкентда ҳарбийлар учун профилактик тадбир ўтказилди

    06.09.2023, 16:50

    Ўзбекистонда букмекерлик хизматларини тарғиб қилувчи 27 та сайт блокланди

    19.09.2023, 15:45

    Қозоғистонда қарздорларга қимор ўйнаш тақиқланиши мумкин

    20.03.2024, 12:52

    Таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш ва букмекерлик фаолиятини амалга оширишга рухсат этилади

    26.04.2024, 19:56

    Маблағлар мамлакатдан чиқиб кетишининг олдини олишга қаратилган — ILMA букмекерликка оид фармон ҳақида

    27.04.2024, 09:06

    “Мақсад фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш” — Ўзбекистонда қимор ўйинларига нега қонуний рухсат берилгани тушунтирилди

    14.05.2024, 11:42
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Бавария”нинг ёшлар лагерида афғонистонлик мураббий вафот этди

    Спорт | 3 июл, 18:00

    “Ватандошлар” жамоат фондининг “Анор” лойиҳаси учун хориждан келган ўзбек фарзандларига байрам концерти ташкил қилинди 

    Ўзбекистон | 3 июл, 18:00

    Илон Маск 54 ёшда: миллиардерга тегишли бўлган қимматбаҳо уйларга саёҳат (фото)

    Лайфстайл | 3 июл, 17:40

    Ўзбекистон ва Озарбайжон президентлари Хонкенди шаҳрида қўшма тикувчилик фабрикаси фаолияти билан танишди

    Ўзбекистон | 3 июл, 17:39

    Хоразмда тергов судьяси пора билан қўлга тушди

    Ўзбекистон | 3 июл, 17:20

    Қирғизистон Ўзбекистон берган йирик ер участкаларини давлат мулкига олди

    Ўзбекистон | 3 июл, 17:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.